Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Самарқанд иқтисодиѐт ва сервис институти


Инвестиция лойиҳаларини синдикатли кредитлаш хусусиятлари


Download 2.08 Mb.
Pdf ko'rish
bet127/152
Sana15.11.2023
Hajmi2.08 Mb.
#1775374
1   ...   123   124   125   126   127   128   129   130   ...   152
Bog'liq
investitsiya

 
2. Инвестиция лойиҳаларини синдикатли кредитлаш хусусиятлари. 
Инвестиция лойиҳаларини синдикатли кредитлашни ташкил этиш. 
Инвестиция лойиҳаларини узоқ муддатли молиялаштиришда кўпчилик 
лойиҳани молиялаштиришнинг синдикат кредитлари шаклига зарурат 
сезмоқда. Бунда кредит битими шартларини ташаббускор банк ўрнатади ва у 
бошқа банкларни бу лойиҳани молиялаштиришда иштирок этишни таклиф 
этади. 
Синдикатлашган кредит бўйича фоиз суммаси қоидага кўра сузиб юрувчи 
ставкада ҳисобланади ва база қилиб эса ЛИБОР (Лондон Интер Банк Офферед 
Рате - Лондондаги банклараро кредитлар бўйича фоиз ставка) ставкасини 
олишади ва унга банк маржаси қўшилади (ѐки, амалиѐтда РИБОР, НИБОР 
ставкаларидан ҳам фойданилади). 
Инвестиция лойиҳасини амалга ошириш (реализация қилиш) нуқтаи 
назаридан молиялаштириш муддатини ва объектни қуриш (яратиш) вақтини 
келишиб олиш муҳимдир. Объектни ишлаб чиқариш қувватларига етказиш ва 
ишлаш 
муддатининг 
амалга 
оширилиши 
инвестиция 
лойиҳасини 
молиялаштириш вақтини (муддати) шакллантиради. 
Хориж тажрибаси шуни кўрсатадики, Европа банклари томонидан 
қўлланиладиган кредитлаштиришнинг максимал муддати 10-15 йилни ташкил 
қилади. АҚШда эса, бу муддат камроқ 7-12 йил. Агар лойиҳани 
молиялаштириш муддати етарлича бўлмаса, у ҳолда молиялаш таркибини 
кредитлашнинг реал имкониятларига ўзгартирилади. 
Ўз-ўзини текшириш учун саволлар 
1. Инвестицияларни лойиҳавий молиялаштириш нима? 
2. Лойиҳавий молиялаштиришнинг қандай тамойиллари мавжуд? 
3. Лойиҳаларни баҳолашда, унинг ишончлилигини таъминловчи қандай 
мезонларни биласиз? 
4. Риск даражасига қараб, лойиҳавий молиялаштириш қандай турларга 
бўлинади? 
 
Топшириқлар 
1. Инвестицион лойиҳаларни молиялаштириш тўғрисида қўшимча 
маълумотлар излаб топиш. 
2. Кўлами бўйича лойиҳавий молиялаштириш турларини тўлиқ ўрганиш. 


216 
3. Риск даражасига қараб, лойиҳавий молиялаштириш турларини ўрганиб 
чиқиш. 

Download 2.08 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   123   124   125   126   127   128   129   130   ...   152




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling