Корхоналарнинг қисқа муддатли активлари турлари ва уларнинг таркиби
Қисқа муддатли активларнинг турлари
|
Қисқа муддатли активларнинг таркиби
|
Ишлаб чиқариш
захиралари
|
хом-ашё ва материаллар, ёқилғи, тара ва тара материаллари, эҳтиёт қисмлар, қурилиш материаллари, хўжалик инвентарлари, боқувдаги ва ўстиришдаги ёш моллар
|
Тугалланмаган ишлаб чиқариш харажатлари
|
тайёр ҳолга етмаган маҳсулотларга тўғри келадиган харажатлар
|
Тайёр маҳсулотлар
|
омборларга қабул қилинган тайёр буюмлар
|
Товарлар
|
сотиш учун сотиб олинган магазинлардаги ва омборлардаги истеъмол буюмлари
|
Келгуси давр
харажатлари
|
ҳисобот йилида келгуси даврлар учун қилинган харажатлар, масалан обуна тўловлари, ижара тўловлари
|
Муддати узайтирилган
харажатлар
|
ҳисобот йилида келгуси даврда ҳисобига тўланган солиқлар ва бошқа харажатлар
|
Пул маблағлари
|
кассадаги, йўлдаги ва банклардаги миллий ва чет эл валюталари
|
Пул эквивалентлари
|
пулли чеклар, йўлланмалар, чипталар, талонлар, маркалар ва бошқалар
|
Қисқа муддатли
инвестициялар
|
1 йилгача муддатга берилган қарзлар, кредитлар, депозитга қўйилган пул маблағлари ва қимматли қоғозларни сотиб олишга йўналтирилган маблағлар
|
Олинадиган счётлар
|
бошқа юридик ва жисмоний шахсларнинг корхона олдидаги дебиторлик қарзлари.
|
Корхоналарнинг активлари таркибига ҳам тармоқ хусусиятлари бевосита таъсир кўрсатади. Мисол учун, заводнинг асосий воситалари таркибида цехлар, улардаги станоклар бош ролни ўйнайди. Қурилиш ва қурилиш-монтаж ишларини махсус қурилиш машиналарисиз, масалан, кранлар, бетон қорувчи машиналар, юк ташиш машиналарисиз амалга ошириш амри маҳол. Шу боис ҳам қурилиш ташкилотлари активлари таркибида ушбу турдаги асосий воситалар муҳим аҳамият касб этади. Худди шунингдек, транспорт ташкилотларида автомобиллар ва бошқа транспорт воситалари, эҳтиёт қисмлар ва ёқилғи, савдо корхоналарида товарлар, қишлоқ хўжалигида қишлоқ хўжалик техникаси, уруғлик, минерал ўғитлар, ем-хашаклар каби активларнинг ўрни беқиёсдир. Бундай хусусиятлар иқтисодиётнинг турли тармоқларида тегишли активларнинг бухгалтерия ҳисобининг муҳим аҳамиятга молик объектлари эканлигидан ҳам дарак беради.
1.6. Корхона активлари ташкил топиш манбалари
таснифи ва тавсифи
Корхона ихтиёридаги барча активлар иккита манбадан ташкил топади:
Do'stlaringiz bilan baham: |