Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти к. Б. Уразов, Н. У худайбердиев
Номоддий активлар кирим ва чиқимининг счётларда
Download 1.65 Mb.
|
БХА дарслик. 27.06.2021 (2)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Дебет
- 5.3.Номоддий активлар эскиришининг ҳисоби
Номоддий активлар кирим ва чиқимининг счётларда
акс эттирилиши
7-сон БХМС «Номоддий активлар» га мувофиқ номоддий активлар ҳар йилнинг охирида якуний ҳисобот тузиш олдидан инвентаризациядан ўтказилиши лозим. Бундан ташқари улар қайта баҳолашда, корхонада реорганизация (бирлашиш, бўлиниш) юз берганда, корхона тугатилганда инвентаризация қилинади. Номоддий активларни инвентаризациясини ўтказиш 19-сн БХМС «Инветаризацияни ташкил қилиш ва ўтказиш»да белгиланган тартиб бўйича амалга оширилади. Номоддий активларнинг қиймати оширилганда инвентаризация қайдномаси маълумотлари асосда қуйидаги бухгалтерия ёзувлари қилинади: Бошланғич қиймат оширилганда Дебет 0410-0490 «Номоддий актвлар ҳисоби счетлари» Кредит 8510 «Активларни қайта баҳолаш бўйича тузатишлар» Бошланғич қиймат камайтирилганда Дебет 8510 «Активларни қайта баҳолаш бўйича тузатишлар» Кредит 0410-0490 «Номоддий актвлар ҳисоби счетлари» Номоддий активларнинг аналитик ҳисоби моддий жавобгар шахслар бўйича ҳар бир инвентар объектнинг коди (тартиб номери) бўйича карточкаларда ёки китобда юритилади. Ушбу карточка ва китоблар номоддий активлар келиб тушганда очилади ва уларнинг бутун фойдали хизмат муддати даври давомида сақланади. 5.3.Номоддий активлар эскиришининг ҳисоби Номоддий активларга эскириш ҳисоблашда қуйидаги омиллар асос қилиб олинади: фойдали хизмат муддати; корхонанинг устав фаолиятининг муддати; номоддий активнинг жисмоний ва маънавий эскириш характери; Фойдали хизмат муддатини ҳисоблаш мумкин бўлган номоддий активлар учун йиллик эскириш суммаси уларнинг амортизацияланадиган қийматини фойдали хизмат йиллар сонига бўлиш йўли билан топилади. Топилган суммани 12 га бўлиб, ҳар ойлик эскириш суммаси харажатлар счётларига олиб борилади. Фойдали хизмат муддатини аниқлаш қийин бўлган номоддий активлар бўйича хизмат муддати энг кўпи билан 5 йил қилиб, лекинда корхона устав фаолияти муддатидан кўп бўлмаган мудддатга, белгиланади (7-сн БХМС, 7-§). 7-сон БХМСга мувофиқ (п.46-56) номоддий активларга амортизация (эскириш) ҳисоблаш худди асосий воситалар сингари бир маромли, бажарилган иш ҳажмига пропорционал, хизмат йиллари сонлари йиғиндисига пропорционал (кумулятив) ва камайиб борувчи қолдиқ қийматдан ҳисоблаб топиш усуллари бўйича амалга оширилади. Танланган усул (усуллар) корхонанинг ҳисоб сиёсатида кўрсатилган бўлиши лозим. Асосий воситалар каби номоддий активлар амортизациясини ҳисоблашда Солиқ Кодекси негизига бир маромда ҳисоблаш усули олинган, қолган усуллар бўйича ҳисоб-китобларда аниқланган меъёрдан ортиқча суммалар фойда солиғи базасига қайта қўшилади ва шу йўл билан солиқга тортилади. Ҳар ҳисобот йили охирида номоддий активларнинг фойдали хизмат муддати қайта кўриб чиқилиши ва шунга мос равишда амортизация (эскириш) меъёри ўзгартирилиши мумкин. Номоддий активлар бўйича амортизация (эскириш) ни ҳисобланиши уларнинг ишлатиш мақсадига кўра 0510-0590-счетларнинг кредитида ва харажатлар счетларининг (2010, 2310, 2510, 2710, 3110,9410,9420 ) дебетида акс эттирилади. 0510-0590 счетларнинг дебетида номоддий активларни сотилиши, бепул берилиши, ҳисобдан чиқарилиши, камомадлари ва таъсис бадали сифатида киритилиши муносабати билан уларга тўғри келадиган жамланган эскириш суммасини камайтириш акс эттирилади. Бунда 9220 «Бошка активларни сотилиши ва турли чиқимлари», 0480 «Гудвил», 8510 «Активларни қайта баҳолаш бўйича тузатишлар» счётлари кредитланади. Номоддий активлар амортизациясининг аналитик ҳисоби ҳар бир номоддий актив бўйича карточкаларда ёки китобда олиб борилади. Download 1.65 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling