Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти к. Б. Уразов, Н. У худайбердиев


Download 1.65 Mb.
bet11/324
Sana30.10.2023
Hajmi1.65 Mb.
#1734343
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   324
Bog'liq
БХА дарслик. 27.06.2021 (2)

Активлар4 деганда хўжалик юритувчи субъектнинг бахолаш қийматига эга бўлган ва ўз ичига пул маблағлари ва дебиторлик қарзларни олган моддий, шунингдек номоддий мулки тушунилади.
Актив деб тан олиш учун моддий ва номоддий мулк қуйидаги талабларга жавоб бериши керак:
* қийматга эга бўлиши ва бу қиймат аниқ баҳоланадиган бўлиши;
* эгалик қилиш ҳуқуқига асосан қайси корхона балансига киритилган бўлса, шу корхона томонидан назорат қилиниши;
* келгусида корхонага иқтисодий наф келтириши керак, жумладан корхонанинг пул маблағларини киримини кўпайишига бевосита ва билвосита ҳисса қўшиши;
* юз берган хўжалик операциялари натижаси ҳисобланиши.
Активларнинг характерли хусусиятларига қуйидагиларни киритиш мумкин:

  • сотиб олинган, бепул келиб тушган, ишлаб чиқарилган бўлиши мумкин.

  • корхонада юз бераётган жараёнларда моддий асос ёки уларнинг натижаси ҳисобланиши мумкин, масалан, хом-ашё ишлаб чиқаришга моддий асос, тайёр маҳсулот эса ишлаб чиқаришнинг натижаси ҳисобланади;

  • бошқа активларга алмаштирилиши мумкин;

  • қарзларни тўлаш учун ишлатилиши мумкин;

  • қисқа ёки узоқ вақт мабойнида фойдаланишда бўлишлиги мумкин;

  • оборотда ва оборотдан ташқарида бўлишлиги мумкин.

Корхоналарнинг юқорида келтирилган талаб ва хусусиятларга жавоб берадиган барча активлари иккита гуруҳга бўлинади:

  1. Узоқ муддатли активлар – бу 1 йилдан кўп муддатда хизмат қиладиган ва оборотда бўладиган моддий ва номоддий маблағлари.

  2. Қисқа муддатли (ёки жорий) активлар – 1 йилгача муддатда хизмат қиладиган ва оборотда бўладиган маблағлар.

Корхоналарнинг узоқ муддатли активлари турлари ва уларнинг таркиби 1.2-жадвалда келтирилган.
1.2-жадвал

Download 1.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   324




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling