Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти к. Б. Уразов, Н. У худайбердиев


Хатоларни топа олмасликдан вужудга келадиган хатар


Download 1.65 Mb.
bet280/324
Sana30.10.2023
Hajmi1.65 Mb.
#1734343
1   ...   276   277   278   279   280   281   282   283   ...   324
Bog'liq
БХА дарслик. 27.06.2021 (2)

Хатоларни топа олмасликдан вужудга келадиган хатар - аудитор томонидан ўтқазилган аудиторлик теширувида мавжуд хатоларни топа олмаганлигидан келиб чиқадиган хатар.
Аудиторлик хизматлари тўғрисида шартнома – бу аудиторлик ташкилоти ва хўжалик юритувчи субъектлар ўртасида аудиторлик текшируви ёки бошқа профессионал хизматларни кўрсатиш бўйича ўзаро муносабатларга статус берувчи юридик ҳужжат.
Аудит режаси – бу аудитор томонидан тузиладиган, аудиторлик ташкилоти раҳбари ва буюртмачи ташкилот раҳбари томонидан тасдиқланадиган хужжат.
Аудит дастури – бу ўз ичига бевосита аудитор томонидан кўрсатиладиган аудиторлик хизматлари турлари, уларга оид бажариладиган ишлар, амаллар, тузиладиган аудит иш ҳужжатларини оладиган ҳужжат.


Мавзу бўйича назорат саволлари



              1. Аудитнинг ҳуқуқий асослари деганда нима тушунилади?

              2. Аудитнинг ташкилий асоси деганда нима тушунилади?






Мавзу бўйича тест савол-жавоблари


1.Қуйидагиларнинг қайси бири тўғри
а) аудит Қонун устиворлигига дахлдор эмас
б) аудит Қонун устиворлигига бўйсинади
в) аудит стандартлари меъёрий ҳужжат ҳисобланмайди
г) аудит стандартлари биринчи даражали меъёрий ҳужжатдир
2.Қуйидагиларни қайси бири аудиторлик ташкилотининг ҳуқуқига кирмайди?
а) дебиторлардан маълумотларни тасдиғини сўраш
б) буюртмачи ахборотларини прокуратурага етқазиш
в) моддий жавобгар шахслардан тушинтиришлар олиш
г) корхона фаолиятини таъсисчилар йиғилишидаги муҳокамасида қатнашиш
3. Аудиторлик ташкилотлари тузилмайди
а) қўшма корхона сифатида
б) ёпиқ акционерлик жамияти сифатида
в) очиқ акционерлик жамияти кўринишида
г) хусусий корхона сифатида
4. Аудиторлик текширувидан мажбурий ўтмайди
а) қўшма корхона
б) акционерлик жамияти
в) давлат корхонаси
г) хайрия фондлари

5. Прокуратура буюртмаси билан ўтказилган аудит шартномаси тузилади


а) аудит ўтқазилган корхона ва прокуратура ўртасида
б) прокуратура ва аудиторлик ташкилоти ўртасида
в) аудиторлик фирмаси ва корхона ўртасида
г) уч томоннинг иштирокида



Download 1.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   276   277   278   279   280   281   282   283   ...   324




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling