Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти к. Б. Уразов, Н. У худайбердиев


Download 1.65 Mb.
bet14/324
Sana30.10.2023
Hajmi1.65 Mb.
#1734343
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   324
Bog'liq
БХА дарслик. 27.06.2021 (2)

хусусий капитал (ХК) - бу корхонанинг барча активларидан (А) унинг мажбуриятларини (М) чегириб ташлагандан сўнг қоладиган сумма, яъни

ХК = А - М

  • мажбуриятлар - бу корхонанинг бошқа юридик ва жисмоний шахслар олдидаги қарзлари

Корхоналар хусусий капиталининг таркибий элементлари ва уларнинг тавсифи 1.4-жадвалда келтирилган.
1.4-жадвал
Корхоналар хусусий капиталининг таркибий элементлари ва уларнинг тавсифи



Хусусий капитал элементи

Хусусий капитал элементининг тавсифи

Устав капитали (УК)

бу корхонага унинг таъсисчилари томонидан таъсис шартномасига мувофиқ киритиладиган маблағлар

Қўшилган капитал
(ҚК)

бу акцияларни сотиш ва номинал қийматлари ўртасидаги ижобий фарқ, шунингдек чет эл инвесторларини устав капиталига киритган маблағлари бўйича вужудга келган валюталар ўртасидаги ижобий фарқлар суммаси

Резерв капитали (РК)

бу корхонанинг соф фойдасидан, мулкни қайта баҳолашдан ва бепул келиб тушган мулклардан ташкил топган жамғармадир

Тақсимланмаган фойда (ТФ)

бу корхона таъсисчилари ўртасида тақсимланмай қолинган соф фойда суммаси

Резервлар (Р)

бу турли жорий тўловларни амалга ошириш учун ҳисобот давр даромадлари эвазига шаклланган захира суммаси, масалан жорий ва капитал таъмирлаш учун, меҳнат таътили ҳақларини тўлаш учун ва шу кабилар


Download 1.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   324




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling