Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти к. Б. Уразов, Н. У худайбердиев


-босқич. Аудит натижаларини амалиётга тадбиқ этиш босқичи


Download 1.65 Mb.
bet279/324
Sana30.10.2023
Hajmi1.65 Mb.
#1734343
1   ...   275   276   277   278   279   280   281   282   ...   324
Bog'liq
БХА дарслик. 27.06.2021 (2)

4-босқич. Аудит натижаларини амалиётга тадбиқ этиш босқичи. Ушбу босқич асосан мажбурий ва ташаббусли, шунингдек тематик аудиторлик текширувларига тегишлидир. Унда аудиторлик текшируви натижалари муҳокама этилади, аниқланган четланишлар бўйича ҳисоб ва ҳисоботларга тузатишлар киритилади, тузатилган ҳисоб-китоблар ва ҳисоботлар тегишли органларга қайта топширилади. Шундан сўнг тузатилган ҳисобот бўйича аудиторлик хулосаси берилади. Мазкур ишлар бажарилгач, бажарилган ишларни қабул қилиш-топшириш даолалатномалари ҳамда счёт фактуралар имзоланади. Ушбу ҳужжатлар аудиторлик ташкилоти ва мижоз корхона ўртасида якуний ҳисоб-китобларни амалга оширишга асос бўлади.

Мавзуга оид таянч атамалар


Аудиторлик фаолиятининг миллий стандартлари (АФМС) – бу алоҳида олинган мамлакат томонидан қабул қилинган ва унинг худудида амал қиладиган меъёрий ҳужжатлардир.
Аудитнинг халқаро стандартлари (АХС) – бу Халқаро бухгалтерлар федерацияси томонидан аудит ва ишончни таъминлайдиган топшириқларнинг халқаро стандартлари бўйича кенгаши томонидан нашр қилинадиган аудитнинг халқаро стандартларидир.
Аудиторлик хизматларининг ташкилий таъминоти – бу уларни режалаштириш, ўтказиш, эришилган натижаларни умумлаштириш, расмийлаштириш ва амалиётга тадбиқ этишга доир барча ишлар мажмуаси.
Аудит ўтказувчи субъектнинг ёзма буюртмаси – бу хўжалик юритувчи субъектнинг аудиторлик ташкилотига берган расмий хати – мурожаатномаси.
Аудит бўйича иш ҳажми – бу аудиторлар томонидан профессионал аудиторлик хизматларига аудиторлар сарфлайдиган вақт миқдори.
Аудиторлик хатари – бу аудиторларнинг ўзларига боғлиқ ва боғлиқ бўлмаган сабабларга қўра молиявий ҳисоботнинг тўғрилиги бўйича аудиторлик хулосасини беришда йўл қўйиши мумкин бўлган хатоларининг баҳоланган миқдори.
Ички хўжалик хатари - хўжалик юритувчи субъектнинг молиявий ҳисоботига ишончсизликни туғдирадиган ички хўжалик омилларидан вужудга келадиган хатар.
Назорат тизими хатари – бу аудиторнинг корхонада мавжуд ички назорат тизимининг мавжуд ҳолатига, унинг таъсирчанлигига берган баҳосидан келиб чиқадиган хатар.

Download 1.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   275   276   277   278   279   280   281   282   ...   324




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling