Асосий воситаларни таснифлаш. Корхона ва ташкилотларнинг асосий воситаларини турли белгилари бўйича таснифлаш мумкин
Ишлаб чиқаришда қатнашишига кўра корхоналарнинг асосий воситалари ишлаб чиқариш ва ноишлаб чиқариш соҳасидаги асосий воситаларга бўлинади.
Ишлаб чиқариш соҳасидаги асосий воситаларга бевосита ишлаб чиқаришга доир бўлган моддий активлар, масалан цехларнинг бинолари, иншоотлар, станоклар, жиҳозлар, транспорт воситалари, ишчи ҳайвонлар ва бошқалар киради.
Ноишлаб чиқариш соҳасидаги асосий воситаларга бошқарув аппаратига доир, шунингдек корхонанинг ижтимоий-маданий, маиший, соғлиқни сақлаш, коммунал мақсадларда фойдаланиладиган моддий активлари киради.
Амортизация қилинишига қараб корхоналарнинг асосий воситалари амортизация ҳисобланадиган ва амортизация ҳисобланмайдиган турларга бўлинади.
Қўйидаги асосий воситаларга амортизация ҳисобланмайди:
кутубхона фондига.
кўп йиллик ўсимликларга.
ишчи ва наслдор ҳайвонларга.
консервация қилинган асосий воситаларга.
Қолган асосий воситаларга амортизация ҳисобланади. Асосий воситалар бўйича амортизация меъёрлари Республикамизниг янги таҳрирдаги Солиқ Кодексида (306 - модда) белгиланган.
Солиқга муносабатига кўра асосий воситалар мол-мулк солиғига тортиладиган ва тортилмайдиган гуруҳларга бўлинади. Солиқ Кодексининг 411-моддасига мувофиқ кўчмас мулк ҳисобланган асосий воситалар (бино, иншоат ва қурилмалар) мол-мулк солиғига тортилади, қолган асосий воситалар эса мол-мулк солиғига тортилмайди.
Эгалик қилиш ҳуқуқига кўра асосий воситалар хусусий ва жорий ижарага олинган асосий воситаларга бўлинади.
Хусусий асосий воситалар – бу корхона балансига киритилган ўз асосий воситалари ва узоқ муддатга ижарага олинган (лизингга олинган) асосий воситалар.
Жорий ижарага олинган асосий воситалар – бу ўзга корхоналардан вақтинчалик (бир йилгача) пул тўлаш шарти билан ижарага фойдаланиб туриш учун олинган асосий воситалар.
Do'stlaringiz bilan baham: |