Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Самарқанд иқтисодиѐт ва сервис институти
Инновация стратегиясининг моҳияти. Корхоналарда инновация
Download 2.08 Mb. Pdf ko'rish
|
investitsiya
2. Инновация стратегиясининг моҳияти. Корхоналарда инновация
стратегияни шакллантириш. Корхоналарни молиялаштиришнинг инновацион инвестиция усулларидан кенг фойдаланишга ҳаракат қилиши лозим. Ўзини ўзи молиялаштириш инвестицион усулида корхонанинг ўз капитали (фойда, амортизация) ва ички активларни сафарбар этиш (харажатларни ва айланма маблағларни камайтириш) инвестицион манбаини ташкил этади. Кўриниб турибдики, ўз фаолиятини қанчалик самарали ташкил этганлиги ва ишлаб чиқаришни тўғри ташкил этилганлиги корхонанинг ўз-ўзини молиялаштириш салоҳиятини белгилайди. Бозор иқтисодиѐтига ўтиш билан корхоналар фаолиятининг ўзгариши, шунингдек, Ўзбекистон иқтисодиѐтининг ўзига хос хусусиятлари, аҳоли қобилиятининг пасайиши, рақобат муҳитининг тўла шаклланмаганлиги, бундай шароитда нархлар шаклланишидаги нисбатларнинг бузилиши, хом-ашѐ базасининг кескин камайиб кетиши ва шу кабилар саноат корхоналарида ташкилий бошқарув муносабатларига янада юқорироқ талабларни қўймоқда. Чунки ушбу муносабатларнинг такомиллашиши, пировард натижада, корхоналарнинг самарали ҳаракатланиши таъминлайди. 225 Бундан ташқари, ҳозирги даврда корхоналар олдида ҳал этилиши лозим бўлган бир қатор масалалар мавжуд, хусусан: - иқтисодий ўсишни ҳар хил муқобилларидан бирини танлаш ва амалга ошириш; - корхона ўз маблағлари, айниқса айланма маблағлари дефицити шароитида ҳаракатланмоқда, бу эса шубҳасиз, капитал айланиш ва уни ички жамғаришга йўналтирилишини чеклаб қўйиш; - бозор ноаниқлиги шароитида моддий. меҳнат харажатлари, инфляция индексларини аниқлаш ва ҳисоблаш, маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва сотиш, харажатлар қийматини прогнозлаш, молия-иқтисод омилларни мувофиқ нисбатини таъминлаш ва х.к. Бу ҳол саноат корхоналарида янги шароитга мослашиш механизми тўла шаклланмаганлигидан далолат беради, бунг эришиш эса корхоналардан ўз фаолиятларини бозор талабларидан келиб чиққан ҳолда ислоҳ этишни талаб этади. Саноат корхоналарида ушбу жараѐн бошланган, аммо охирига етказилмаган. Амалиѐтда саноат корхоналарининг ҳаракатланиши жараѐнларида уларга бир қатор ташқи муҳит омиллари таъсир этади. Бунда энг муҳими, бозорнинг реал эҳтиѐжларини ва корхонанинг потенциал имкониятларини баҳолаш корхонанинг унга мос стратегиясини ишлаб чиқишни ва амалга оширишни таъминловчи механизмини яратишдир. Саноат корхоналарининг ташқи муҳит омилларига қуйидагиларни кииритш мумкин: улар ички ва ташқи бозор конъюктурасидаги ўзгаришлар; иқтисодиѐтда иқтисодий муносабатларни тартибга солувчи ҳуқуқий ва меъѐрий база; ишлаб чиқариш ресурсларининг қимматлашишига олиб келадиган бошқарилмайдиган инфляцион жараѐнлар; корхоналарни хусусийлаштириш оқибатлари; хўжалиу юритувчилар ўртасидаги рақобат кураши; ўзаро боғлиқ тармоқ ва корхоналардаги аҳвол; ишлаб чиқаришнинг ривожланиши ва инновацион жаражаси; бозор инфратузилмаси ва товар ҳаракати каналларидаги ўзгаришлар; корзона маҳсулотига бўлган талабнинг ўзгаришидан иборат. Ташқи муҳитдаги ўзгаришлар саноат корхоналарига икки ѐқлама таъсир этиши мумкин, яъни ривожланишига янги имкониятлар ѐки хавф туғдириши мумкин. Шунинг учун корхонанинг ривожланиш стратегиясини ишлаб чиқишда ташқи муҳитнинг таҳлили комплекс таснифга эга бўлиб, иқтисодий, сиѐсий, бозор, технология, ижтимоий ва халқаро соҳаларни қамраб олиши лозим. Бунда икки масалани аниқлаб олиш муҳимдир: биринчидан, ташқи муҳитда вужудга келган имкониятлардан фойдаланиш учун корхона ички имкониятларга эга эканлиги масаласи, иккинчидан эса, корхонанинг қайси бир заиф жиҳатдан ташқи хавф билан боғлиқ муаммоларни кескинлаштириб юбориши мумкинлиги масаласи. Шундай қилиб, саноат корхоналарини ўраб турган ташқи муҳитдаги ўзгаришлар бир тарафдан ишлаб чиқаришни бир тарафдан ишлаб чиқаришни узоқ давр мобайнида бир сифат даражасида ҳаракатланиб туришига имкон бермайди, иккинчи тарафдан эса, такрор ишлаб чиқаришни эски усул ва механизмларини такомиллаштириш асосида ҳар доим янада юқорироқ сифат даражасига ўтиб ҳаракатланишини талаб этади. Аслини олганда янги 226 шаролитларга мослашиб бориш бошқаришни стратегик шаклига ўтишни назарда тутади ва у қуйидаги тамойилларга таянади: қонунийлик, бошқарув стратегиясининг узлуксизлиги, мақсадга йўналганлиги, стратегик янгиланиш, ижтимоий йўналганлиги, тизимийлик. Агар ушбу тамойилларга назар ташласак, бундай бошқарув турида ишлаб чиқаришнинг доимо янгиланиб туриши, ташқи муҳитга мослашиши ундаги ўзгаришларга муносиб жавоб қайтаришга асосланганлигини кўришимиз мумкин. Download 2.08 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling