Дебет 0111-0190 «Асосий воситалар ҳисоби счетлари»
Кредит 8510 « Мулкни қайта баҳолаш бўйича тузатишлар»
Қайта баҳолашда мос равишда асосий воситанинг жамланган эскириш суммаси ҳам юқорида келтирилган икки усулнинг бири бўйича қайта ҳисобланади. Эскириш суммаси оширилганда унга қўйидаги ёзув қилинади:
Дебет 8510 «Активларни қайта баҳолаш бўйича тузатишлар»
Кредит 0211-0290 «Асосий воситаларнинг эскириши ҳисоби счетлари»
Асосий воситаларнинг бошланғич қиймати қайта баҳолашда пасайтирилганда янги ва эски қийматлар ўртасидаги салбий фарқ суммаси икки усулда ҳисобдан чиқарилади.
1-усул. Корхонада олдиндан асосий воситаларни қайта баҳолаш натижасида резерв капитали шакллантирилган бўлса, у ҳолда пасайтирилган қиймат шу резерв капитали эвазига ҳисобдан чиқарилади. Бунда, мос равишда, қўйидаги ёзувлар килинади:
а) бошланғич қийматлар ўртасидаги салбий фарқга:
Дебет 8510 «Активларни қайта баҳолаш бўйича тузатишлар»
Кредит 0111-0190 «Асосий воситалар ҳисоби счетлари»
б) эскириш суммалари ўртасидаги салбий фарқга:
Дебет 0211-0290 «Асосий воситаларнинг эскириши ҳисоби счетлари»
Кредит 8510 «Активларни қайта баҳолаш бўйича тузатишлар»
2-усул. Резерв капитали мавжуд бўлмаган ҳолда қўлланилади. Бу ҳолда қайта баҳолаш натижасида асосий воситаларнинг қийматлари ўртасидаги салбий фарқ суммаси корхона харажатига олиб борилади ва ҳисобда қўйидагича акс эттирилади:
а) бошланғич қийматлар ўртасидаги салбий фарқга:
Дебет 9430 «Бошқа операцион харажатлар»
Кредит 0111-0190 «Асосий воситалар ҳисоби счетлари»
б) эскириш суммалари ўртасидаги салбий фарқга (сторно ёзуви )
Дебет 9430 «Бошқа операцион харажатлар»
Кредит 0211-0290 «Асосий воситаларнинг эскириши ҳисоби счетлари»
Асосий воситаларни таъмирлашнинг ҳисоби. Асосий воситалар эксплуатация қилиш натижасида борган сайин ўзининг дастлабки ҳолатини йўқотиб боради. Шунинг учун уларни ишчи ҳолатда ушлаб туриш учун таъмирлаш лозим бўлади.
Асосий воситаларни таъмирлаш икки турга бўлинади: жорий ва капитал.
Do'stlaringiz bilan baham: |