Инвентаризация
Инвентаризация – бу бухгалтерия ҳисобида унинг маълумотларини тўғрилигини, корхона активларини ҳақиқий ҳолатини, моддий жавобгар шахсларнинг ўз функцияларини сидқидилдан виждонан бажараётгалигини, мулкни талон-тарож қилинмаганлигини аниқлаш усули. Ушбу усулни қўллашдан асосан учта мақсадга эришиш учун фойдаланилади: (1) корхона активларини ҳақиқий ҳолатини аниқлаш; (2) моддий жавобгар шахсларнинг ўз функцияларини сидқидилдан виждонан бажараётгалигини, чунончи мулкни талон-тарож қилинмаганлигини билиш; (3) бухгалтерия ҳисобида унинг маълумотларини тўғрилигини таъминлаш.
Ўзбекистон Республикасида бухгалтерия ҳисоб объектларини инвентаризация қилиш тартиби махсус 19- сон БХМС «Инвентаризацияни ташкил қилиш ва ўтқазиш» билан регламентлаштирилган. Ушбу стандартга мувофиқ инвентаризациянинг қуйидаги турлари мавжуд:
Режали инвентаризация – бу корхонанинг моддий жавобгар шахсларни навбатдаги меҳнат таътилига чиқариш режасига кўра ўтқазиладиган инвентаризация.
Режадан ташқари инвентаризация – бу кўзда тутилмаган ҳолларда, масалан фавқулотдаги ҳодисалар юз берганда (ўғрилик,тошқин ва шу каби ҳодисалар содир бўлганда) ўтқазиладиган инвентаризация.
Инвентаризациянинг характерли хусусиятлари:
Инвентаризация тўсатдан ўтқазилади, яъни моддий жавобгар шахс уни ўтқазилиши тўғрисида олдиндан хабар топмаслиги лозим.
Инвентаризация раҳбарнинг буйруғи ёки фармойиши билан тасдиқланган доимий харакатдаги ва ишчи инвентаризация комиссиялари томонидан ўтқазилади, ушбу комиссияга моддий жавобгар шахс албатта киритилади.
Инвентаризация маълум муддатга ўтқазилади, унинг бошланиш ва тугаш вақти буйруқда ёки фармойишда кўрсатилган бўлиши керак.
Инвентаризацияни ўтқазиш белгиланган тартибда ва усулларда амалга оширилади.
Инвентаризация натижалари махсус саноқ ва таққошлаш далолатномалари билан расмийлаштирилади.
Ўзбекистон Республикасининг БХМС ларига мувофиқ корхона активларини режали инветаризация қилишда қуйидаги муддатлар белгиланган (2.2-жадвалга қаранг).
2.2-жадвал
Do'stlaringiz bilan baham: |