Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Самарқанд иқтисодиѐт ва сервис институти


Download 2.08 Mb.
Pdf ko'rish
bet147/152
Sana15.11.2023
Hajmi2.08 Mb.
#1775374
1   ...   144   145   146   147   148   149   150   151   152
Bog'liq
investitsiya

Ишлаб чиқариш тўловлари. Бу усул кредитнинг асосий суммаси учун 
кредиторлар томонидан лойиҳанинг келгусидаги ишлаб чиқаришининг маълум 
қисмини сотиб олишини англатади. Бу усулнинг ҳарид ҳақидаги форвард 
келишувдан фарқи шундаки, келгусидаги тўловлар оқими олдиндан аниқ қарзни 
узиш жадвалига эмас, балки ҳақиқий ишлаб чиқаришга боғлиқ. Одатда бу усул 
тог-кон қазилмаларини ишлашда қўлланилади, кредиторлар қазилмаларда 
улушга эга бўлганлари учун ишлаб чиқариш тўловлари одатда таъминланган. 


243 
Ишлаб чиқариш бошланганда, харидор-кредитор ҳар бир даврда умумий ишлаб 
чиқаришдан олдиндан келишилган улуш бўйича ўз фойда улушини олади. 
Хеджирлаштириш, суғурта васвоплар. Бу усул ва механизмлар лойиҳа 
иштирокчилари томонидан риск улушини бутунлай назорат қилиш учун 
қўлланилади. Ҳар бир усулнинг ўз харажатлари бўлиб, улар риск/фойда 
нисбатида киритилиши керак. 
Рискни бошқаришда асосий вазифа - бу амалдаги бозор конъюнктурасига 
мос даражада рискларни минималлаштириш, кредитлаш хизматлари бозорида 
банк позициясини минимум сақлаб қолишдир. Рискни бошқаришда асосий 
йўллар қуйидагилар: 
• рискни ажратиш; 
• рискни иштирокчилар ўртасида тақсимлаш; 
• моддий таъминотни олиш (гаров); 
• молиявий таъминотни олиш (кафолат ѐки кафиллик); 
• рискни кредит бўйича юқори фоиз ставкасига кўчириш; 
• рискни венчур кредитлашга қабул қилиш; 
• қарзлар бўйича йўқотишларни қоплаш учун фондларни шакллантириш; 
• суғурталаш. 
Булар рискни бошқариш бўйича қуйидаги иш йўналишларини талаб 
қилади: 
• ҳар бир мижоз бўйича доимий мониторингни олиб бориш; 
• маълум бир мижознинг асосий хўжалик фаолиятига алоқадор 
тармоқ ҳолатининг доимий мониторинги
• кафолатни жалб қилиш ва таҳлил этиш; 
• риск учун компенсация олиш (гаров, кафолат ва бошқаларни 
амалга ошириш). 
Рискни ажратиш босқичида кредит суммаси инвестиция лойиҳасининг 
ҳақиқий қиймати қўшув зарурий резервларни шакллантириш харажатларига 
мувофиқ бўлиши керак. Булар лойиҳанинг ҳарактери ва уни амалга ошиш 
муддатидан келиб чиқиб ҳисобланади. Рискни минималлаштириш баҳонасида 
кредит суммасини камайтириш, лойиҳа тўлиқ молиялаштирилмаслиги ѐки уни 
охирги босқичда амалга ошмай қолиш хатари туфайли рисклар кўпаяди. Бу 
айтилганлар кредит муддатини танлашга ҳам тегишли. Кредитнинг узоқроқ 
муддати унинг рискини оширади, лекин кредит муддатини сунъий камайтириш 
қарздор учун салбий таъсир кўрсатиши мумкин, уни ўта рискли ва ҳатто хато 
хўжалик қарорларини қабул қилишига мажбур қилиши, натижада эса 
қарздорнинг ҳам банкнинг ҳам умумий рисклари ошиши мумкин. 
Юқори фоиз ставкаси рискларни бошқаришнинг асосий воситаларидан 
биридир. Лекин жаҳон тажрибаси кўрсатишича, банкларнинг кичик бизнес 
корхоналари билан алоқасида, рискларни бошқаришда бу восита кам самара 
беради. Агар бундай ҳолда давлат томонидан кичик бизнесни қўллаб-
қувватлашнинг ривожланган механизми ва банклараро кучли рақобат мавжуд 
бўлса, рискни компенсациялаш омили сифатида юқори фоиз ставкасини амалда 
қўллаб бўлмайди. 


244 

Download 2.08 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   144   145   146   147   148   149   150   151   152




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling