Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Самарқанд иқтисодиѐт ва сервис институти
Download 2.08 Mb. Pdf ko'rish
|
investitsiya
Облигация - бу қарздорлик мажбурияти бўлганлиги сабабли акцияга
нисбатан риск камроқ бўлади ва облигациялар шу сабабли, акцияга нисбатан тезроқ сотилади. Бу эса, корхонага зарур маблағларни бир мунча қисқа вақт ичида тўплаш имконини беради. Облигациянинг акцияга нисбатан риски камроқ бўлганлиги сабабли, облигацияга тўланадиган фоиз акция бўйича дивидендга нисбатан пастроқ бўлади. Корхона учун эса, акция чиқариш, облигация чиқаришга нисбатан қулайроқдир. Чунки, фойда миқдорига қараб, дивидендни ўзгартириши мумкин, облигацияда эса фоиз қатъий белгиланган бўлади. Аҳоли оддий акцияга нисбатан имтиѐзли акция олишга қизиқади. Шундай экан, корхона имтиѐзли акцияларини оддий акцияларга нисбатан тезроқ сота олади. Лекин имтиѐзли акциялар номинал қиймати, жамият устав капиталини 20% идан ошмаслиги керак. Айрим ҳолларда, аксионерлик капитали фақатгина бошланғич капитал қўйилмаларни қоплабгина қолмай, яна корхонанинг соф айланма маблағларга бўлган эҳтиѐжининг катта қисмини қоплайди. Бу ҳолат, одатда, корхонанинг молиявий ресурсларни фақат юқори фоиз остида олиш мумкин бўлган шароитдагина юз беради. Бу вазиятда, депозитларга тўланадиган фоиз ставкалари ҳам жуда юқори бўлади, шунинг учун, корхона етарли ресурсларни ташкил қилиш учун инвестицион лойиҳа юқори даромадлиги ва ўзига жалб қилувчи бўлиши керак. Бошқа ҳолатларга нисбатан арзонроқ қарз ѐки муддатли кредитлар олиш мумкин бўлган ҳолатда, лойиҳаларни ссудалар ѐрдамида молиялаштиришга интилиш ўсади. Ҳар қандай ҳолатда узоқ муддатли қарзлар ва аксионер капитали ўртасида баланс тутиб туриш лозим. Аксионер капитали ҳиссаси қанчалик юқори бўлиб, қарз мажбуриятилари ҳиссаси кам бўлса, солиқ тўлагунга қадар фойда шунчалик юқори бўлади. Молиялаштиришда қарз мажбуриятлари ҳиссаси қанчалик юқори бўлса, шунчалик, мажбуриятлар бўйича фоиз тўловлари юқори бўлади. Ўзбекистон Республикасининг 23 июл 2007 йилдаги "Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий соҳадаги айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўгрисида"ги Қонунига мувофиқ: "Корхоналарнинг облигациялари" деган сўзлар "Корпоратив облигациялар" деган сўзлар билан алмаштирилди (―Қимматли қоғозлар тўғрисида‖ги Қонуннинг 5-моддаси). Корпоратив облигацияларни фақат очиқ акциядорлик жамиятлари аудиторлик ташкилотининг хулосаси билан тасдиқланган ўз капиталининг облигациялар чиқариш тўғрисида қарор қабул қилинган санадаги миқдори доирасида чиқаришлари мумкин. Корпоратив облигациялар чиқаришга фақат очиқ акциядорлик жамиятининг устав фонди тўлиқ тўланганидан кейин йўл қўйилади. Ҳар бир лойиҳада молиялаштиришнинг турли хил шаклларининг оқибатларини тубдан баҳолаш лозим ва шундай молиялаштириш манбасини аниқлаш лозимки, унда ресурслар ва иқтисодий қайтим мос келсин, яъни: - аксианерлик капитали билан биргаликда қарзга олинган маблағлар ҳам инвестицион лойиҳани молиялаштириш манбаи бўлади. 146 - молия бозорларининг асосий вазифаси - жамғармаларни ишлаб чиқариш инвестицияларига йўналтиришдир. Молиявий бозорларсиз корхоналар ўз маблағларига таянишга мажбур бўлар эдилар, бу эса уни ривожланишини кескин чегаралиб қўяди. д) Инвестицион лойиҳани молиялаштиришнинг қарзга олинган манбаи бўлиб, банк кредитлари, ипотека ссудалари, сугурта компанияларидан олинган қарзлар ѐки бюджетдан ташқари фондлардан олинган кредитлар ҳисобланади. Ушбу, молиялаштириш манбалари маълум муддатга қайтариш ва тўловлилик шартли асосида берилади. Инвестицион лойиҳаларни кредит асосида молиялаштиришнинг афзалроқ томони шундаки, фаолият юритаѐтган корхона учун модернизация, реконструксия ишлари ва керакли меъѐрда ишлаб чиқариш қувватини таъминлашда, яъни корхона ишлаб чиқариш фаолиятни кенгайтирмоқчи бўлса, кредитдан фойдалангани маъқул, чунки, ишлаб турган корхона активлари, ушбу, кредитлар қайтарилишига гаров бўлиб хизмат қилиши мумкин. Янги ташкил этилаѐтган корхона, ташкилотлар учун эса инвестицион лойиҳаларни молиялаштириш учун, аксианер капиталидан фойдаланиш мақсадга мувофикдир, чунки янги ташкил этилган корхоналар учун банк кредитидан фойданиш юқори риск билан боғлиқ бўлиб, кредит олишда корхона уни қайтариш учун етарли даражада молиявий ресурслар билан ѐки бошқа активлар билан таъминланмаган бўлиши мумкин, бундай шартларни янги корхона бажармаслиги сабабли, аксианерлик капиталидан фойдаланадилар. Ликвидлик билан боғлиқ бундай вазиятларда янги корхона қийин вазиятларга тушиб қолади. Лойиҳа яхши баҳоланганда ҳам, яхши техник асосланганда ҳам банклар юқори фоиз ставкасида кредит беришлари мумкин. Аксианер капитали эса бундай муаммолар келтириб чиқармайди, аммо уни йиғиш анча мураккаб вазифадир, банк кредитлари эса бундан мустаснодир. Инвестицион лойиҳаларни кредитлаш шарти, фоиз ставкаси ўзгариши билан лойиҳа иқтисодий кўрсаткичларларининг ўзгариши орасидаги муносабат билан аниқланади. Маълумки, фоиз ставкаси ўзгармас ва ўзгарувчан бўлади. Шу сабабли, корхона инвестиция лойиҳасини молиялаштиришда кредит олмоқчи бўлса, у узоқ муддатли бўлса, у ҳолда ўзгармас фоиз ставкасидаги кредитдан фойдаланади. Яхши асосланган лойиҳа учун қарз маблағлари олиш бир мунча осонроқ бўлади. Молиялаштириш жараѐнини қарзга олинадиган маблағларни ҳажмини аниқлашдан бошлаш мақсадга мувофиқ бўлади, бу кредит олишни кафолатлаши мумкин. Ушбу ссуда капиталини қуйидагиларга йўналтирилиши мумкин: асбоб-ускуналар ҳарид қилиш; ишлаб чиқаришни кенгайтиришга; модернизация; реконструксия қилиш ва бошқаларга. Ссуда капиталини қуйидаги турларга ажратиш мумкин: айланма маблағларни ташкил қилиш мақсадида тижорат банки ѐки мол-етказиб берувчиларнинг турли хил шаклдаги кредитлари ѐки миллий ва хорижий молиявий институтларининг узоқ муддатли кредитлари. Банк томонидан олинадиган фоизлар бериладиган кредитнинг ҳажми, муддати унинг таъминланганлиги, кредитлаш шакли, кредитнинг риск 147 даражаси ва бошқаларга боғлиқ тарзда дифференциялашади. Ҳозирги вақтда, инвесторлар тез қайтиш берувчи тадбиркорлик фаолиятига кредитларни жалб қилмоқдалар. Кредитлар, кредитлаш муддатига кўра қисқа мудсатли (1 йилгача) ва узоқ муддатли (1 йилдан юқори) турларга бўлинади. Корхонанинг асосий фондлари учун олинган узоқ муддатли кредитларни одатда инвестиция деб аташади. Узоқ муддатли кредитларнинг объектив зарурлиги корхонани ишлаб чиқаришини кенгайтириш эҳтиѐжидан келиб чиқади. Айнан шу шароитда кредит муносабатларида узоқ муддатлилик ҳарактери вужудга келади. Бу қарздорга ўз маблағларини ўз муомаласидан олишга (оборотидан олишга) нисбатан, бир мунча қисқароқ вақтда пул маблағларини олиш имкониятини беради. Капитал қўйилмаларни молиялаштиришнинг кредит усулининг афзаллик томони маблағларни қайтаришлик билан боғлиқдир. Бу капитал қўйилмаларни ҳақиқий қопланиши ва кредитни қайтарилишини назаратини кучайтиради. Бу эса, ўз- ўзидан маблағлардан фойдаланиш самарадорлигини оширади. Ҳозирда, амалиѐтда реал иқтисодиѐтда инвестициялар даромадлилик даражаси банк фоиз ставкасига нисбатан юқори бўлган, савдо кредит ва воситачилик операцияларини кредитлаш билан чегараланиб қолмоқда. Download 2.08 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling