Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Самарқанд иқтисодиѐт ва сервис институти


Download 2.08 Mb.
Pdf ko'rish
bet47/152
Sana15.11.2023
Hajmi2.08 Mb.
#1775374
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   152
Bog'liq
investitsiya

Халқаро кафолатлар — товарлар ва капиталлар ҳаракатини узлуксиз 
ва доимий ҳаракат қилишини таъминланишига хизмат қилади. Халқаро 
кафолатлар импорт қилувчиларни сифатсиз товарлар қабул қилишдан, экспорт 
қилувчиларни эса товарлар ҳақини ололмай қолиш хавфидан сақлайди. 
Халқаро кафолатлар халқаро операцияларнинг барча асосий турларида 
қўлланилади Жумладан, буларга: 
 халқаро кредитлар бўйича бериладиган кафолатлар;
 экспорт-импорт операциялари бўйича бериладиган кафолатлар;
 тўғри ва портфелли инвестициялар бўйича бериладиган кафолатларни 
киритиш мумкин.
Халқаро 
кафолатлар 
марказий 
банклар, 
тижорат 
банклари, 
корпорациялар, ҳукумат ва халқаро ташкилотлар томонидан берилади. 
Халқаро кафолатлар банклар ва бошқа кафолат берувчи ташкилотлар 
учун муҳим даромад манбаи ҳисобланади, аммо булар юқори таваккалчиликли 
операциялар ҳисобланади. 
Халқаро кафолатларда учинчи бир томоннинг иштирок этиши шартдир. 
Айнан мана шу кафолат берувчи томоннинг тўловга лаѐқатлилиги асосий 
масала бўлиб ҳисобланади. Халқаро кафолатлар халқаро миқѐсда тан олинган 
субъектлар томонидан берилади. 
Халқаро кафолатларнинг қуйидаги асосий турлари мавжуд: 


85 
Тўғри кафолатлар - кафолат берувчи томон бевосита экспорт-импорт 
операцияларига кафолат беради. Бунда мазкур тўлов бўйича мажбуриятларни 
тўлиқўз зиммасига олади. Бундай кафолатлар тўлов талабномалари бўйича 
ҳисоб-китоблар, ҳужжатлаштирилган аккредитив бўйича ҳисоб-китобларда 
кенг қўлланилади.
Воситалашган кафолатлар. Бунда кафолат берувчи ўзига хос тарзда 
воситачилик вазифасини ўтайди. Бундай кафолатлар экспорт-импорт 
операцияларида кенг ишлатилади.
Тасдиқланган кафолатлар. Бундай кафолатлар берилган кафолатларни 
тасдиқлаш шаклида намоѐн бўлади. Масалан, банк ўз мижози бўлган импорт 
қилувчининг тўлов мажбуриятлари бўйича кафолат берган бўлса, экспорт 
қилувчининг банки ҳам ушбу кафолатлар бўйича мажбуриятни ўз зиммасига 
олади. Бу эса мавжуд кафолатларни тасдиқлаш йўли билан амалга оширилади.
Халқаро кафолатларнинг яна қуйидаги асосий шакллари ҳам мавжуд: 
1. Тўлов бўйича берилган кафолатлар; 
2. Сифатли маҳсулотлар етказиб бериш бўйича берилган кафолатлар 
(жарима, қўшимча харажатлар). 
Ўзбекистон Республикасида халқаро кафолатлардан фойдаланиш 
масаласи энг долзарб масалалардан бири бўлиб турибди. Республикада катта 
суммада молиялаштирилаѐтган лойиҳаларнинг аксариятида давлат улушининг 
кўплиги сабабли, халқаро кафолатларни ишлатувчи субъект ҳукуматдир. 
Бундай йирик лойиҳаларга Кўкдумалоқ нефть мажмуи, Зарафшон-Ньюмонт 
қўшма корхонаси, UzGMDaewooAuto ва бошқаларни мисол қилиб 
келтиришимиз мумкин. 
Олинаѐтган 
халқаро кредитларнинг асосий қисми Ўзбекистон 
Республикаси 
ҳукуматининг 
кафолати 
билан 
олинмоқда. 
Халқаро 
кафолатларни беришда тижорат тузилмалари ва банкларнинг аҳамияти 
каттадир. Ўзбекистон Республикасида халқаро кафолатлар ўрнини босувчи 
мажбуриятларни пул маблағлари билан таъминлаш тизими кенг қўлланилади. 
Ўзбекистан Республикасида ерга хусусий мулкчиликнинг мавжуд эмаслиги ва 
бир қатор юқори ликвидли объектларнинг йуқлиги халқаро кафолатлардан 
республика шароитида фойдаланишга жиддий таъсир этади. 

Download 2.08 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   152




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling