Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Самарқанд иқтисодиѐт ва сервис институти


-чизма. Инновацион жараѐнни амалга ошириш хусусиятлари


Download 2.08 Mb.
Pdf ko'rish
bet130/152
Sana15.11.2023
Hajmi2.08 Mb.
#1775374
1   ...   126   127   128   129   130   131   132   133   ...   152
Bog'liq
investitsiya

14.1.1-чизма. Инновацион жараѐнни амалга ошириш хусусиятлари 
Бозор иқтисодиѐти шароитида инновацион жараѐн истеъмол талаблари 
таъсирида қисқа муддатларда ўзининг янгиликлари билан тавсифланадиган 
жараѐн бўлиб, унинг ҳаракати узлуксиз равишда такомиллашган ҳолда амалга 
ошириб бориладиган турли йўналишлардаги ҳаракатларни ўзида ифода этади. 
Чунки, бозор муносабатлари шароитида инновация қўйилмаларининг эркин 
ҳаракати натижасида иқтисодий субъектлар ўртасида эркин рақобатнинг 
даражаси ошиб боради. 
Инновация иқтисодий категория эканлигини назарий жиҳатдан таҳлил 
қилиш асосида қуйидаги хулосаларга келиш мумкин: 
-инновацион фаолият инновация, инновацион жараѐнга нисбатан кенг 
маънога эга бўлиб, илм-фан ва техника янгиликларини ишлаб чиқаришга 
татбиқ этилишини ифода этади. Инновацион фаолият инновация ва 
инновацион жараѐнни тўлиқ қамраб олади; 
-инновация ишлаб чиқариш жараѐнини такомиллаштириш учун 
йўналтирилган инновация маблағларининг асосий қисми бўлиб, ишлаб 
чиқариш субъектларининг асосий маблағларида мужассамлашади. 
Инновацион жараѐннинг ривожланишига бир қатор омиллар таъсир этади 
(1- жадвал). 


220 
Инновацион янгиликларни ишлаб чиқариш жараѐнида қўллашнинг 
самарадорлиги ишлаб чиқариш субъектларининг иқтисодий-ижтимоий ва 
экологик самарадорлигининг ўсиб боришига олиб келади. 
2. Инновация фаолияти - тадбиркорлик тараққиѐтини юксалтириш 
омили сифатида. Хўжалик юритувчи субъектларнинг инновация фаолияти 
зарурияти.
Инновация – бу ихтиро, янги технологик махсулот, хизмат шаклидаги ѐки 
ташкилий-иқтисодий, ишлаб чиқариш, ижтимоий характердаги, тайѐр, ҳал 
этилган, хўжалик субектида фойдаланилаѐтган, унинг рақобатбардошлигини 
ўсишини таъминлайдиган, якуний фаолият натижасидир. Инновацион 
фаолият – бу илмий тадқиқотлар, техник ихтиролар яратиш орқали, корхонани 
унинг молиясини маркетинг инструментларидан фойдалган ҳолда самарали 
бошқариш ва якуний натижада хўжаликнинг рақобатбардошлигини ўсишини 
таъминлаш мақсадида унинг иқтисодий фаолиятига жорий этишга олиб 
келадиган, инновацион янгиликни яратишга йўналтирилган жараѐндир. 
Корхонада инновацион инфратузилмага эга бўлганда мавжуд муҳит 
доирасида, унга мос лойиҳани жорий этилиши корхонада инновацион 
фаолиятни амалга ошганини ифода этади. Инновацион фаолиятнинг кириш 
қисмида унинг муҳим элементи бўлган кадрлар, молиявий, ахборот, моддий-
техник кўринишдаги ресурслар ва солоҳиятли кадрлар туради. Лойиҳани 
якуний чиқиш қисмида янги технология, маҳсулот, хизмат, янги ташкилий ва 
бошқарув шаклида ѐки интелектуал мулк шаклидаги патендлар, лизензиялар, 
ноу-хау ва индувидуаллаштириш воситалари кўринишидаги инновация туради. 
Бу билан хўжалик субъекти инновацион фаолият натижасида бозорда 
муфоқиятли ривожаниши учун рақобат устунлигига эга бўлади, ўз салоҳиятини 
оширади ва илмий кадрларни ривожлантиради.
Корхона учун бозорга инновацияни чиқаришдан мақсад интелектуал 
мулкка эгалик қилиш хуқуқи билан унинг рақобатбардошлигини ва ялпи 
даромад хажмини ўсиши бўлиши керак. Бу ўз навбатида янги инновацион 
лойиҳаларни амалга ошириш учун корхонада зарурий ресурсларни 
шакллантиради. 
14.1.1-жадвал 

Download 2.08 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   126   127   128   129   130   131   132   133   ...   152




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling