Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Самарқанд иқтисодиѐт ва сервис институти
Download 2.08 Mb. Pdf ko'rish
|
investitsiya
Таянч сўз ва иборалар
Инвестиция фаолияти, инновация, инновацион фаолият, инновацияга қаратилган инвестиция. 1. Инновация ва инновацион фаолият тушунчаси. Инновацияларга қаратилган инвестициялар. Инновацион инвестициялашнинг назарий асослари иқтисодчи олимлар томонидан атрофлича тадқиқ этилган. Хусусан, Австриялик олим Й.Шумпетер инновацион ўзгаришларни беш йўналишга бўлган: янги техника ва технологик жараѐнлар ѐки ишлаб чиқаришни янги бозор асосида таъминлаш; янги хусусиятларга эга бўлган маҳсулот турларини яратиш; янги хом-ашѐлардан фойдаланиш; ишлаб чиқаришни ташкил этишни такомиллаштириш ва янги инновацион товарлар билан таъминлаш; янги истеъмол бозорларини очиш 43 . П. Друкернинг фикрича, тадбиркорларнинг инновацион фикрлашлари бир- биридан фарқланади. Инновациялаштириш тадбиркорликнинг ихтисослашган йўналишидир. Ҳар бир тадбиркор ўзининг ишлаб чиқариш объектида инновацион тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланади. Шу билан бирга ихтисослашган инновацион фаолият билан шуғулланувчи субъектлар эса умуман тадбиркорлик фаолиятининг барча йўналишларига, илм-фан ва техника тараққиѐтида қўлга киритган янгиликлари билан ишлаб чиқариш жараѐнини такомиллаштириш усулларини ташкил қилиш асосида уларга хизмат қилади 44 . А.Бусыгиннинг фикрига кўра, инновация - бу асосий капитал (ишлаб чиқариш фондларини) ѐки ишлаб чиқарилаѐтган маҳсулотни илм-фан, техника, технологиялар асосида янгилашдир. Инновация ҳозирги замон ижтимоий ишлаб чиқариш жараѐнида қонуний ва объектив жараѐндир. Тадбиркорлик амалиѐтида инновация қандай шаклда бўлишидан қатъий назар, инновацион жараѐнни ифодалайди. Айрим ҳолатларда ишлаб чиқариш қисман эмас, балки тўлиқ инновацияга асосланади, натижада қатъий янги таснифга ва хусусиятга эга бўлган товарда ѐки фойдаланишда ифодаланади 45 . 43 Шумпетер Й. Теория экономического развития.-М.: Прогресс, 1982.-386 с. 44 Друкер П.Ф. Рьшок: как вьшти в лидерьь Практика и принципьь-М.: Бук Чембер Интернешнл, 1999.-41 с. 45 Бусыгин А.В. Предпринимательство: Учебник для вузов.-М.: Дело, 2001.-176 с. 218 Ю.Швецов, инновацион жараѐн-янгиликни яратиш ва амалиѐтга қўллаш деб ҳисоблайди 46 . М.Саидовнинг фикрича, инновация, аввало, иқтисодиѐтни ривожлантиришга қўйилмаларнинг самаралилиги билан тавсифланади, ишлаб чиқаришда мавжуд бўлган олдинги авлод техникаси ва технологиясини анча самарали, экологик соф ва ресурсларни тежашга имкон берувчи ишлаб чиқариш воситалари билан алмаштиришни ифодалайди. Инновацион фаолият (янгиликларни жорий этиш) ишлаб чиқариш янги технологиялари негизида рақобатбардош маҳсулот (товар) турларини яратиш жараѐни. Бу жараѐн ғоянинг пайдо бўлиши, унинг мақсадини аниқлаш ва амалга оширишдан то ишлаб чиқаришни ташкил этиш, маҳсулот ишлаб чиқариш, уни сотиш ва иқтисодий самара олишгача бўлган ишларни ўз ичига олади 47 . Бир гуруҳ Ўзбекистонлик иқтисодчи олимларнинг хулосасига кўра, инновация- янгиликларни ишлаб чиқаришга жорий этиш, янги технологиянинг биринчи марта тижорат асосида қўлланилиши. Интенсив иқтисодий ўсиш ресурсларидан янада самарали фойдаланишга асосланган иқтисодий ўсиш. Унинг етакчи омили фан ва техника тараққиѐтининг охирги талабларига жавоб берадиган дастгоҳ, янги технологиялар билан ишлаб чиқаришни қайта жиҳозлаш билан ѐки мақсадга ишлаб чиқариш майдонини кенгайтириш ҳисобига эмас, балки унда қўлланиладиган ресурсларни сифатини ошириш орқали эришилмоқда п . Бизнинг фикримизча, инновация ютуқларининг иқтисодий натижалари ишлаб чиқариш жараѐнида моддий ресурсларни, маҳсулот бирлигига сарфланадиган жонли ва буюмлашган меҳнатни тежашни, киши бошига меҳнат унумдорлигининг ошиб боришини, атроф-муҳитнинг экологик жиҳатдан ифлосланиш даражасини камайтиришни таъминлашда, ишлаб чиқаришда, ижтимоий соҳада банд бўлганларнинг иш ҳақи ва даромадларининг ўсиб боришида, кам таъминланган оилаларни ижтимоий ҳимоялаш даражасини ошиб боришида, ижтимоий инфратузилмани ривожланиб боришида ифодаланади. Бозор иқтисодиѐти шароитида иқтисодиѐтни инновацион асосда ривожланиши танлаб олинган энг асосий йўли деб ҳисоблаш мумкин. Инновацион жараѐн қуйидаги ривожланиш босқичларига эга: инновацион ғояларнинг ривожланиши; энг самарали инновацион ғояларни аниқлаш; инновацион ғояларни амалга оширишни иқтисодий баҳолаш; бизнес режада инновацион ғояларни амалга ошириш билан боғлиқ бўлган иқтисодий харажатларни асослаш; экспертлар томонидан инновацион ғояларни амалга ошириш бизнес режасини баҳолаш; инновацион режалар асосида намунавий маҳсулотни ишлаб чиқариш ва бозор талаблари асосида синаш; бозорда юқори талабга эга бўлган маҳсулотларни ишлаб чиқаришни амалга ошириш учун зарур бўлган ўзгартиришларни киритиш ва уларнинг бозордаги ҳаракатларини 46 Швецов Ю.Ф. Организационнье методь сокравдения длительности инновационньх процесса. Автореферат диссертации на соискание ученой степени доктора технических наук.-Самара: 2002.-7 с. 47 Саидов М.Ҳ. Олий таълим иқтисодиѐти, инвестициялари ва маркетинги: Ўқув қўлланма.-Т.: Молия, 2003.-74 б. 219 ишлаб чиқиш; синалган инновацион маҳсулотларни ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва бозорда сотилишини таъминлаш. Айтиш мумкин, ишлаб чиқариш жараѐнида илмий-техникавий ишланмаларни қўлланилиши натижасида улар илмий-техникавий инновация маҳсулотларига айланади. Инновацион жараѐн инновацион фаолиятга нисбатан кенг маънога эга бўлиб, инновацион жараѐннинг амалга ошириш хусусиятлари мавжуд (14.1.1- чизма). Download 2.08 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling