Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Самарқанд иқтисодиѐт ва сервис институти


Download 2.08 Mb.
Pdf ko'rish
bet148/152
Sana15.11.2023
Hajmi2.08 Mb.
#1775374
1   ...   144   145   146   147   148   149   150   151   152
Bog'liq
investitsiya

Рискларни 
ажратиш 
деганда, 
молиялаштириш 
манбаларининг 
ҳаракатидаги оғирликни қарздорнинг ўзи билан биргаликда бошқа бир неча 
инвесторлар ўртасида бўлиниши тушунилади. Йирик қарздорларнинг 
лойиҳаларини молиялаштиришда бу табиий, бу амалиѐт кичик тадбиркорлик 
доирасидаги тадбиркорлар учун кенг тарқалмаган. Бу шу билан боғлиқки, 
сўралаѐтган кредитнинг чегараланган суммасида инвесторлар ўртасида 
рискларни тақсимланиши ва назорати бўйича операцион харажатлар банк 
кредитлаш рискини камайтиришга қилинадиган иқтисодни ошириши мумкин. 
Инвестицион кредитлашда рискларни тақсимлаш шаклларидан бири кредит 
бўйича кафолатни жалб қилишдир. Одатда, бу лойиҳа қийматининг тахминан 
50%идан 2/3 қисмигача ва кредит қийматининг 75-80%ини қамраб олади. 
Рискнинг тақсимлаш шаклларидан бири бўлган рискни бўлиниши кичик 
тадбиркорлик соҳасига йўналтирилаѐтган кредит ресурслари учун, айниқса, 
ҳарактерли бўлиб, бунда ресурслар бевосита қарздорларга эмас, балки кичик 
бизнес эҳтиѐжлари учун мўлжалланган ва ишлаб чиқилган йўналишлар, кадрлар 
ва бошқаларга эга бўлган оралиқ молиявий институтларга йўналтирилади.
Ўз-ўзини текшириш учун саволлар 
1. Рискларни камайтиришнинг кенг тарқалган қандай усулларини 
биласиз? 
2. Рискларни ажратиш деганда нимани тушунасиз? 
3. Инвестиция лойиҳаси риски ва у билан боғлиқ йўқотишлар 
эҳтимолини аниқлашнинг қандай усулларини биласиз? 
4. Кутилаѐтган ўртача қиймат ва эҳтимол қилинган натижанинг 
ўзгарувчанлиги мезонлари орқали лойиҳа рискини нимаси аниқланади? 
 
Топшириқлар 
1. Ўзбекистон Республикаси инвестиция лойиҳаларни амалга ошириш 
тизими тўғрисида қўшимча маълумотлар излаб топиш. 
2. Инвестиция лойиҳаси рискини ва уни бартараф этиш йўлларини тўлиқ 
ўрганиш. 
3. Рискларни камайтириш усулларини ўрганиб чиқиш. 
 
Масала 
Тадбиркорларнинг бошланғич инвестицияси 100,0 млн. сўм. 3 йилдан 
кейин яна 50,0 млн. сўм инвестиция қўшишди. Ушбу инвестицияга 16% лик 
ставкада фоиз тўлаш келишилди. Аммо ушбу ставка фоизи 5 йил сақланиб 
қолди. Охирги 2 йилда унинг ставкаси яна 3% га ошди. 7 йилдан кейин ушбу 
инвестициянинг миқдори қанча бўлади? 

Download 2.08 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   144   145   146   147   148   149   150   151   152




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling