Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти к. Б. Уразов, Н. У худайбердиев


Download 1.65 Mb.
bet94/324
Sana30.10.2023
Hajmi1.65 Mb.
#1734343
1   ...   90   91   92   93   94   95   96   97   ...   324
Bog'liq
БХА дарслик. 27.06.2021 (2)

Кейинги саналар деганда, сотиб олингандан кейинги баланс саналари тушунилади. Ушбу саналарда қимматли қоғозларга йўналтирилган инвестициялар балансда турли қийматда баҳоланиши мумкин. Жумладан, 12-сон БХМСнинг 15- пунктига мувофиқ қимматли қоғозларга йўналтирилган узоқ муддатли моливий инвестициялар қўйидаги баҳолардан бири бўйича акс эттирилиши керак:

  • Бозор қийматида ;

  • Сотиб олиш қийматида;

  • Бозор ва сотиб олиш қийматларидан энг кичигида;

  • Қайта баҳоланган қийматда

12-сон БҲМСнинг 13-моддасига мувофиқ қимматли қоғозларга йўналтирилган қисқа муддатли инвестициялар балансда бозор қийматида ёки бозор ва сотиб олиш қийматларининг энг кичик қийматида акс эттирилиши керак. Агар улар бозор ва сотиб олиш қийматларининг энг кичик қийматида ҳисобга олинган бўлса, уларнинг баланс қиймати қимматли қоғозлар портфелининг жами инвестиция қиймати, ёки қимматли қоғозларнинг гуруҳлари бўйича қиймати, ёки қимматли қоғозларнинг алоҳида номлари бўйича қийматига асосланиб топилади.
Қимматли когозларга йуналтирилган инвестицияларнинг бозор қиймати деганда уларнинг молия бозорида сотиш вақтида намоён бўлган сотиш қиймати тушунилади. Бозор қийматини, бошқачасига, ҳаққоний қиймат деб ҳам атайдилар. Бу қиймат кўп омилларга боғлиқ, жумладан, акционерлик жамияти ёки тижорат банкининг фойдалилик даражасига, тўланаётган дивидендларнинг миқдорига, уларнинг келажакдаги обру-эътиборига ва бошка омилларга.
Қиймат тамойилига мувофиқ қимматли қоғозларга йўналтирилган инвестициялар бошқа активлар сингари кейинги саналарда юқорида келтирилган қийматларнинг энг кичик миқдорида балансда акс эттирилиши лозим. Ушбу қийматда узоқ муддатли қимматли қоғозлар балансда инвестиция портфели методига асосланиб акс эттирилади. Қисқа муддатли қимматли қоғозлар уларнинг бозор ва сотиб олиш қийматларининг энг кичик қийматида ҳисобга олинган бўлса, балансда қимматли қоғозлар портфелининг жами инвестиция қийматига, ёки қимматли қоғозлар гуруҳлари бўйича қийматига, ёки қимматли қоғозларнинг алоҳида номлари бўйича қийматига асосланиб акс эттирилади.
Кейинги саналарда бозор қиймати сотиб олиш қийматидан паст бўлса қимматли қоғозларга йўналтирилган инвестицияларнинг сотиб олиш қиймати бозор қиймати даражасигача етказилиши ва балансда шу қиймат билан акс эттилиши керак. Агар сотиб олиш қиймати бозор қийматидан паст бўлса , у ҳолда қимматли қоғозларга йўналтирилган инвестицияларнинг қиймати балансда ўзгаришсиз қолдирилиши лозим. Ҳозирги вақтда амалиётда бу тамойилга тўлиқ амал қилинаётган эмас. Корхоналар балансида сотиб олинган қимматли қоғозлар, жумладан акциялар, асосан сотиб олиш қийматида (номинал қийматда) акс эттирилмокда. Бозор қийматини ўзгариши, яъни уни сотиб олиш қийматидан паст ёки юқори бўлиши, уларнинг ичидан энг қуйи миқдорини ифодаловчи қиймати балансда акс эттирилмасдан қолмоқда. Бу ҳолнинг мавжудлигига сабаблардан бири бўлиб, корхоналарнинг ҳисоб сиёсатида қимматли қоғозларга йўналтирилган инвестицияларнинг кейинги саналарда қийматини кўриб чиқилиши тартибини аниқ белгиланмаганлиги ҳисобланади.
1-сон БҲМС «Ҳисоб сиёсати ва моливий ҳисобот»га мувофиқ корхоналар ўзларининг ҳисоб сиёсатларида қимматли қоғозларга йўналтирилган инвестициялари бўйича қуйидагиларни аниқ белгилаб олишлари даркор.
1.Қимматли қоғозларга йўналтирилган молиявий инвестицияларни кейинги саналарда баҳолаш турини
2.Қайта баҳолашга асос бўлган ҳисоб усулини
3.Қайта баҳолашни қимматли қоғозларнинг номлари, гуруҳлари ёки инвестиция портфели бўйича даврийлигини.
Қимматли қоғозларга йўналтирилган инвестицияларни кейинги саналарда баҳолаш улар қийматини ҳаққонийлигини таъминлаш учун зарур ҳисобланади, шунинг учун хам уларнинг қийматини қайта баҳолаш зарурияти туғилади.

Download 1.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   90   91   92   93   94   95   96   97   ...   324




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling