0840 «Асосий подани шакллантириш» счёти ишчи ва маҳсулдор ҳайвонлари мавжуд хўжаликларда ишлатилади. Ушбу счётнинг дебетида ўстиришдаги ва боқувдаги ҳайвонларни асосий ишчи ва наслдор ҳайвонларга ўтказишга кетган капитал инвестициялар, шунингдек ишчи ва маҳсулдор ҳайвонларни сотиб олишга доир капитал инвестициялар, бепул олинган ишчи ва наслдор ҳайвонларни ташиб келтириш харажатлари жамланади. Ёш ўстиришдаги ва боқувдаги ҳайвонларни асосий подага ўтказиш билан бу турдаги капитал инвестициялар ишчи ва маҳсулдор ҳайвонларнинг (счет № 0170) бошланғич қийматига киритилади.
0890 «Бошқа капитал қўйилмалар» счётида юқоридаги счётларга киритилмаган капитал инвестициялар, жумладан асосий воситаларни кенгайтиришга, реконструкция ва модернизациясига сарфланган капитал қўйилмалар ҳисобга олинади. Бу характердаги қўйилмаларнинг суммалари кенгайтириш, реконструкция ва модернизация қилиш далолатномалари асосида ҳаракатда бўлиб келган асосий воситаларнинг бошланғич қийматига киритилади.
Асосий воситаларни бепул олишнинг ҳисоби. Асосий воситалар юқори ташкилотдан, бошқа юридик ва жисмоний шахслардан бепул келиб тушиши ҳам мумкин. Бундай асосий воситалар шартномалар, счёт-фактуралар, қабул қилиш-топшириш далолатномалари асосида қабул қилинади. Ушбу ҳужжатлар асосида бепул олинган асосий воситаларга қўйидаги бухгалтерия ёзуви қилинади:
Дебет 0111-0190 «Асосий воситалар ҳисоби счётлари»
Кредит 8530 «Қайтариб бермаслик шарти билан олинган мол-мулк»
Бепул берилган асосий воситаларни ташиб келтириш харажатлари уларнинг бошланғич қийматига киритилади ва бу ҳисобда қўйидаги ёзувлар билан акс эттирилади:
Дебет 0890 «Бошқа капитал қўйилмалар»
Кредит 6990 «Бошқа мажбуриятлар»
Дебет 0111-0190 «Асосий воситалар ҳисоби счетлари»
Кредит 0890 «Бошқа капитал қўйилмалар»
Асосий воситаларни таъсис бадали сифатида кирим қилишнинг ҳисоби. Таъсис ҳужжатлари (устав, таъсис шартномаси)га асосан таъсисчилардан қабул қилинган асосий воситалар счет-фактура ва қабул қилиш-топшириш далолатномаси билан расмийлаштирилади. Ушбу ҳужжатлар асосида қўйидаги бухгалтерия ёзуви қилинади:
Do'stlaringiz bilan baham: |