Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Самарқанд иқтисодиѐт ва сервис институти


 Инвестиция фаолиятини қарз маблағлари эвазига молиялаштириш


Download 2.08 Mb.
Pdf ko'rish
bet90/152
Sana15.11.2023
Hajmi2.08 Mb.
#1775374
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   152
Bog'liq
investitsiya

2. Инвестиция фаолиятини қарз маблағлари эвазига молиялаштириш.
Инвестицияларнинг молиялаштириш манбаларида қарз маблағлар 
ролининг ошиши, асосан, чет эл кредитларининг кўпайиши ҳисобига юз берди. 
Чет эл кредитлари салмоғининг юқорилиги чет эл кредитлари бўйича давлат 
кафолатларнинг мавжудлиги ва тижорат банклари кредитлари бўйича фоиз 
ставкаларининг нобарқарорлиги билан изоҳланади. Ҳукумат кафолатлари 
билан олинаѐтған чет эл кредитлари ҳиссасининг кўтарилиши банклар 
томонидан катта эҳтиѐткорлик билан валюта кредитларининг қайтарилмаслик 
рискларини кун тартибига қўяди ва ҳисобга олишни талаб этади. Бу эса ўз 
навбатида инвестиция лойиҳаларини батафсил таҳлилини ва экспертизасини 


151 
ўтказишда, инвестиция қарорларини қабул қилишда, халқаро молия 
институтлари ва чет эллик инвесторларнинг қарз маблағларидан фойдаланишда 
банкларнинг масъулиятини ғоят кўтаришни талаб қилади. 
Ушбу, молиялаштириш манбалари маълум муддатга қайтариш ва
тўловлилик шартли асосида берилади. Инвестицион лойиҳаларни кредит 
асосида молиялаштиришнинг афзалроқ томони шундаки, фаолият юритаѐтган 
корхона учун модернизация, реконструкция ишлари ва керакли меъѐрда ишлаб 
чиқариш қувватини таъминлашда, яъни корхона ишлаб чиқариш фаолиятни 
кенгайтирмоқчи бўлса, кредитдан фойдалангани маъқул, чунки, ишлаб турган 
корхона активлари ушбу кредитлар қайтарилишига гаров бўлиб ҳизмат
қилиши мумкин. 
Инвестицион лойиҳаларни кредитлаш шарти, фоиз ставкаси ўзгариши 
билан лойиҳа иқтисодий кўрсаткичларларининг ўзгариши орасидаги муносабат 
билан аниқланади. Маълумки, фоиз ставкаси ўзгармас ва ўзгарувчан бўлади. 
Шу сабабли корхона инвестиция лойиҳасини молиялаштиришда кредит 
олмоқчи бўлса, у узоқ муддатли бўлса, у ҳолда ўзгармас фоиз ставкасидаги 
кредитдан фойдаланади. 
Яхши асосланган лойиҳа учун қарз маблағлари олиш бир мунча осонроқ 
бўлади. Молиялаштириш жараѐнини қарзга олинадиган маблағларни ҳажмини 
аниқлашдан бошлаш мақсадга мувофиқ бўлади, бу кредит олишни 
кафолатлаши мумкин. Ушбу ссуда капиталини қуйидагиларга йўналтирилиши 
мумкин: асбоб-ускуналар ҳарид қилиш, ишлаб чиқаришни кенгайтиришга
модернизация, реконструкция қилиш ва бошқаларга. Ссуда капиталини 
қуйидаги турларга ажратиш мумкин: айланма маблағларни ташкил қилиш 
мақсадида тижорат, банк ѐки мол-етказиб берувчиларнинг турли ҳил шаклдаги 
кредитлари ѐки миллий ва хорижий молиявий институтларининг узоқ муддатли 
кредитлари.
Банк томонидан олинадиган фоизлар бериладиган кредитнинг ҳажми, 
муддати унинг таъминланганлиги, кредитлаш шакли, кредитнинг риск 
даражаси ва бошқаларга боғлиқ тарзда дифференцияллашади. Ҳозирги вақтда 
инвесторлар тез қайтиш берувчи тадбиркорлик фаолиятига кредитларни жалб 
қилмоқдалар. 
Кредитлар, кредитлаш муддатига кўра қисқа муддатли (1 йилгача) ва узоқ 
муддатли (1йилдан юқори) турларга бўлинади. Корхонанинг асосий фондлари 
учун олинган узоқ муддатли кредитларни одатда инвестиция деб аташади. 
Узоқ муддатли кредитларнинг объектив зарурлиги корхонани ишлаб 
чиқаришини кенгайтириш эҳтиѐжидан келиб чиқади. Айнан шу шароитда 
кредит муносабатларида узоқ муддатлилик ҳарактер и вужудгакелади. Бу 
қарздорга ўз маблағларини ўз муомаласидан олишга (оборотидан олишга) 
нисбатан, бир мунча қисқароқ вақтда пул маблағларини олиш имкониятини 
беради. Капитал қўйилмаларни молиялаштиришнинг кредит усулининг 
афзаллик томони маблағларни қайтаришлик билан боғлиқдир. Бу капитал 
қўйилмаларни ҳақиқий қопланиши ва кредитни қайтарилишини назаратини 
кучайтиради. Бу эса ўз-ўзидан маблағлардан фойдаланиш самарадорлигини 
оширади. 


152 
Ҳозирда реал иқтисодиѐтда инвестициялар даромадлилик даражаси банк 
фоиз ставкасига нисбатан юқори бўлган, савдо кредит ва воситачилик 
операцияларини кредитлаш билан чегараланиб қолмоқда.

Download 2.08 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   152




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling