Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Самарқанд иқтисодиѐт ва сервис институти
Қимматли қоғозларни жойлаштириш эвазига молиялаштириш
Download 2.08 Mb. Pdf ko'rish
|
investitsiya
2. Қимматли қоғозларни жойлаштириш эвазига молиялаштириш
манбаларини жалб этиш. Акциядорлик капитали ҳисобига инвестиция фаолиятини молиялаштириш. Корхоналар ўз инвестиция фаолиятини жалб қилинган маблағлар ҳисобига молиялаштириш учун бир қатор имтиѐзлар жорий этилди, хусусан, ―юридик шахс бўлган акциядорнинг ўтган йилларнинг тақсимланмаган фойдасини устав фондини (капиталини) кўпайтириш учун йўналтириш чоғида қўшимча акциялар қиймати ѐки акцияларнинг номинал қийматини кўпайтириш тарзида олинган даромадлари (фойдаси) солиқ солиш объекти бўлмайди ‖. 33 Акциядан ташқари корхона облигация чиқариш йўли билан маблағларни жалб этади. 33 Ўзбекистон Республикасининг Солиқ Кодекси (1997 йил 24 апрелда қабул қилинган) . 16 модда, тўлдирилган 4-қисм, 2007 йил 23 июль. № ЎРҚ – 104. 166 Облигация - бу қарздорлик мажбурияти бўлганлиги сабабли акцияга нисбатан риск камроқ бўлади ва облигациялар шу сабабли акцияга нисбатан тезроқ сотилади. Бу эса корхонага зарур маблағларни бир мунча қисқа вақт ичида тўплаш имконини беради. Облигациянинг акцияга нисбатан риски камроқ бўлганлиги сабабли, облигацияга тўланадиган фоиз акция бўйича дивидентга нисбатан пастроқ бўлади. Корхона учун эса акция чиқариш, облигация чиқаришга нисбатан қулайроқдир. Чунки фойда миқдорига қараб, дивидентни ўзгартириши мумкин, облигацияда эса фоиз қатъий белгиланган бўлади. Аҳоли оддий акцияга нисбатан имтиѐзли акция олишга қизиқади. Шундай экан, корхона имтиѐзли акцияларини оддий акцияларга нисбатан тезроқ сота олади. Лекин имтиѐзли акциялар номинал қиймати, жамият устав капиталини 20% идан ошмаслиги керак. Айрим ҳолларда, акциянерлик капитали фақатгина бошланғич капитал қўйилмаларни қоплабгина қолмай, яна корхонанинг соф айланма маблағларга бўлган эҳтиѐжининг катта қисмини қоплайди. Бу ҳолат одатда, корхонанинг молиявий ресурсларни фақат юқори фоиз остида олиш мумкин бўлган шароитдагина юз беради. Бу вазиятда депозитларга тўланадиган фоиз ставкалари ҳам жуда юқори бўлади, шунинг учун, корхона етарли ресурсларни ташкил қилиш учун инвестицион лойиҳа юқори даромадлиги ва ўзига жалб қилувчи бўлиши керак. Бошқа ҳолатларга нисбатан арзонроқ қарз ѐки муддатли кредитлар олиш мумкин бўлган ҳолатда, лойиҳаларни ссудалар ѐрдамида молиялаштиришга интилиш ўсади. Ҳар қандай ҳолатда узоқ муддатли қарзлар ва акционер капитали ўртасида баланс тутиб туриш лозим. Қанчалик акционер капитали ҳиссаси юқори бўлиб, шунчалик қарз мажбуриятилари хиссаси кам бўлса, солиқ тўлагунга қадар фойда шунчалик юқори бўлади. Молиялаштиришда қарз мажбуриятлари ҳиссаси қанчалик юқори бўлса, шунчалик, мажбуриятлар бўйича фоиз тўловлари юқори бўлади.Ўзбекистон Республикасининг 23 июль 2007 йилдаги ―Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий соҳадаги айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида‖ги Қонунига мувофиқ: ―Корхоналарнинг облигациялари‖ деган сўзлар ―Корпоратив облигациялар‖ деган сўзлар билан алмаштирилди (Қимматли қоғозлар ва фонд биржаси тўғрисидаги Қонуннинг 5 – моддаси). Корпоратив облигацияларни фақат очиқ акциядорлик жамиятлари аудиторлик ташкилотининг ҳулосаси билан тасдиқланган ўз капиталининг облигациялар чиқариш тўғрисида қарор қабул қилинган санадаги миқдори доирасида чиқаришлари мумкин. Коорпоратив облигациялар чиқаришга фақат очиқ акциядорлик жамиятининг устав фонди тўлиқ тўланганидан кейин йўл қўйилади. 34 34 Ўзбекистон Республикасининг ―Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий соҳадаги айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида‖ги Қонуни, Т.: 2007 й 23 июль № ЎРҚ – 104. 167 Ҳар бир лойиҳада молиялаштиришнинг турли ҳил шаклларининг оқибатларини тубдан баҳолаш лозим ва шундай молиялаштириш манбасини аниқлаш лозимки, унда ресурслар ва иқтисодий қайтим мос келсин, яъни: - акционерлик капитали билан биргаликда қарзга олинган маблағлар ҳам инвестицион лойиҳани молиялаштириш манбаи бўлади. - молия бозорларининг асосий вазифаси – жамғармаларни ишлаб чиқариш инвестицияларига йўналтиришдир. Download 2.08 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling