Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти к. Б. Уразов, Н. У худайбердиев


Савдо маркаси, савдо белгилари ва саноат намуналари-


Download 1.65 Mb.
bet86/324
Sana30.10.2023
Hajmi1.65 Mb.
#1734343
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   324
Bog'liq
БХА дарслик. 27.06.2021 (2)

Савдо маркаси, савдо белгилари ва саноат намуналари- бу корхона томонидан ишлаб чиқариладиган маҳсулот ёки хизмат учун берилган номлар ёхуд рамзлар, масалан «Кока-Кола», «Нексия», «Сони», «Хон» ва шу кабилар. Эгалик қилиш мақсадида ушбу савдо маркалари, савдо белгилари ва саноат намуналари давлат рўйхатидан ўтқазилиши мумкин. Рўйхатдан ўтқазилган белгилар, рамзлар бўйича эгалик ҳуқуқи қонун асосида ҳимояланади.
Дастурий таъминот - бу замонавий компьютерларда техник-иқтисодий ҳисоб-китобларни олиб бориш бўйича яратилган дастурлар, алгоритмлар тўплами.
Франчайзлар – бу янги формула ва алгоритмларни, технологияларни, ташқи кўриниш ва белгиларни қуллаш бўйича ҳуқуқ. Ушбу ҳуқуқ франчайзга (фойдаланиш ҳуқуқини олувчи) франчайзор (фойдаланиш ҳуқуқини берувчи) томонидан махсус франчайз шартномаси асосида берилади. Масалан, кетчуп ишлаб чиқариш технологиясидан фойдаланиш ҳуқуқини «Балтимор-Челек» қушма корхонасига «Балтимор» холдинг компаниясидан франчайз шартномаси асосида олган.
Гудвил - бу корхонанинг соф активларини сотиб олиш қиймати ва бозор қиймати (ёки ҳаққоний ҳисоб қиймати) ўртасидаги фарқ бўлиб, у фақат биринчи қиймат иккинчисидан ортиқ бўлганда вужудга келади. Масалан, сотиб олинган корхонанинг қиймати 40 млн. сўм, унинг активларининг бозор қиймати ёки ҳаққоний ҳисоб қиймати 45 млн. сўм, корхонанинг мажбуриятлари 8 млн. сўм. Бу ҳолда, сотиб олинаётган корхонанинг соф активларининг ҳаққоний (бозор) қиймати 37 млн сўм (45-8) бўлади. Ўртадаги 3 млн. сўмлик (40 –37) фарқ сотиб олувчи корхона учун гудвил ҳисобланади. Гудвил юқори нархларда сотиб олинган активларни келгусида катта даромад келтириши мумкинлиги аниқ бўлган ҳолларда самарали ҳисобланади.
Юқорида номлари ва тавсифи келтирилган номоддий активларнинг барчаси (гудвилдан ташқари) сотиш, алмаштириш, бериш объекти бўлиб ҳисоблананиши мумкин.
Номоддий активлар бўйича бухгалтерия ҳисобининг асосий вазифалари бўлиб қуйидагилар ҳисобланади:

  • номоддий активларни уларнинг моҳиятини очиб берувчи мезонларига мос равишда ҳисобга олиш;

  • номоддий активларни тўғри туркумлаш ва гуруҳларга ажратиш;

  • номоддий активларни тўғри баҳолаш;

  • номоддий активлар ҳолати ва ҳаракатини тўғри, ўз вақтида тегишли бошланғич хужжатлар билан расмийлаштириш ва ҳисоб регистрларида акс эттириш;

  • номоддий активлар амортизацияси (эскириши) ни белгиланган усул ва меъёрлар бўйича тўғри ҳисоблаш;

  • номоддий активларни Солиқ Кодексига мувофиқ солиқга тортилишини таъминлаш;

  • номоддий активлар бутлигини таъминлаш, бунинг учун уларни белгиланган муддатларда қайта рўйхатдан ўтқазиш (инвентаризация қилиш), унинг натижаларини тўғри аниқлаш ва ҳисобга олиш;

  • мавжуд номоддий активлардан унумли фойдаланиш, кераксиз номоддий активларни ликвидация килиш, бепул бериш ёки сотиш натижаларини тўғри ҳисобга олиш;

  • номоддий активларга қилинган қўшимча харажатларни (капитал қуйилмаларни) тўғри ҳисобга олиш.


Download 1.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   324




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling