Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Самарқанд иқтисодиѐт ва сервис институти


Инвестициялашнинг ижодий аҳаминти


Download 2.08 Mb.
Pdf ko'rish
bet13/152
Sana15.11.2023
Hajmi2.08 Mb.
#1775374
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   152
Bog'liq
investitsiya

Инвестициялашнинг ижодий аҳаминти. Иқтисодиѐтнинг амал қилиши ва 
ўсиши давлатни ва компанияларни, шунингдек, хусусий шахсларни ўсиб 
бораѐтган талабларини молиялаш учун қанчалик пул маблағларини енгил жалб 
қилишга боғлиқ. Масалан, агар ипотека заѐмларини ишонч тариқасида 
бўлмаганда эди, кўпчилик уйларни сотиб олиш имкониятига эга бўлмасдилар, 
заѐм маблағларисиз уйларни қурилишида ва қурилиш ашѐлари ишлаб чиқаришда 
жудаям кам ишчи банд бўлган бўлур эди. Шунинг учун, агар кўчмас мулкни 
кафолациз кредитлаш ҳажми камайса, пировардида бу мамлакатда умумий 
иқтисодий фаолликни пасайишига олиб келган бўлар эди: бу тушунарли, чунки 
айнан пулларни мақбул тасарруф қила олиши мумкин бўлганларга уларни олиш 
енгил бўлса, иқтисодий ўсишни зарур шароитини таъминлаган бўлур эди. Ҳамон 
хусусий шахслар пулларни етказиб берувчилар бўлиб ҳисобланар экан, давлат 
ва компаниялар уларни соф харидорлари ҳисобланадилар, инвестициялаш 
жараѐни жуда салмоқли натижаларга эга бўлди. 
Инвестиция мукофоти. Инвестицияларга даромад ѐки фойда жорий 
даромад ѐки қўйилган маблағларни қийматини ўсиши сифатида ролиниши 
мумкин. Масалан, банкни омонат ҳисобига жойлаштирилган пуллар мунтазам 
ҳисобланадиган фоизлар шаклида жорий даромад беради, шу билан бир 
пайтда, бўш турган ер участкаси сотиб олишга қўйилган пуллар, уни сотиб 
олиш ва сотиш орасидаги ўтган пайтда участкани кийматини ўсими 
кўринишида даромад келтиради. Маблағларга муҳтож бўлаѐтганлар кимда улар 
ортиқча бўлса жалб қилишлари мумкин, даромад ѐки фойда пул етказиб 
берувчиларни таваккалини қоплаши лозим. Соддароқ қилиб айтганда
инвестициялаш жараѐни бир текис кетиши учун пул етказиб берувчилар 
мукофот олиши лозим, пул харидорлари эса ушбу мукофотни таъминлашлари 
лозим. 
Инвестициялашда харажатлар кетма-кетлиги. Амалда инвестициялашга 
хилма-хил ѐндашувлардан фойдаланилади. Улардан бири аниқ мақсадларга 
эришишга йўналтирилган харажатларни чуқур режалаштиришдан иборат. 


27 
Бошқаси, қарама-қарши ѐндашув бўлиб харажатлар тасодифидан иборат, унда 
қарорлар интуиция асосида қабул қилинади. Тажрибани кўрсатишича лойиҳага 
мақбул ѐндашгандагина натижалар одатда юқори бўлади. Шунинг учун 
инвестор дастлаб режа тузиши, кейин умумий молиявий мақсадларга мувофиқ 
инвестиция дастурини бажариши керак. Ундай дастурни амалга ошириш 
натижаси таваккалчиликни қониқарли даражасида мўлжалланган даромадни 
берувчи инвестиция портфелини шакллантириш лозим. 
Қулай портфелни шакллантириш учун, турли тарифга эга бўлган бир қанча 
молиявий инструментларни йиғиндисини киритиш кўзда тутилади. Хилма-хил 
қуролларни қўллаб, инвестор охир оқибатда қўйилмаларни юқори 
даромадлилигига эришиши мумкин ѐҳуд молиявий қуроллар сонини 
кучайтириш ҳисобига таваккални камайтириши мумкин. 

Download 2.08 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   152




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling