Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти к. Б. Уразов, Н. У худайбердиев


Download 1.65 Mb.
bet23/324
Sana30.10.2023
Hajmi1.65 Mb.
#1734343
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   324
Bog'liq
БХА дарслик. 27.06.2021 (2)

Гувоҳлик берувчи ҳужжатлар деганда, юқорида айтиб ўтганимиздек, хўжалик операцияларини ҳақиқатда юз берганлигига гувоҳ берувчи ҳужжатлар тушунилади.
Фармойиш берувчи ҳужжатлар деганда у ёки бу ҳаракатни келгусида амалга оширишга фармойиш берувчи ҳужжатлар тушунилади. Масалан, инвентаризация ўтқазиш тўғрисида фармойиш, товарни олиб келуш учун берилган ишончнома ва шу кабилар.
Фармойиш ва гувоҳлик берувчи ҳужжатлар деганда бир вақтнинг ўзида хўжалик операциясини амалга оширишга берилган фармойишни ифодаловчи, ҳам бу фармойиш асосида ҳақиқатда юз берган хўжалик операциясига гувоҳлик берувчи ҳужжатлар тушунилади. Масалан, касса чиқим ордери бир вақтнинг ўзида пулни берилиши учун тузилган раҳбариятнинг фармойишини, шунингдек шу фармойиш асосида пулни ҳақиқатда кимгадир берилганлиги тўғрисида гувоҳлик берувчи ҳужжат ҳисобланади. Пул чеки ҳам худди шундай ҳужжат ҳисобланади.
Бухгалтерлик ҳисоб-китобларини акс эттирувчи ҳужжатлар деганда бевосита юз берган хўжалик операциясини акс эттирмайдиган, лекинда у ёки бу кўрсаткични, қарзни топиш учун бухгалтер томонидан тузилган ҳужжатлар тушунилади. Бундай ҳужжатларга мисол қилиб солиқлар ҳисоб-китобларини, мажбурий ажратмалар ҳисоб-китобларини, амортизацияни аниқлаш ҳисоб-китобларини келтириш мумкин.
Тузиш тартибига кўра бухгалтерия ҳисобида ишлатиладиган ҳужжатлар блшланғич ва йиғма ҳужжатларга бўлинади.
Бошланғич ҳужжатлар деб хўжалик операцияси содир бўлган вақтда тузилган ҳужжатлар тушунилади. Барча гувоҳлик берувчи ҳужжатлар бошланғич ҳужжатлар ҳисобланади.
Йиғма ҳужжатлар деганда бошланғич ҳужжатлар асосида тузилган ва уларнинг маълумотларини маълум давр учун жамлаб берадиган ҳужжатлар тушунилади. Бундай ҳужжатларга моддий ҳисоботлар, аванс ҳисоботлари, товар-пул ҳисоботлари, банк кўчирмалари ва бошқалар киради.
Акс эттириш усулларига кўра бухгалтерия ҳужжатлари бир маротаба юз берган ва кўп маротаба юз берган операцияларни акс эттирадиган ҳужжатларга бўлинади.
Йиғма ҳужжатлар деганда бошланғич ҳужжатлар асосида тузилган ва уларнинг маълумотларини маълум давр учун жамлаб берадиган ҳужжатлар тушунилади. Бундай ҳужжатларга моддий ҳисоботлар, аванс ҳисоботлари, товар-пул ҳисоботлари, банк кўчирмалари ва бошқалар киради.
Акс эттириш усулларига кўра бухгалтерия ҳужжатлари бир маротаба юз берган ва кўп маротаба юз берган операцияларни акс эттирадиган ҳужжатларга бўлинади.

Download 1.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   324




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling