Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Самарқанд иқтисодиѐт ва сервис институти
Қимматли қоғозлар инвестицияларни молиялаштириш манбаи
Download 2.08 Mb. Pdf ko'rish
|
investitsiya
- Bu sahifa navigatsiya:
- 1. Қимматли қоғозлар инвестицияларни молиялаштириш манбаи сифатида. Инвестициялаш манбаларини шакллантиришда капитал ва ссуда бозорларининг роли.
10.2. Қимматли қоғозлар инвестицияларни молиялаштириш манбаи
сифатида Режа 1. Қимматли қоғозлар инвестицияларни молиялаштириш манбаи сифатида. Инвестициялаш манбаларини шакллантиришда капитал ва ссуда бозорларининг роли. 2. Қимматли қоғозларни жойлаштириш эвазига молиялаштириш манбаларини жалб этиш. Акциядорлик капитали ҳисобига инвестиция фаолиятини молиялаштириш. Таянч сўз ва иборалар Инвестиция фаолияти, молиявий восита, фойда, қимматли қоғоз, мақсадли тушумлар, акция, облигация. 1. Қимматли қоғозлар инвестицияларни молиялаштириш манбаи сифатида. Инвестициялаш манбаларини шакллантиришда капитал ва ссуда бозорларининг роли. Агар корхона инвестиция фаолиятини молиялаштиришда ўз маблағлари етарли бўлмаса, бундай ҳолда, корхона маблағларни қимматли қоғозлар чиқариш ѐки банк кредити орқали жалб қилиши мумкин. Инвестицион лойиҳаларни молиялаштиришнинг кенг тарқалган ва молиялаштиришнинг асосий манбаларидан бўлиб, қимматли қоғозларни эмиссия қилиш ҳисобланади. Қимматли қоғозлар чиқариш, инвестицияларни молиялаштиришда марказлашган маблағлар ва банк кредитларининг ҳиссасини пасайишига олиб келади. Қимматли қоғозлар бозори ва кредит бозори, пул маблағларига эҳтиѐжи бўлган тармоқларга (корхоналарга) пул маблағларини тақсимлаб корхоналарнинг молиявий ҳолатини барқарорлаштиради. Жисмоний ва юридик шахслар томонидан ҳарид қилинадиган қимматли қоғозлар ичида кенг тарқалган тури акционерлик жамиятлари томонидан чиқариладиган акциялардир. Акция - бу корхона мулкига акционерларнинг қўшган хиссасини тасдиқловчи ҳужжат. Акциялар бўйича даромадлар дивидент шаклида олинади. Акциялар чиқариш орқали зарур бўлган пул маблағлари жалб қилинади. Акционерлик капиталини шакллантиришда икки ҳил акция эмиссия қилинади: оддий ва имтиѐзли акциялар. Оддий акция — акционерлик жамиятини бошқаришни ҳуқуқини беради (акционерларнинг умумий йиғилишида қатнашиш, дивиденд олиш ҳуқуқи, жамиятни ликвидация қилаѐтганда акциялар қийматига тенг миқдорда корхона мулкини олиш). Барча оддий акцияларнинг номинал қиймати бир ҳил бўлиши лозим. Имтиѐзли акциялар овоз бериш ҳуқуқига эга бўлмайди, лекин унинг афзаллик томони шундаки, у акционерга олдиндан маълум бўлган, қатъий 164 белгиланган фоиз бўйичадаромад билан таъминланган бўлади. Даромад ҳажми акционарлик жамияти фаолият натижасига боғлиқ бўлмайди. Акционерлик жамиятлари очиқ ѐки ѐпиқ турдаги жамиятларга бўлинади. Очиқ турдаги акционерлик жамиятлари ўз акцияларини барча хоҳловчиларига ҳам, ѐпиқтурдаги акционерлик жамиятлари фақат ўз ишчиларига сотиши мумкин. Мулкчиликнинг акционерлик шаклида корхонанинг ҳўжалик фаолияти натижаси учун акционерларнинг жавобгарлик маъсулияти ошади. Ишчиларнинг бўш пул маблағларини акцияларга жойлаштириши, уларнинг маблағларини инфляциядан ҳимояласа, бошқа томондан ишлаб чиқариш натижаси учун маъсулиятини оширади. Чунки ўзи бундан манфаатдор бўлади. Банк кредити учун албатта фоиз тўланиши шарт, корхонанинг молиявий натижасидан қатъйй назар (фойда кўрдими ѐки зарар). Акциялар (оддий акция) учун корхона фаолияти натижасига қараб акционерларга дивидент тўланади. Корхона зарар кўрса, дивидент тўламайди. Акционерлар йиғилиши қарорига биноан, ҳисобот йилида дивидентлар тўланмасдан корхона фаолиятини кенгайтиришга ѐки бирор инвестицион лойиҳани молиялаштириш учун йўналтирилиши мумкин. Бундан ташқари акционерлик жамияти устидан давлат ва акционерларнинг назорат сифати ошади. Қимматли қоғозлар орқали зарур маблағлар банк кредитига нисбатан кўпроқ тўпланади. Акционерлик капитали нафақат пул шаклида, балки, техника, технологиялар кўринишида ҳам бўлиши мумкин. Лойиҳани молиялаштиришнинг қимматли қоғозлар эмиссия қилиш шаклининг ижобий томони шундаки, инвестицион лойиҳани амалга ошириш учун асосий зарур молиявий ресурслар ѐки бошқа ресурслар лойиҳани амалга оширишдан олдин ѐки уни амалга ошириш жараѐнида келиб тушади. Ҳар бир лойиҳада молиялаштиришнинг турли ҳил шаклларининг оқибатларини тубдан баҳолаш лозим ва шундай молиялаштириш манбасини аниқлаш лозимки, унда ресурслар ва иқтисодий қайтим мос келсин, яъни: - акционерлик капитали билан биргаликда қарзга олинган маблағлар ҳам инвестицион лойиҳани молиялаштириш манбаи бўлади. - молия бозорларининг асосий вазифаси – жамғармаларни ишлаб чиқариш инвестицияларига йўналтиришдир. Молиявий бозорларсиз корхоналар ўз маблағларига таянишга мажбур бўлар эдилар, бу эса уни ривожланишини кескин чегаралиб қўяди. в) Инвестицион лойиҳани молиялаштиришнинг қарзга олинган манбаи бўлиб, банк кредитлари, ипотека ссудалари, суғурта компанияларидан олинган қарзлар ѐки бюджетдан ташқари фондлардан олинган кредитлар ҳисобланади. Ушбу, молиялаштириш манбалари маълум муддатга қайтариш ва тўловлилик шартли асосида берилади. Инвестицион лойиҳаларни кредит асосида молиялаштиришнинг афзалроқ томони шундаки, фаолият юритаѐтган корхона учун модернизация, реконструкция ишлари ва керакли меъѐрда ишлаб чиқариш қувватини таъминлашда, яъни корхона ишлаб чиқариш фаолиятни кенгайтирмоқчи бўлса, кредитдан фойдалангани маъқул, чунки, ишлаб турган корхона активлари ушбу кредитлар қайтарилишига гаров бўлиб ҳизмат қилиши мумкин. 165 Янги ташкил этилаѐтган корхона, ташкилотлар учун эса инвестицион лойиҳаларни молиялаштириш учун, акционер капиталидан фойдаланиш мақсадга мувофиқдир, чунки янги ташкил этилган корхоналар учун банк кредитидан фойданиш юқори риск билан боғлиқ бўлиб, кредит олишда корхона уни қайтариш учун етарли даражада молиявий ресурслар билан ѐки бошқа активлар билан таъминланмаган бўлиши мумкин, бундай шартларни янги корхона бажармаслиги сабабли, акционерлик капиталидан фойдаланадилар. Ликвидлик билан боғлиқ бундай вазиятларда янги корхона қийин вазиятларга тушиб қолади. Лойиҳа яхши баҳоланганда, ҳам, яхши техник асосланганда ҳам банклар юқори фоиз ставкасида кредит беришлари мумкин. Акционер капитали эса бундай муаммолар келтириб чиқармайди, аммо уни йиғиш анча мураккаб вазифадир, банк кредитлари эса бундан мустаснодир. Инвестицион лойиҳаларни кредитлаш шарти, фоиз ставкаси ўзгариши билан лойиҳа иқтисодий кўрсаткичларларининг ўзгариши орасидаги муносабат билан аниқланади. Маълумки, фоиз ставкаси ўзгармас ва ўзгарувчан бўлади. Шу сабабли корхона инвестиция лойиҳасини молиялаштиришда кредит олмоқчи бўлса, у узоқ муддатли бўлса, у ҳолда ўзгармас фоиз ставкасидаги кредитдан фойдаланади. Яхши асосланган лойиҳа учун қарз маблағлари олиш бир мунча осонроқ бўлади. Молиялаштириш жараѐнини қарзга олинадиган маблағларни ҳажмини аниқлашдан бошлаш мақсадга мувофиқ бўлади, бу кредит олишни кафолатлаши мумкин. Ушбу ссуда капиталини қуйидагиларга йўналтирилиши мумкин: асбоб-ускуналар ҳарид қилиш, ишлаб чиқаришни кенгайтиришга, модернизация, реконструкция қилиш ва бошқаларга. Ссуда капиталини қуйидаги турларга ажратиш мумкин: айланма маблағларни ташкил қилиш мақсадида тижорат, банк ѐки мол-етказиб берувчиларнинг турли ҳил шаклдаги кредитлари ѐки миллий ва хорижий молиявий институтларининг узоқ муддатли кредитлари ҳисоб ига амалга оширилади. Download 2.08 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling