Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Самарқанд иқтисодиѐт ва сервис институти


 Инвестиция фаолиятини молиялаштириш усуллари


Download 2.08 Mb.
Pdf ko'rish
bet91/152
Sana15.11.2023
Hajmi2.08 Mb.
#1775374
1   ...   87   88   89   90   91   92   93   94   ...   152
Bog'liq
investitsiya

3. Инвестиция фаолиятини молиялаштириш усуллари.
Инвестицияларнинг қайд этилган турлари ва шакллари асосида 
тадбиркорлик, ишбилармонлик ва бошқа давлат томонидан таъқиқланмаган 
фаолиятларни барча инвесторлар томонидан амалий равишда йўлга қўйиш, 
маблағлар сарфлаш ва уларни амалиѐтга тадбиқ этиш чора тадбирларининг 
йиғиндиси инвестиция фаолиятини англатади. 
Самара ѐки даромад келтирадиган мулкий ва интеллектуал бойликлар, 
яъни инвестициялар қуйидаги шаклларда бўлиши мумкин, 

пул маблағлари, банклардаги мақсадли жамғармалар, пайлар, акциялар ва 
бошқа қимматбаҳо қоғозлар; 

ҳаракатдаги ва ҳаракатда бўлмаган мулклар (бинолар, иншоотлар, асбоб-
ускуналар, ҳамда бошқа моддий бойликлар); 

муалллифлик ҳуқуқи, ноу-хаулардан ташкил топган мулкдорлик 
ҳуқуқлари ва бошқа интеллектуал бойликлар; 

ер ва бошқа табиий ресурслардан фойдаланиш ҳуқуқлари ҳамда 
мулкчилик ҳуқуқлари; 

бошқа бойликлар. 
Бозор иқтисодиѐтида инвестиция фаолиятини фуқаролар, ҳуқуқий шахслар 
(корхоналар, фирмалар, акционер жамиятлари ва бошқа типдаги мулк эгалари) 
ва давлат юритади. 
Инвестиция фаолиятини йўлга қўйишда ҳар бир мулк эгаси, биринчи 
навбатда ўз манфаатини кўзлаб ягона мақсадга, яъни фойда олиш ва самарага 
эришишни режалаштиради. 
Бозор муносабатлари ривожланган етук жамиятда инвестиция фаолияти 
қуйидаги йўналишларда олиб борилади: 

фуқаролар, 
давлатга 
қарашли 
бўлмаган 
корхоналар, 
ҳўжалик 
ассоциациялари, жамоа ва ўртоқлик ҳўжаликлари ҳамда жамоа мулкчилиги 
асосида ташкил этилган ташкилотлар, нодавлат корхоналари ва муассасалари 
томонидан; 

давлатни маъмурий ва бошқарув бўлинмалари, ташкилотлари ҳамда 
давлат корхоналари ва муассасалари томонидан; 

чет эл фуқаролари, хусусий фирмалар, ассоциациялар, компаниялар ва 
ҳуқуқий шахслари ҳамда бошқа хорижий давлатлар ва ҳалқаро молия – кредит 
муассасалари томонидан;

қўшма корхона кўринишида маҳаллий ва чет эл фуқаролари, ҳуқуқий 
шахслар ва давлатлар билан ҳамкорликда. 
Бозор 
иқтисодиѐтида 
инвестиция 
фаолиятини 
молиялаштириш 
инвесторлар томонидан молиявий ресурсларни жалб қилиш йўли билан 
кредитлар эвазига, муомаблаға, қонунчиликда белгиланган ҳолда, қимматли 


153 
қоғозлар ва заѐмлар чиқариш ҳисобига олиб борилади. Давлат мулкини 
хусусийлаштириш туфайли мамлакат миқѐсидаги манбалар ҳисобига, турли 
мулк эгаларининг маблағлари, янгидан ташкил этилаѐтган фондларни улуши, 
чет эл инвестициялари орқалиолиб борилади. 
Корхона нуқтаи назаридан инвестиция манбалари: 

улар ўз маблағлари (фойда, амортизация, бошқа пул жамғармалари); 

қарзга олинган маблағлар (банк кредити ва бошқа ташкилотларни 
омонатлари);

бошқа жалб қилинган маблағлар (акция ва бошқа қимматбаҳо 
қоғозларни сотишдан келган даромадлар);

бюджетдан ташқи маблағлар ташкил қилади. 
Инвестиция манбаларини унинг таркибидан келиб чиқиб молиявий ва 
моддий ресурсларга ажратиш мумкин. 
Молиявий манбаларга - нақд пул; чет эл валютаси; халқаро тўлов пуллари; 
акциялар; заѐмлар; корхоналар маблағлари; амортизация фонди киради. 
Моддий ресурсларга - хом-ашѐ ресурслари; кўчмас мулк; жамоа-ширкат-
хўжалик мулки; фермерлар мулки; деҳқон хўжалик мулки; тадбиркорлар мулки 
киради. 

Download 2.08 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   87   88   89   90   91   92   93   94   ...   152




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling