Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Самарқанд иқтисодиѐт ва сервис институти


Download 2.08 Mb.
Pdf ko'rish
bet69/152
Sana15.11.2023
Hajmi2.08 Mb.
#1775374
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   152
Bog'liq
investitsiya

Қурилишнинг титул рўйхати - қурилишнинг бутун даврига капитал 
қўйилмалар ҳажмини ва уни сарфлаш йўналишларини кўрсатган, унинг техник 
– иқтисодий кўрсаткичларини акс эттирган ҳолда ҳар бир объект бўйича 
тузиладиган молиявий ҳужжатдир. 
Қурилишда иш ҳужжатлари – алоҳида бинолар ва иншоатларга ҳамда 
иш турларига иш чизмалари комплектидир. 
Инвестиция фаолиятида капитал қурилишни маблағ билан таъминловчи 
органга (муассасага) буюртмачи томонидан қўйидагилар тақдим этилади: 
 Қурилишларнинг аниқ мўлжалли рўйхати (лойиҳа-қидирув ишларининг 
аниқ рўйхати);
 Қурилишнинг титул рўйхати; 
 Буюртмачи билан пудратчи ўртасида тузилган шартнома нусхаси
 Қурилиш таваккалчиликларини суғурталаш юзасидан пудрат ташкилоти 
томонидан тузилган шартнома нусхаси ва танлов савдолари натижалари 
тўғрисида буюртмачининг ҳисоботи; 
 Ҳар қайси инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун очилган 
молиялаштиришнинг ҳар бир ҳисоб рақами бўйича банк реквизитлари 
тўғрисидаги маълумотлар. 


114 
Инвестиция фаолиятида капитал қурилишни маблағ билан таъминловчи 
орган буюртмачи томонидан тақдим этилган ҳужжатлар асосида инвестиция 
лойиҳасини маблағ билан таъминлашни амалга оширади. 
Ҳизмат кўрсатувчи банк капитал қурилишга маблағлар ўз вақтида 
ўтказилиши учун жавоб беради. 
Буюртмачи эса тўлов топшириқлари қурилишнинг титул рўйхатига 
қатъий мувофиқ бўлиши учун жавоб беради. 
Капитал қурилишда шартномавий нархлаш Ўзбекистон Республикаси 
Вазирлар Махкамаси 12 сентябрь 2003 йилдаги №395 сонли «Капитал 
қурилишда ҳўжалик муносабатлари механизмини такомиллаштириш чора-
тадбирлар тўғрисида»ги қарорига асосан амалга оширилади.
Мазкур 
қарорга 
асосан, 
Ўзбекистонда 
капитал 
қурилишдаги 
шартномавий нархлар ягона услубияти барча мулк шакллари учун қабул 
қилиниб келади. Шартномавий нархлар - бозордаги мавжуд шароитларни 
ҳисобга олган, материал қийматнинг конъюнктураси, ишлатиладиган машина 
ва механизмлар қиймати ҳамда пудрат ташкилотларини фойдасини англатади. 
Буюртмачи ва пудратчи ташкилотларнинг келишувига асосан қурилишда 
қўйидаги икки нарх тури қўлланилиши мумкин: 
- қатъий ва якуний шартномавий нарх. Бунда қурилишнинг бутун 
муддатига қабул қилинган шартномавий баҳо ўзгармайди. Бундай баҳолар 
асосан муддати бир йилдан ошмайдиган қурилиш объектлари учун тавсия 
этилади. Ушбу нархлар таркибида прогноз ўзгартиришлар киритишни инобатга 
олувчи пудратчи ташкилотларнинг риски ҳам ҳисобга олинади; 
- очиқ шартномавий нархлар. Бундай нархлар қурилиш шартномаси 
шартлари асосида қурилиш материаллари, иш хақи тўловлари шартлари ва 
бошқа ҳаражат ларнинг вужудга келиши ҳисобига аниқлаштириладиган 
нархларга айтилади. Қурилиш маҳсулотларида шартномавий баҳоларнинг 
қўллаш бутун қурилиш объектига алоҳида объектларнинг шартномавий баҳоси 
асосида қўллаш мақсадга мувофиқдир. Айрим ҳоллар да махсус капитал 
қурилиш объектларида шартномавий нархлар иш ҳажмига мос ҳолда лоқал 
смета асосида ҳам шаклланиши мумкин. Шартномавий нархлар қурилиш 
буюртмачиси ва пудратчисининг ўзаро келишувчи асосида белгиланади.

Download 2.08 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   152




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling