Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти к. Б. Уразов, Н. У худайбердиев


Дебет 4730 «Моддий зарарни қоплаш бўйича ходимларнинг қарзлари» Кредит


Download 1.65 Mb.
bet81/324
Sana30.10.2023
Hajmi1.65 Mb.
#1734343
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   324
Bog'liq
БХА дарслик. 27.06.2021 (2)

Дебет 4730 «Моддий зарарни қоплаш бўйича ходимларнинг қарзлари»
Кредит 9210 «Асосий воситаларнинг чиқими»
4. Камомад чиқишига йўл қўйган шахсга нисбатан асосий воситанинг қолдиқ қийматидан юқори қийматда жазо чораси белгиланганда ўртадаги фарқ суммасига
Дебет 4730 «Моддий зарарни қоплаш бўйича ходимларнинг қарзлари»
Кредит 9390 «Бошқа операцион даромадлар»
5. Қарз ундириб олинганда
Дебет «Пул маблағлари счетлари», 6710 «Меҳнат ҳақи бўйича ходимлар билан ҳисоб-китоблар»
Кредит 4730 «Моддий зарарни қоплаш бўйича ходимларнинг қарзлари»
Асосий воситалар инвентаризациясида аниқланган ортиқчалар суммасига
Дебет 0112-0199 « Асосий воситалар ҳисоби счётлари»
Кредит 9390 «Бошқа операцион даромадлар»


Мавзуга оид асосий таянч атамалар


Асосий воситалар - корхона томонидан узоқ муддат давомида хўжалик фаолиятини юритишда маҳсулот ишлаб чиқариш, ишларни бажариш ёки хизматлар кўрсатиш жараёнида ёхуд маъмурий ва ижтимоий-маданий вазифаларни амалга ошириш мақсадида фойдаланиш учун тутиб туриладиган моддий активлар.
Хусусий асосий воситалар – бу корхона балансига киритилган ўз асосий воситалари ва узоқ муддатга ижарага олинган (лизингга олинган) асосий воситалар.
Жорий ижарага олинган асосий воситалар – бу ўзга корхоналардан вақтинчалик (бир йилгача) пул тўлаш шарти билан ижарага фойдаланиб туриш учун олинган асосий воситалар.
Узоқ муддатга ижарага олинган асосий воситалар – бу бир йилдан кўп муддатга шартнома асосида бошқа корхоналардан ижарага олинган асосий воситалар.
Бошланғич қиймат – бу асосий воситаларнинг ҳисоб қиймати бўлиб, ўз ичига сотиб олиш баҳоси, шунингдек ташиб келтириш, ўрнатиш, монтаж, ўргатиш, сафар, божхона харажатларини ва қўшилган қиймат солиғини олади.
Тикланган қиймат – бу асосий воситаларнинг қайта баҳолаш, кенгайтириш, реконструкция ва модернизация қилингандан кейинги қиймати.

Download 1.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   324




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling