Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Самарқанд иқтисодиѐт ва сервис институти


 Хўжалик юритувчи субъектларнинг инновацион фаолияти


Download 2.08 Mb.
Pdf ko'rish
bet133/152
Sana15.11.2023
Hajmi2.08 Mb.
#1775374
1   ...   129   130   131   132   133   134   135   136   ...   152
Bog'liq
investitsiya

14.2. Хўжалик юритувчи субъектларнинг инновацион фаолияти 
Режа 
1. Хўжалик юритувчи субъектларнинг инновация фаолияти зарурияти.
2. Инновация стратегиясининг моҳияти. Корхоналарда инновация 
стратегияни шакллантириш. 
 
Таянч сўз ва иборалар 
Инвестиция 
фаолияти, 
инновация, 
инновацион 
фаолият, 
инновацияга қаратилган инвестиция, инновацион стратегия. 
 
1. Хўжалик юритувчи субъектларнинг инновация фаолияти 
зарурияти. 
 
Мамлакатнинг иқтисодий салоҳиятининг ўсиши инновацион корхоналарни 
фаолиятини ташкил этмай амалга ошириб бўлмайди. Аммо инновацион 
корхоналарни қўллаб-қувватлаш учун қабул қилинаѐтган ҳукумат қарорлари ва 
уларнинг самарали фаолият юритиши учун яратилаѐтган замонавий 
инфратузилмасига 
қарамай, 
инновацион 
корхоналар 
фаолиятининг 
ривожланишига таъсир этувчи салбий омиллар юзага келмоқда. 
Бундай омиллар қаторига инновацион аҳамиятга молик бўлган кичик 
хўжалик субъектларини қўллаб-қувватлашнинг етарли бўлмаслигини, уларга 
бюджетдан ва тижорат банк тизимлари томонидан самарали фаолият 
юрғизишлари учун имтиѐзли маблағларни ажратиб берилишида мавжуд 
маъмурий омилларни киритиш мумкин. 
Шунингдек, 
солиқ 
юкининг 
юқорилиги 
ҳам 
инновация 
инфратузилмасининг 
молиявий 
жиҳатдан 
таъминланишига 
нисбатан 
таъсирчанлиги сезиларли бўлиб қолмоқда. У белгиланаѐтган миқдори 
маҳсулотнинг янги яратилган қиймати миқдори, олинган фойда ҳамда мавжуд 
бўлган мулк қийматига бевосита боғлиқлигида ўз аксини топмоқда. 
Амалдаги солиқ тизими инновацион корхоналар фаолиятини яратишда 
етарли даражада эътиборга олинмаяпти. Шуни таъкидлаш жоизки инновация 
корхоналари бошқа ноинновацион корхоналар каби фойда солиғини тўлаш 
пайтида солиққа тортиладиган фойда миқдорини аниқлашда имтиѐзга эга бўлиб 
қолмоқда, холос. Шунингдек, айтиш жоизки, айрим инновацион корхоналарга 
ишлаб чиқаришни кенгайтириш, қайта ташкил қилиш, техникавий жиҳозлаш 
учун йўналтирилган фойдани чегириш ҳуқуқи тақдим этилган, у ҳам бўлса 
ишлаб чиқариш учун мўлжалланган маҳсулот ҳамда қурилиш материалларини 
етказиб берадиган баъзи бир корхоналар олган фойдаси ушбу корхона рўйхатга 
олинган кундан бошлаб, дастлабки икки йил мобайнида солиққа 
тортилмаслигида намоѐн бўлмоқда. 
Аммо шунга қарамасдан, ушбу хусусиятларга эга бўлган солиқ имтиѐзлари 
тугатилган ѐки санация натижасида қайта тузилган инновация корхоналари
уларнинг филиаллари ҳамда тузилмавий бўлинмаларга тегишли эмас. Тараққий 
этган мамлакатлар тажрибасидан келиб чиқадиган бўлсак, унда инновация 
корхоналари учун қабул қилинган ҳамда иқтисодиѐтнинг устувор соҳаларида 


224 
амал қилаѐтган барча имтиѐзларни қўллаш мумкин. Бундан ташқари, илмий 
изланишларни бажараѐтган инновация корхоналари тадқиқот ишлар учун 
илмий-техник асбоб-ускуналарсотиб олган йилнинг ўзидаѐқ 50 %га тенг 
амортизация ажратмаси ҳуқуқига, қолган асосий маблағлар ҳисобидан эса 
жадаллашган амортизация ажратмаси ҳуқуқга эга бўлишлари кўзда тутилган. 
Бундай тажрибаларни маамлакатимизда фаолият кўрсатаѐтган инновацион 
корхоналарга қўллаш муҳим аҳамият касб этиши мумкин. 
Инновацияларни жорий этадиган саноат соҳасидаги кичик корхоналарга 
лицензиялар ва ―ноу-хоу‖ларни сотиш жараѐнида ишлаб чиқаришни 
кенгайтиришни амалга оширадиган корхоналарга нисбатан эса солиққа 
тортиладиган базадан янги асбоб-ускуналар қийматини чиқариб ташлаш ҳуқуқи 
берилишини таъминлаш муҳимдир. 
Оқилона инвестиция сиѐсатини юритишда давлат томонидан инновацион 
корхоналарга сармоя қўйилишнинг ўзига хос афзалликлари яратилиши лозим. 
Салоҳиятли инвесторлар учун қимматли қоғозлар айланишини самарали 
ташкил этишга хизмат қилувчи қонунчилик базасини такомиллаштириш кредит 
ташкилотлари томонидан эса тақдим этилган қарз кафолатлари ўта жозибадор 
бўлиб ҳисобланмоғи лозим. 
Корхоналарни инвестициялаш механизми, инвестициялаш усуллари билан 
аниқланади. Улар эса инвестицион фаолиятни инвестициялаш мабалари билан 
биргаликда, корхона ва компаниялардаги инвестицион жараѐнларни молиявий 
таъминлаш тизимини ташкил этади. Шундай қилиб, инвестиция жараѐнини 
молия билан таъминлаш тизими инестициялашнинг усул ва манбаларидан 
иборатдир. 

Download 2.08 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   129   130   131   132   133   134   135   136   ...   152




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling