Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Самарқанд иқтисодиѐт ва сервис институти
Инвестиция фаолиятини молиялаштириш усуллари
Download 2.08 Mb. Pdf ko'rish
|
investitsiya
- Bu sahifa navigatsiya:
- Таянч сўз ва иборалар Инвестиция фаолияти, хўжалик юритувчи субъект, фойда, кредит маблағлари, мақсадли тушумлар, акция, облигация.
- 1. Жалб этилган маблағлар эвазига инвестиция фаолиятини молиялаштириш.
9.2. Инвестиция фаолиятини молиялаштириш усуллари
Режа 1.Жалб этилган маблағлар эвазига инвестиция фаолиятини молиялаштириш. 2. Инвестиция фаолиятини қарз маблағлари эвазига молиялаштириш. 3. Инвестиция фаолиятини молиялаштириш усуллари. Таянч сўз ва иборалар Инвестиция фаолияти, хўжалик юритувчи субъект, фойда, кредит маблағлари, мақсадли тушумлар, акция, облигация. 1. Жалб этилган маблағлар эвазига инвестиция фаолиятини молиялаштириш. Ўзбекистон иқтисодиѐтга чет эл инвестицияларини жалб қилишда бевосита хорижий инвестицияларнинг улушини оширишга алоҳида эътиборни қаратиш лозим. Шу сабабли, тўғридан – тўғри хорижий инвестицияларни Ўзбекистон иқтисодиѐтига жалб қилишда қуйидаги тадбирларни амалга ошириш мақсадга мувофиқ: - айрим тармоқлар ва минтақаларда хорижий инвесторлар учун реал амал қилиш учун имтиѐзлар тизимини яратиш; - ҳўжалик юритувчи субъектлар, юқори турувчи органлар ва маҳаллий хоқимиятлар ўртасида мулк ва ваколатни аниқ чегариб қўйиш; - барқарор иқтисодий ташқи савдо қонунчилигини, шу жумладан, эркин иқтисодий зоналар ва концессиялар бўйича меъѐрий базани яратиш; - солиқларни камайтириш ва солиқ тўзилмасини соддалаштириш; - хорижий инвестицияларни суғурталашнинг самарали механизмини яратиш; - ииқтисдиѐт тармоқларини монополиядан чиқариш бўйича тадбирларни амалга ошириш; - иқтисодиѐтнинг базавий тармоқларини индувидуал лойиҳалар бўйича хусусийлаштириш; - биржа бозорида ва бошқа бозорларда акционерлик жамиятлари акциялари пакетларининг бир қисмини хорижий инвесторларга сотиш; - маҳсулот ишлаб чиқарувчи ва ҳизмат кўрсатувчи корхоналарни хорижий инвесторларга сотиш. Ушбу тавсияларнинг амалиѐтга жорий этилиши миллий иқтисодиѐтга хорижий инвестицияларни фаол жалб этилишига ва инвестиция муҳитининг барқарорлигини таъминлашга имкон беради. 2007 йилнинг 14 мартидан ишлаб чиқаришни мунтазам модернизациялаш, техник – технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш, уни юқори сифатли, рақабатбардош, эскпортга йўналтирилган маҳсулот ишлаб чиқаришни кўпайтириш имконини берадиган илғор замонавий ускуналар билан таъминлашга қаратилган самарали рағбатлантириш тизимини яратиш мақсадидан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ―Ишлаб 150 чиқаришни модернизациялаш, техник ва технологик қайта жиҳозлашни рағбатлантиришга оид қўшимча чора – тадбирларлар тўғрисида‖ ги Фармони қабул қабул қилинди. Мазкур Фармоннинг қабул қилинишиши хорижий инвестициялар асосида иқтисодиѐт тармоқларини жадал модерназация қилишни кучайтириш йўлидаги навбатдаги амалий қадам бўлди. Фармонда қуйидаги имтиѐзлар кўзда тутилган: - ҳўжалик юритувчи субъектларга уч йил мобайнида ишлаб чиқаришни модернизациялаш, техник ва технологик қайта жиҳозлашга, ушбу мақсадлар учун берилган кредитларни қайтаришга, лизинг объекти қийматини тўлашга йўналтирилган маблағлар миқдорида, тегишли ҳисобот даври учун ҳисобланган амортизация маблағларидан фойдаланиш шарти билан, фойдадан олинадиган солиқ базасини камайтириш ҳуқуқи берилган; - ишлаб чиқаришга жорий этилган янги технологик жиҳозлар беш йил муддатга мулк солиғидан озод қилинган; - солиққа тортишнинг соддалаштирилган тартиби қўлланиладиган ишлаб чиқариш микрофирмалари ва кичиқ корхоналари учун беш йил давомида ягона солиқ тўлови тўлашда солиққа тортиладиган базани ҳарид қилинган янги технологик жиҳозлар қийматига тенг, аммо солиққа тортиш базасининг 25 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда камайтирган ҳолда солиқ имтиѐзлари жорий этилган; - технологик жихозларни олиб киришда қўлланиладиган имтиѐзлар, агар технологик жиҳозларни етказиб бериш бўйича шартнома шартларида кўзда тутилган бўлса, бутловчи ва эҳтиѐт қисмларга нисбатан ҳам татбиқ этилган. Ўзбекистонда бугунги кунда Давлат инвестиция сиѐсати ўзига ҳосикки йўналишга таянади: 1) солиқ юкини енгиллаштириш, маблағларни ишлаб чиқаришни ривожлантиришга қаратиш; 2) маблағларни давлат бюджети орқали тўплаш ва инвестиция дастурлариниамалга ошириш. Бу борада олиб борилаѐтган сиѐсатда давлаткорхоналариганисбатан амалда бўлган бюджетдан молиялаштириш тизимимуайяандаражадабоқимандаликни келтириб чиқариши инобатга олинмоқдаваинвестицияфаолиятидауларга нодавлат сектори субъектларига қараганда имтиѐзли шароит яратиши мумкинлиги ҳам эътиборга олинмоқда. Download 2.08 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling