Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти к. Б. Уразов, Н. У худайбердиев


Мавзуга оид асосий таянч атамалар


Download 1.65 Mb.
bet90/324
Sana30.10.2023
Hajmi1.65 Mb.
#1734343
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   324
Bog'liq
БХА дарслик. 27.06.2021 (2)

Мавзуга оид асосий таянч атамалар
Номоддий активлар – бу корхона томонидан улардан ишлаб чиқариш, ишлар бажариш, хизматлар кўрсатиш ёки товарларни сотиш жараёнида фойдаланиш мақсадида ёхуд маъмурий ва бошқа функцияларни амалга ошириш учун узоқ муддат мобайнида тутиб туриладиган, моддий-ашёвий мазмунга эга бўлмаган мол-мулк объектлари.
Патент, ноу-хау –бу ишлаб чиқилган буюм, технологик жараён, фаолиятга эгалик қилиш ҳуқуқи.
Муаллифлик ҳуқуқи – бу ёзилган китоб, яратилган мусиқа , тасвирий санъат ва бошқа асарлар учун унинг муаллифига берилган ҳуқуқ.
Лицензия –бу у ёки бу хўжалик фаолияти, хўжалик операцияси билан шуғулланиш учун давлатнинг компетент органи томонидан берилган рухсатнома.
Савдо маркаси, савдо белгилари ва саноат намуналари- бу корхона томонидан ишлаб чиқариладиган маҳсулот ёки хизмат учун берилган номлар ёхуд рамзлар, масалан «Кока-Кола», «Нексия», «Сони», «Хон» ва шу кабилар.
Дастурий таъминот - бу замонавий компьютерларда техник-иқтисодий ҳисоб-китобларни олиб бориш бўйича яратилган дастурлар, алгоритмлар тўплами.
Франчайзлар – бу янги формула ва алгоритмларни, технологияларни, ташқи кўриниш ва белгиларни қуллаш бўйича ҳуқуқ.
Гудвил - бу корхонанинг соф активларини сотиб олиш қиймати ва бозор қиймати (ёки ҳаққоний ҳисоб қиймати) ўртасидаги фарқ .
Ташкилий харажатлар – бу корхона таъсисчиларининг уни ташкил этиш бўйича сарфлаган харажатлари, масалан корхонани таъсис хужжатларини ишлаб чиқиш, давлат рўйхатидан ўтқазиш, муҳр ва штампни тайерлаш, банкдаги ҳисоб рақамини очиш ва бошка шу каби ташкилий ишларга сарфланган харажатлар.
Мавзу бўйича назорат саволлари



1. Номоддий активлар нима ва улар бухгалтерия ҳисобида қандай белгилари бўйича акс эттирилади?
2. Номоддий активлар қандай манбалардан кирим бўлади ва улар ҳисоби қандай юритилади?
3. Номоддий активлар корхонадан қандай йўллар билан чиқим қилинади ва улар ҳисоби қандай юритилади?
4. Номоддий активлар қиймати қандай қайта баҳоланади ва унинг натижалари ҳисоби қандай юритилади?
5. Номоддий активларга амортизация қандай усулларда ҳисобланади ва эскириш ҳисоби қандай юритилади?




Download 1.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   324




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling