Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти к. Б. Уразов, Н. У худайбердиев


Асосий воситалар киримининг ҳисоби


Download 1.65 Mb.
bet62/324
Sana30.10.2023
Hajmi1.65 Mb.
#1734343
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   324
Bog'liq
БХА дарслик. 27.06.2021 (2)

4.2.Асосий воситалар киримининг ҳисоби

Асосий воситалар янги капитал инвестицияларни киритиш, уларни бепул келиб тушиши, таъсис бадали сифатида кирим қилиниши эвазига кўпайиши, шунингдек уларнинг бошланғич қиймати қайта баҳолаш ҳисобидан ошиши мумкин.


Капитал инвестициялар – бу янги объектларни қуришга, эски объектларни кенгайтириш, реконструкция ва модернизация қилишга, шунингдек янги асосий воситаларни сотиб олишга сарфланган маблағлар мажмуаси. Ўзбек тили луғатида бу сўзнинг «капитал қўйилмалар» номли синоними ҳам мавжуд.
Халқаро стандартларда ва Ўзбекистон Республикасининг миллий стандартларида (5-сон БҲМС) бу характердаги харажатлар асосий воситаларнинг бошланғич қийматини кўпайтирадиган харажатлар деб тан олинади.
Капитал инвестициялар характерига кўра ички инвестиция ҳисобланади, улар бевосита корхонанинг қудратини оширишга йўналтирилган маблағлардир.
Капитал инвестициялар икки усулда амалга оширилиши мумкин: пудрат усулида ва хўжалик усулида.
Пудрат ёки хўжалик усулида амалга оширилган капитал инвестицияларнинг ҳисоби счётлар режасида кўзда тутилган № 0800 «Капитал қўйилмалар ҳисоби счётлари» ёрдамида ҳисобга олинади. 21-сон БҲМСда асосий воситаларга доир капитал инвестицияларни ҳисобга олиш учун қўйидаги счётлар кўзда тутилган:

  • 0810 «Тугалланмаган қурилиш»

  • 0820 «Асосий воситаларни сотиб олиш»

  • 0840 «Асосий подани шакллантириш»

  • 0890 «Бошқа капитал қўйилмалар»

0810 «Тугалланмаган қурилиш» счёти пудрат ва хўжалик усулларида олиб борилган янги қурилишга сарфланган капитал инвестицияларнинг ҳисоби учун мўлжалланган. Унинг дебетида сарфланган капитал қўйилмалар тўғрисида маълумотлар жамланади, кредитида эса капитал инвестиция суммасини асосий воситаларнинг бошланғич қийматига киритилиши акс эттирилади. Счётнинг қолдиғи фақат дебет томонида бўлиб, у тугалланмаган қурилишга тўғри келадиган капитал қўйилмалар суммасини кўрсатади.
0820 «Асосий воситаларни сотиб олиш» счёти корхонанинг янги асосий воситаларни сотиб олишга йўналтирган капитал инвестицияларини ҳисобга олишга мўлжалланган. Ушбу счётнинг дебетида таъминотчидан қабул қилинган асосий воситанинг қиймати, шунингдек уни ташиб келтириш, ўрнатиш, монтаж қилиш ва бошқа харажатлари акс эттирилади, кредитида эса счётнинг дебетида тўпланган суммани асосий воситаларнинг бошланғич қийматига киритилиши кўрсатилади. Дебет ва кредит оборотлари суммалари тенг бўлганлиги учун бу счёт сальдога эга бўлмайди.

Download 1.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   324




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling