Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти к. Б. Уразов, Н. У худайбердиев


Download 1.65 Mb.
bet15/324
Sana30.10.2023
Hajmi1.65 Mb.
#1734343
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   324
Bog'liq
БХА дарслик. 27.06.2021 (2)

Мақсадли тушумлар (МТ)

корхонага турли мақсадларда турли манбалардан келиб тушган маблағлар мажмуаси (грантлар, субсидиялар, аъзолик бадаллари, солиқлар бўйича имтиёзлар ва бошқалар)

Хусусий капиталнинг умумий миқдори юқоридаги унинг элементлари суммаларининг йиғиндисидан иборат бўлади, яъни:
ХК = УК + ҚК + РК + ТФ + Р + МТ
Акционерлик жамиятларида чиқарилган ўз акциялари бошқалардан қайта сотиб олинган бўлса, у ҳолда хусусий капитал суммасини топишда сотиб олинган хусусий акциялар қиймати (ХАҚ) хусусий капитал миқдоридан чегириб ташланади, яъни:
ХК = УК + ҚК + РК + ТФ + Р + МТ – ХАҚ
Корхоналар хусусий капиталининг муҳим элементи бўлган устав капиталини шакллантиришда уларнинг мулкий шакли ва мақоми муҳим ўрин тутади. Чунончи, акциядорлик жамиятларида устав капитали чиқарилган ва жойлаштирилган акцияларнинг номинал қийматидан иборат бўлади.
Масъуляти чекланган жамиятларда уларнинг устав капитали таъсисчилар (иштирокчилар)нинг киритган маблағларидан ташкил топади.
Хусусий корхонанинг устав капитали унинг якка таъсисчиси бўлган жисмоний шахснинг корхонага киритган маблағларидан иборат бўлади.
Хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар (ХИИК)нинг устав капитали, бир томондан, хорижий таъсисчиларнинг, иккинчи томондан эса, республикамиз ичидаги таъсисчиларнинг ушбу корхоналарга киритадиган маблағларидан ташкилтопади. Тўлиқ ХИИКда уларнинг устав капитали тўлиғича хорижий таъсисчиларнинг ушбу корхонага киритадиган маблағларидан иборат бўлади.
Давлат корхоналарида устав капитали (агар унинг миқдори уставда белгиланган бўлса) тўлиғича давлат мулки эвазига шакллантирилади.
Нодавлат нотижорат ташкилотларида (ННТ) устав капитали (агар унинг миқдори уставда белгиланган бўлса) мазкур ташкилотларнинг таъсисчилари маблағлари эвазига шакллантирилади.
Корхоналар тугатилганда уларнинг устав капиталига киритилган маблағлари ўз эгаларига қайтарилади.
Корхона мажбуриятларининг асосий турлари ва уларнинг тавсифи 1.5-жадвалда келтирилган.
1.5-жадвал

Download 1.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   324




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling