Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Самарқанд иқтисодиѐт ва сервис институти


  3.2. Инвестицион фаолиятга таъсир этувчи омиллар


Download 2.08 Mb.
Pdf ko'rish
bet22/152
Sana15.11.2023
Hajmi2.08 Mb.
#1775374
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   152
Bog'liq
investitsiya

 


46 
3.2. Инвестицион фаолиятга таъсир этувчи омиллар 
Режа 
1. Инвестиция фаолиятига таъсир этиш омиллари ва усуллари.
2. Ўзбекистонда инвестицион фаолиятнинг меъѐрий-қонуний базаси. 
―Инвестиция фаолияти тўғрисида‖ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни.
 
Таянч сўз ва иборалар 
Инвестиция, инвестиция сиѐсати, инвестиция фаолияти, қонун, 
инвестор.  
 
1. Инвестиция фаолиятига таъсир этиш омиллари ва усуллари.
Инвестиция сиѐсати – бу иқтисодиѐтнинг устувор тармоқларини 
ривожлантириш, қўллаб – қувватлаш, марказлашган инвестициялаш жараѐнидан 
номарказлашган инвестиция жараѐнига ўтиш, устувор инвестицион лойиҳаларни 
қўллаб-қувватлашга қаратилган механизм, услублар йиғиндиси ҳисобланади. 
Давлат инвестиция сиѐсатини амалга оширишда кўпроқ устуворлик кичик 
бизнес субъектлари, хорижий инвестиция иштирокидаги корхоналар тузишга 
қаратилган. Давлат инвестиция сиѐсати ҳақиқатда, мавжуд камчиликларни 
бартараф этиш, муаммоларни тезкорлик билан ҳал қилиш ва, шу асосда
инвестиция иштирокчиларининг эркин ҳаракат қила олишлари учун қулай 
иқтисодий, инвестицион муҳит яратишга қаратилган. 
Инвестиция 
сиѐсатининг 
устувор 
йўналишлари 
қуйидагилар 
ҳисобланади: 
• инвестициялар, уларнинг ҳаракатланиши, инвестиция фаолияти 
иштирокчилари муносабатлари, уларни тартибга солиб туриш бўйича қулай 
ҳуқуқий базани яратиш, амалдаги қонунчилик — ҳуқуқий базасини 
такомиллаштириш; 
• иқтисодий туб ислоҳотларни амалга ошириш, мақсадли инвестицион 
сиѐсатни юргизиш; 
• инвестицион жараѐнни яхшилаш ва барча инвестицион жараѐн 
иштирокчиларининг фаоллигини ошириш, хорижий инвестицияларни жалб 
этиш; 
• давлат бошқарув органлари, ҳукумат ташкилотларининг назорат қилиш 
функцияларини янада такомиллаштириш ва либераллаштириш. 
Ҳозирги кунда, Ўзбекистон иқтисодиѐтининг барча соҳаларида 
ўзгаришлар, таркибий ислоҳотлар олиб борилмоқда. Бундай ислоҳотларнинг 
олиб борилиши бевосита мамлакатдаги инвестицион жараѐн, давлатнинг 
инвестицион сиѐсати, унинг устувор йўналишлари ва мамлакатдаги корхоналар 
инвестицион фаоллигига боғлиқ. Мустақилликнинг қисқа даврида инвестицион 
фаолиятни ошириш, уни кучайтириш борасида қатор амалий чора -тадбирлар 
ўтказилди, инвестицион фаолиятни тартибга солиб турувчи қатор қонун ва 
қонун ости ҳужжатлари чиқарилди ва ҳаѐтга татбиқ қилинмоқда. 
Бугунги кунда, Ўзбекистонда инвестицион лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва 
уларни амалга ошириш бўйича ҳам қатор вазифалар амалга оширилмоқда. 


47 
Хусусан, иқтисодиѐтда янги бир термин "инвестицион лойиҳа" киритилди ва 
унинг иқтисодиѐт тармоқлари ривожланиши учун аҳамияти белгилаб берилди. 

Download 2.08 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   152




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling