Кредит 6410«Бюджетга тўловлар бўйича қарзлар
4. Ижара ҳақини келиб тушушини ҳисобга олади:
Дебет «Пул маблағлари счётлари» (501,5110,5210,5220 )
Кредит 4820 «Қисқа муддатли ижара бўйича олинадиган ан тўловлар»
5. Ижара муддати тугагач, лизингга берилган асосий воситалар қайта қабул қилинади ва эски счётлар таркибига тикланади:
Дебет 0120-0190 « Асосий воситалар ҳисоби счётлари»
Кредит 0191 «Ижарага берилган асосий воситалар»
Жорий ижаранинг аналитик ҳисоби шартномалар (ижарачилар) бўйича юритилади.
4.6. Асосий воситаларни инвентаризация қилиш ва уни натижаларининг ҳисоби
Асосий воситаларни инвентаризация қилиш ва унинг натижаларини ҳисобга олиш тартиби 5-сон БХМС «Асосий воситалар» ва 19-сон БХМС «Инвентаризацияни ташкил қилиш ва ўтказиш»10 билан регламентлаштирилган.
Асосий воситаларни инвентаризация қилишнинг асосий мақсадлари бўлиб қуйидагилар ҳисобланади:
Мол-мулкни реал мавжудлигини аниқлаш;
Мулкни ҳақиқий мавжуд ҳолатини ҳисоб маълумотларига мос келишлигини аниқлаш:
Мулкни ҳисобда тўлиқ акс эттирилганлигини аниқлаш.
5-сон БХМС «Асосий воситалар»га мувофиқ (9-§) инвентаризацияда аниқланган камомадлар айбдор шахс бўйнига қўйилади ёки айбдорларни аниқлашнинг имкони бўлмаганда корхона ҳисобидан қопланади, ортиқчалар эса бошқа операцион фаолиятга доир даромадларга олиб борилади.
Асосий воситаларнинг аниқланган камомадлари бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттирилади.
1.Кам чиқган асосий воситанинг бошланғич қиймати балансдан чиқарилганда
Дебет 9210 «Асосий воситаларнинг чиқими»
Кредит 0112-0199 «Асосий воситалар ҳисоби счётлари»
2.Кам чиқган асосий воситанинг жамланган эскириш суммаси ҳисобдан чиқарилганда
Дебет 0212-0299 «Асосий воситаларни эскириши ҳисоби счётлари»
Кредит 9210 «Асосий воситаларнинг чиқими»
3.Кам чиқган асосий воситанинг қолдиқ қийматига
Do'stlaringiz bilan baham: |