Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Самарқанд иқтисодиѐт ва сервис институти
Download 2.08 Mb. Pdf ko'rish
|
investitsiya
в)Корхонанинг инвестиция фаолиятини молиялаштиришнинг ички
молиявий ресурслари бўлиб қуйидагилар ҳисобланади: -хўжалик усулида бажарилган қурилиш-монтаж ишларидан келган фойда (қилинган иқтисод); -асосий воситаларни ликвидация қилинган вақтда олинган яроқли материаллар; -айланма маблағларнинг айланишини тезлашиши ҳисобига, муомаладан бўшатилган айланма маблағларнинг бир қисми; -корхонанингўзидаташкилқилинганмахсусрезерв фондлари ва бошқалар. Инвестицион лойиҳаларни баҳолашда шуни ҳисобга олиш лозимки, ишлаб чиқарилган маҳсулот реализациясидан, солиқларайириб ташланади. Аммо, бу ҳисобланган солиқлар, амортизация ажратмалари сингари маълум муддат корхона оборотида қўшимча ишлатилиши ва вақтинча молиявий ресурс бўлиши мумкин. Г ) Агар инвестиция фаолиятини молиялаштиришда корхонанинг ўз маблағлари етарли бўлмаса, бундай холда, корхона маблағларни қимматли қоғозлар чиқариш ѐки банк кредити орқали жалб қшиши мумкин. Инвестицион лойиҳаларни молиялаштириш-нинг кенг тарқалган ва молиялаштиришнинг асосий манбаларидан бўлиб, қимматли қоғозларни эмиссия қилиш ҳисобланади. Қимматли қоғозлар чиқариш, инвесияларни молиялаштиришда марказлашган маблағлар ва банк кредитларининг ҳиссасини пасайишига олиб келади. Қимматли қоғозлар бозори ва кредит бозори, пул маблағларига эҳтиѐжи бўлган тармоқларга (корхоналарга) пул маблағларини тақсимлаб корхоналарнинг молиявий ҳолатини барқарорлаштиради. 144 Жисмоний ва юридик шахслар томонидан ҳарид қилинадиган қимматли қоғозлар ичида кенг тарқалган тури аксианерлик жамиятлари томонидан чиқариладиган акциялардир. Акция - бу корхона мулкига аксианерларнинг қўшган ҳиссасини тасдиқловчи ҳужжат. Акциялар бўйича даромадлар дивиденд шаклида олинади. Акциялар чиқариш орқали зарур бўлган пул маблағлари жалб қилинади. Аксианерлик капиталини шакллантиришда икки хил акция эмиссия қилинади: оддий ва имтиѐзли акциялар. Оддий акция бу-аксианерлик жамиятини бошқариш ҳуқуқини беради (аксианерларнинг умумий йиғилишида қатнашиш, дивиденд олиш ҳуқуқи, жамиятни ликвидация қилаѐтганда акциялар қийматига тенг миқдорда корхона мулкини олиш). Барча оддий акцияларнинг номинал қиймати бир хил бўлиши лозим. Имтиѐзли акциялар овоз бериш ҳуқуқига эга бўлмайди, лекин унинг афзаллик томони шундаки, у аксианерга олдиндан маълум бўлган, қатъий белгиланган фоиз бўйича даромад билан таъминланган бўлади. Даромад ҳажми аксианарлик жамияти фаолият натижасига боғлиқ бўлмайди. Аксионерлик жамиятлари очиқ ѐки ѐпиқ турдаги жамиятларга бўлинади. Очиқ турдаги аксианерлик жамиятлари ўз акцияларини барча хоҳловчиларига ҳам, ѐпиқ турдаги аксианерлик жамиятлари фақат ўз ишчиларига сотиши мумкин. Мулкчиликнинг аксианерлик шаклида корхонанинг хўжалик фаолияти натижаси учун аксианерларнинг жавобгарлик масъулияти ошади. Ишчиларнинг бўш пул маблағларини акцияларга жойлаштириши, уларнинг маблағларини инфляциядан ҳимояласа, бошқа томондан ишлаб чиқариш натижаси учун масъулиятини оширади. Чунки, ўзи бундан манфаатдор бўлади. Банк кредити учун албатта, фоиз тўланиши шарт, корхонанинг молиявий натижасидан қатъий назар (фойда кўрадими ѐки зарар). Акциялар (оддий акция) учун корхона фаолияти натижасига қараб аксианерларга дивиденд тўланади. Корхона зарар кўрса, дивиденд тўламайди. Аксианерлар йиғилиши қарорига биноан, ҳисобот йилида дивидендлар тўланмасдан корхона фаолиятини кенгайтиришга ѐки бирор инвестицион лойиҳани молиялаштириш учун йўналтирилиши мумкин. Бундан ташқари, аксианерлик жамияти устидан давлат ва аксианерларнинг назорат сифати ошади. Қимматли қоғозлар орқали зарур маблағлар банк кредитига нисбатан кўпроқ тўпланади. Аксианерлик капитали нафақат пул шаклида, балки, техника, технологиялар кўринишида ҳам бўлиши мумкин. Лойиҳани молиялаштиришнинг қимматли қоғозлар эмиссия қилиш шаклининг ижобий томони шундаки, инвестицион лойиҳани амалга ошириш учун асосий зарур молиявий ресурслар ѐки бошқа ресурслар лойиҳани амалга оширишдан олдин ѐки уни амалга ошириш жараѐнида келиб тушади. Корхоналар ўз инвестиция фаолиятини жалб қилинган маблағлар ҳисобига молиялаштириш учун бир қатор имтиѐзлар жорий этилди, хусусан, юридик шахс бўлган акциядорнинг ўтган йилларнинг тақсимланмаган фойдасини устав фондини (капиталини) кўпайтириш учун йўналтириш чоғида кўшимча акциялар қиймати ѐки акцияларнинг номинал қийматини кўпайтириш тарзида олинган даромадлари (фойдаси) солиқ солиш объекти бўлмайди. 145 Акциядан ташқари корхона облигация чиқариш йўли билан маблағларни жалб этади. Download 2.08 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling