Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Самарқанд иқтисодиѐт ва сервис институти


Download 2.08 Mb.
Pdf ko'rish
bet95/152
Sana15.11.2023
Hajmi2.08 Mb.
#1775374
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   152
Bog'liq
investitsiya

1. 
давлат
2. 
хусусий сектор; 
3. 
чет эл субъектлари. 
Ҳамма қимматли қоғозларни давлат, хусусий ѐки халқаро қимматли 
қоғозларга ажратиш мумкин. Хусусий сектор томонидан чиқарилаѐтган 
қимматли қоғозлар таркибига турли ишлаб чиқариш корхоналари, тижорат 
банклари, инвестицион банклар, инвестицион фондлар ва бошқаларнинг 
қимматли қоғозлари алоҳида ўрин тутади. Халқаро қимматли қоғозлар 
уларнинг ҳисобланадиган валюта ва эмитентлари бўйича бўлинади. 
Қимматли қоғозлар муомалада бўлиш ҳудудига кўра регионал (маҳаллий), 
миллий ва халқаро қимматли қоғозларга бўлинади. 
Халқаро амалиѐтда молия бозорининг молиявий инструментлари хозирги 
кунда: 
улушли , 
Қарз мажбуриятли ва 
хосилавий турлар 
ва бошқа турларга бўлинади. 
Молиявий инструментларни улушли инструментларига асосан акция 
киради.Қарз мажбуриятли инструментларга эса давлатнинг ва хусусий 
секторларнинг облигациялари, депозит ва жам-арма сертификатлари, казначей 
векселлари ва бошқаалар киради 
Молиявий инструментларнинг хосилаларига опцион, форвард ва варрант 
кўринишдаги шартномалар киради.Молиявий инструментнинг бошқа турларига 
турли кўринишдаги валюталари ва бошқа ҳаракат даги ва кўчмас мулклар 
киради.
2. Бирламчи молиявий воситалар. Ҳосилавий молиявий воситалар.
Халқаро миқѐсда амалиѐтда инвестицион бозор айрим ҳоллар да фонд 
бозори билан алмаштирилиб, инвестициянинг асосий формаси бу қимматли 
қоғозларга кўйилган инвестициялар тушунилади. Бизгача етиб келгани шуки


157 
инвестицион бозор кенгрок кўриб чиқилиб инвестицияланѐтган 
объектларнинг ҳамма формаларида худди бозор кўринишдагиси мавжуд. 
Инвестицион бозорни кўриниши асосан 2 бўлинади: 
-капитал бозори 
-пул бозори 
Молиявий бозор: 
- халқаро кредитлар бозори; 
- валюта бозори; 
- қимматли қоғозлар бозори; 
- суғурта ва пенсия фондлари бозори
- ҳосилавий молиявий инструментлар бозори. 
- кучмас ва ҳарактдаги мулклар бозори. 
Қимматли қоғозлар бозори ѐки фонд бозори деганда, фонд инструментлари 
билан савдо хусусида, ўз эгаларининг юқорида зикр этилган бозорлар молиявий 
товарларининг муайян бир турига бўлган мулкий эхтиѐжларини қондирувчи 
пул бозори ва капиталлар бозори йиғиндиси тушунилади. 
Мазкур инвестицион бозорни инструментлари эса бозорлар бўйича 
қуйидагича туркумланади:

Download 2.08 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   152




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling