Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Самарқанд иқтисодиѐт ва сервис институти


Капитал қўйилмалар самарадорлигини баҳолаш. Капитал


Download 2.08 Mb.
Pdf ko'rish
bet70/152
Sana15.11.2023
Hajmi2.08 Mb.
#1775374
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   152
Bog'liq
investitsiya

3. Капитал қўйилмалар самарадорлигини баҳолаш. Капитал 
қурилишда назорат ишларини олиб бориш. 
Инвестиция мамлакат иқтисодиѐтини ривожлантириш учун зарур бўлган 
механизмларни таъминлайди. Бошқача қилиб айтганда, инвестициялар капитал 
қийматинининг ўсишини ва даромад келтиришини таъминлайди. 
Капитал қўйилмалар қиймати давлат, корпоратив ва хусусий 
инвестицияларни режалаштириш жараѐнида қўлланилади, улар асосида 
инвестицион фаолият прогнозлаштирилади. Йиллик ўзлаштирилиш зарур 
бўлган капитал қўйилмалар ҳажми Давлат инвестиция дастурида кўрсатиб 
ўтилади. Капитал қўйилмалар ҳажми Дастур таркибидаги дастлабки ҳужжат 
Прогнозда акс эттирилади. Капитал қўйилмалар ҳажми Ўзбекистон 


115 
Республикаси Иқтисодиѐт вазирлиги томонидан белгиланади, қўйилмалар 
қийматини аниқлашда, Молия вазирлиги ва Марказий банк ҳам иштирок этади.
Капитал қўйилмаларнинг самарадорлигини баҳолашдавақт омилини 
ҳисобга олмайдиган қуйидаги усуллардан фойдаланилади: 
- капитал қўйилмаларнинг мутлоқ иқтисодий самарадорлиги; 
- сарфланган маблағнинг қопланиш муддати; 
- келтирилган сарф. 
Капитал қўйилмаларнинг мутлоқ иқтисодий самарадорлиги қуйидаги 
формула билан ҳисобланади: 
К
П
Э
/

(6.1) 
Бу ерда: П – ҳар йилги даромад; 
К – маблағлар сарфи. 
Бу кўрсаткич самарадорлик белгиланганлик меъѐридан катта бўлиш 
керак, Э ≥ Е
н. 
Аввал Е
н
– хукумат ташкилотлари томонидан марказлаштирилган ҳолда 
жорий этилган. Ҳозирги кунда Е
н
сифатида банк фоиз ўлчовидан (i) 
фойдаланмоқда ѐки ўз лойиҳасини учун белгиланган катталикни олишлари 
мумкин. 
Мисол. 6.1. Завод цехини қайта таъмирлаш учун 50 млн. сўм капитал 
қўйилма сарф этилган, қайта таъмирлашдан сўнг завод цехи 10 млн. сўм 
миқдорида фойда олмоқчи. Банк фоиз ставкаси йилига 10 фоизга тенг. Завод 
цехини қайта таъмирлаш учун маблағ сарфлаш маъқулми? 
Бу мисолни ечишда аввало капитал қўйилмаларнинг самарадорлигини 
ҳисоблаймиз: 
%
20
%
100
*
2
,
0
%
100
*
50
10



млн
млн
Э
Демак, лойиҳани тасдиқлаш мумкин. 
Сарфланган маблағнинг қопланиш муддати қуйидаги формула билан 
ҳисобланади: 
н
Т
П
К
Т


(6.2) 
Бир неча таққосланиши мумкин бўлган инвестиция лойиҳалари учун 
қуйидаги формуладан фойданилади: 
а) бир йилга келтирилган, КС = К * Е
н
+ С; (6.3) 
б)қопланиш муддатига келтирилган,
КС = Т * С+ К; (6.4) 
Бу ерда: К – капитал қўйилмалар ҳажми; 
С – ишлаб чиқарилган маҳсулот таннархи; 
Е
н
– норма ѐки капитал қиймати.
Капитал 
қўйилмалар 
ҳажми, 
асосан, 
икки 
манба 
ҳисобидан 
шакллантирилади: марказлашган ва марказлаштирилмаган қўйилмалар. 
Марказлашган қўйилмалар устивор инвестицион лойиҳаларни молиялаштириш 
учун ажратилади, хусусан, инженер - техник инфраструктурасини яхшилаш


116 
уй-жой қурилишини ташкил этиш, моддий ва техник базани яхшилаш учун 
ишлатилади.
Давлат аҳамиятига эга бўлган объектларни барпо этиш, ишга тушириш
қайта қуроллантириш, замонавийлаштириш, янги фаолият объектига 
айлантириш мақсадида маблағлар қуйидагилар капитал қўйилмалар ҳисобига 
таъминланади: 
1. Марказлаштирилган капитал қўйилмалар, улар қуйидагиларни ўз ичига 
олади: 

давлат бюджети маблағлари; 

давлат бюджетидан ташқари фондлар маблағлари; 

ҳукумат кафолати остида бериладиган хорижий кредитлар; 

ҳукумат қарорларига кўра белгиланадиган бошқа манбалар. 
2. Марказлаштирилмаган капитал қўйилмалар: 

мулкчиликнинг барча шаклларидаги корхоналар маблағлари; 

тижорат банкларининг, шу жумладан, хорижий тижорат банкларининг 
кредитлари; 

жисмоний шахслар, шу жумладан, хорижий жисмоний шахслар 
маблағлари; 

қонун ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа манбалар. 
Инвестициянинг миллий даромаддаги хиссаси инвестиция нормаси деб 
аталади. Бу қўйидаги формула асосида ҳисоб ланади; 
ЯИС
ЯИН к x 100
ЯММ 
Бу ерда ЯИН- ялпи инвестиция нормаси 
ЯИС- ялпи инвестиция суммаси 
ЯММ- ялпи миллий даромад

Download 2.08 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   152




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling