14. 13-тестда келтирилган маълумотларга кўра корхонанинг молиявий фаолиятига доир мажбуриятлар суммаси неча сўмни ташкил этади?
а) 60 000 000 сўм б) 75 000 000 сўм
в) 115 000 000 сўм г) 129 000 000 сўм
15. 13-тестда келтирилган маълумотларга кўра корхонанинг инвестиция фаолиятига доир активлар суммаси неча сўмни ташкил этади?
а) 60 000 000 сўм б) 80 000 000 сўм
в) 160 000 000 сўм г) 50 000 000 сўм
II БОБ. БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИНИНГ МЕТОДИ ВА УНДА ҚЎЛЛАНИЛАДИГАН УСУЛЛАР
2.1. Бухгалтерия ҳисоби методи ва усуллари тўғрисида умумий тушунча
Бухгалтерия ҳисоби махсус фан ҳамда бухгалтерлик касби эгаларининг амалий фаолияти сифатида ўзининг методи ва усулларига эга.
Бухгалтерия ҳисобининг методи деганда унинг объектларини тадқиқ этиш ва акс эттиришда қўлланиладиган умумилмий ва махсус усуллар мажмуаси тушунилади. Бундай усуллар бўлиб қуйидагилар ҳисобланади (2.1- расмга қаранг).
«Бухгалтерия ҳисоби» фанида қўлланиладиган тадқиқот усуллари
Махсус
усуллар
Умумилмий тадқиқот усуллари
Диалектика;
Тарихий ва тизимли ёндашув;
Индукция;
Дедукция;
Анализ;
Синтез
2.1- расм. «Бухгалтерия ҳисоби» фанида қўлланиладиган
тадқиқот усуллари
«Бухгалтерия ҳисоби» фани ва амалиётида қўлланиладиган умумилмий ва махсус усулларнинг барчаси муҳим ўрин тутади. Чунончи, умумилмий тадқиқот усуллари моҳияти ва аҳамияти қуйидагиларда намоён бўлади.
Диалектика ёки диалектик усул бухгалтерия ҳисоби фани ва амалиётида юз берган ва бераётган жараёнларни доимий ўзгариб турадиган ва бир-бирига боғлиқ бўлган жараёнлар сифатида яхлит тарзда ўрганиш ҳамда акс эттиришга имкон беради.
Тарихий ёндашув бухгалтерия ҳисоби фани ва амалиётида одамлар ва жамият талабларини тарихий шаклланиши ва ривожланиши маҳсули (натижаси) сифатида қарашни англатади.
Тизимли ёндашув бухгалтерия ҳисоби фани ва амалиётида унинг объектларини ўрганиш ва акс эттиришда уларни таркибий ва ташкилий объектлар сифатида белгилайди.
Индукция усули иқтисодий субъектлар хўжалик фаолиятини хусусийликдан умумийликка қараб, яъни алоҳида олинган фактлар бўйича умумий хулосалар қилиш имконини беради.
Дедукция усули иқтисодий субъектлар хўжалик фаолиятини умумийликдан хусусийликка қараб, яъни умумий ҳолатдан келиб чиқиб, хусусий хулосалар чиқаришга имкон беради.
Анализ5 - бу бухгалтерия ҳисоби предметини ташкил қилувчи объектлар ва улар тўғрисидаги ахборотларни турли таснифий белгиларига кўра гуруҳларга ажратишдир.
Синтез6 - бу бухгалтерия ҳисоби предметини ташкил қилувчи объектлар ва улар тўғрисидаги ахборотларни турли таснифий белгилари бўйича умумлаштиришдир.
Индукция ва дедукция, шунингдек анализ ва синтез усуллари ўртасидаги боғлиқлик бухгалтерия ҳисобида юз берган жараёнлар тўғрисидаги ахборотларни дастлаб аналитик ҳисоби регистрларида гуруҳлаш, шундан сўнг эса уларни синтетик ҳисоб регистрларида умумлаштиришга имкон беради.
«Бухгалтерия ҳисоби» фани ва амалиётида унинг предметини ўрганишда ҳамда акс эттиришда объектларни кузатиш, ўлчаш, ахборотларни гуруҳлаш, йиғиш, жамлаш ва фойдаланувчиларга узатиш каби махсус усуллар кенг қўлланилади (2.1- жадвалга қаранг).
2.1-жадвал
Do'stlaringiz bilan baham: |