Бюджет олдидаги қарзлар
|
бу бюджет фойдасига ҳисобланган, лекинда ҳалигача ўтказиб берилмаган солиқ ва тўловлар бўйича қарз суммаси
|
Ижтимоий суғурта бўйича қарзлар
|
бу ижтимоий суғуртага ҳисобланган, лекинда ҳалигача ўтказиб берилмаган қарз суммаси
|
Иш хақи бўйича қарзлар
|
бу корхонанинг ходимларига ҳисобланган ва вақтинча сақланаётган иш ҳақларини тўланмай қолинган қисми
|
Таъсисчилар олдидаги қарзлар
|
бу таъсисчиларга ҳисобланган, лекинда тўланмаган дивидендлар бўйича корхонанинг қарзи, шунингдек таъсисчилар сафидан чиқиб кетган шахсларнинг устав капиталидаги ҳиссасини қайтарилмаган қисми
|
Бошқа кредиторлар олдидаги қарзлар
|
бу турли хизматлар, фоизлар, камомадлар, даъволар ва бошқа тўловлар бўйича корхонанинг бошқа юридик ва жисмоний шахслар олидаги қарзи
|
Мавзуга оид асосий таянч атамалар
Хўжалик ҳисоби - бу иқтисодиётнинг турли бўғинларида юз берган ва бераётган ҳодиса ва жараёнлар, уларнинг натижалари, хўжалик юритувчи субъектлар маблағлари ва маблағларни ташкил топиш манбалари тўғрисидаги ахборотларни йиғиш, қайд этиш, гуруҳлаш ва узатиш тизими.
Оператив (оператив-техник) ҳисоб деганда хўжалик юритувчи субъектларда оператив назорат қилиш ва бошқарув қарорларини қабул қилиш мақсадида юритиладиган тезкор ҳисоб тушунилади.
Статистика ҳисоби деганда жамиятда юз берган ва бераётган ёппа ҳодиса ва жараёнларни соний акс эттирадиган ва сифат жиҳатдан тавсифлайдиган ҳисоб тизими тушунилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |