Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Самарқанд иқтисодиѐт ва сервис институти


Download 2.08 Mb.
Pdf ko'rish
bet81/152
Sana15.11.2023
Hajmi2.08 Mb.
#1775374
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   152
Bog'liq
investitsiya

 
МУСТАҚИЛ ТОПШИРИҚ 
1.Қуйидагикелтирилганмоддаларбаланснингқайсибўлимигакиришини
аниқлангважадвалда (+) белгисибиланбелгиланг.
Моддалар 
Мажбуриятлар Ўз маблағлари 
манбаси 
Узоқ муддатли 
активлар 
Жорий 
активлар 
Мақсадли 
тушумлар 
Дебитор 
қарздорлик 
Бюджетга 
солиқлар 
бўйича аванс 
тўловлари 
Устав капитали
Сотиб олинган 
хусусий 
акциялар 
Қисқа муддатли 
банк 
кредитлари 
Ишлаб чиқариш 
заҳиралари 
Меҳнатга ҳақ 
тўлаш бўйича 
қарз 
Қимматли 
қоғозлар 
Кассадаги пул 
маблағлари 
Капитал 
қўйилмалар 
Жорий 
мажбуриятлар 
Келгуси давр 
тўловлари учун 
заҳиралари 
Тақсимланмаган 
фойда 
 


133 
8-мавзу. Инвестиция лойиҳаларининг молиявий ва иқтисодий 
самарадорлигини баҳолаш 
Режа 
1. Инвестиция лойиҳалари самарадорлигини баҳолашнинг моҳияти ва 
аҳамияти. Инвестиция лойиҳалари самарадорлигини баҳолаш усуллари.
2. Инвестиция лойиҳаларини молиявий ва иқтисодий баҳолаш. Инвестиция 
лойиҳаларини баҳолашнинг оддий ва дисконт усуллари.
Таянч сўз ва иборалар 
Иқтисодий самара, инвестицион лойиҳа, капитал қўйилма, 
хорижий инвестиция, инвестиция нормаси. 
 
1. Инвестиция лойиҳалари самарадорлигини баҳолашнинг моҳияти ва 
аҳамияти. Инвестиция лойиҳалари самарадорлигини баҳолаш усуллари.
Инвестициялар 
иқтисодиѐтнинг 
ўсишини, 
ишлаб 
чиқаришнинг 
ривожланишини таъминловчи муҳим омилдир. Иқтисодий ислоҳотларнинг 
самараси ҳам оқилона ва бақувват инвестиция сиѐсатини ўтказишга кўп 
жиҳатдан боглиқдир. 
Мамлакатимиз иқтисодиѐти ҳозирги кунда умуман ўзгача шаклга келди. 
Банк - молия тизими такомиллашмокда. Иқтисодиѐтга кўпгина янги тушунчалар 
кириб 
келмоқда. 
Шулар 
жумласидан 
инвестицияларни 
лойиҳавий 
молиялаштириш тушунчасидир. 
Инвестицияларни лойиҳавий молиялаштириш - бу пул маблағлари 
мобилизацияси шаклларининг бир кўриниши бўлиб, унда йирик масштабли 
лойиҳаларни амалга оширишда бир қанча молия-кредит институтлари иштирок 
этади ва инвестицион сарф-харажатлар эса қайтадан ташкил этилаѐтган 
объектларнинг бўлажак даромадлари ҳисобига қопланади. 
Мазур ва бошқаларнинг "Управление проектами" китобида эса 
"лойиҳавий молиялаштириш, бу инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш 
мақсадида молиявий ресурсларни кредит кўринишида тақдим этишдир" деб 
таъриф берилган. Бу ерда, кредит қарз олувчига нисбатан ҳеч қандай регрессиз, 
чекланган ѐки тўлиқ рефессли бўлиши мумкин деб ѐзилган. 
Регресс деганда, қарзга олинган суммани тақдим этилишига бўлган талаб 
тушунилади. 
Йирик лойиҳаларни молиялаштиришини ташкил этиш учун лойиҳа 
ташаббусчиси лойиҳанинг бошқа иштирокчилари ва банклар билан биргаликда 
мўлжалланган лойиҳанинг техник иқтисодий асоси (ТИА) ва бизнес -
режасини батафсил ўрганадилар. 
Лойиҳавий молиялаштиришнинг қуйидаги тамойиллари мавжуд: 
♦ Инвестицион лойиҳада лойиҳани амалга оширишга тайѐр ишончли 
шерикларнинг иштирок этиши; 
♦ Лойиҳанинг техник - иқтисодий асосланиши ва лойиҳа смета 
ҳужжатларининг юқори талаб даражасида ишлаб чиқилиши; 
♦ Лойиҳани етарли даражада капитализацияси; 


134 
♦ Лойиҳанинг қурилиш-монтаж ва эксплуатация мезонларини батафсил 
ўрганиб чиқиш (транспорт, маҳсулотни ишлаб чиқариш, маркетинг ва 
бошқалар); 
♦ Лойиҳа рискини баҳолаш ва уни лойиҳа иштирокчилари ўртасида 
тақсимлаш; 
♦ Гаров ѐки бошқа таъминотнинг мақсадга мувофиқ мавжудлиги. 
Лойиҳавий молиялаштиришда лойиҳани амалга оширишга керак 
бўладиган пул маблағларининг асосий ҳисоб – китоб ишлари, лойиҳа 
ташаббускорларининг имкониятлари, қарз маблағларига бўлган эҳтиѐж, 
бўлажак (кутиладиган) фойда, потенсиал инвестицион ва савдо - сотиқ рисклари 
лойиҳалаштиришнинг олди, инвестиция ва эксплуатацияга берилиши 
брсқичларида бахоланиши мумкин. 
Лойиҳавий молиялаштириш усуллари Ғарбий Европа мамлакатларида 
ўтган асрнинг 80 - йилларининг бошида турли хил молиявий операцияларни 
бажариш мақсадида фойдалана бошланди. Бу операциялар лойиҳа 
ташаббусчиларига қарз тўловларига бўлган харажатларни камайтиришга, молия 
- кредит институтларининг ѐрдамидан фойланишга имконият яратган эди. 
Демак, лойиҳавий молиялаштириш деганда – бу корхона ва ташкилотнинг 
иқтисодий ва техник ҳаѐтийлигини таъминлаш, ўз навбатида корхона қарзини 
тўлашга етарли бўлган пул тушумларини бошқариш тушунилади. 
Амалиѐтдаги кредит операциялари жараѐнида банк биринчи ўринга қарз 
олувчининг кредит тарихини ўрганишга, унинг иқтисодий, молиявий аҳволига 
ва таъминот турлари ва гаровга берилаѐтган мулкни баҳолашга диққат-
еътиборини қараца, лойиҳавий молиялаштиришда эса асосий эътибор лойиҳа 
таҳлилига ажратилади. 
Лойиҳавий таҳлилнинг асосий объекти, бу лойиҳавий ҳужжатлар 
(лойиҳани техник - иқтисодий асослаш)дир. Лойиҳавий таҳлилнинг асосий 
мақсади бу инвестицион лойиҳасини молиявий ва иқтисодий самарадорлигини 
аниқлаб бериш, инвестицион лойиҳасининг смета - харажатлари ва 
молиялаштириш манбаларини аниқ белгилаш ҳамда рискларни баҳолашдир. 
Лойиҳа таҳлилининг асосий йўналишларига техник ташкилий, ҳуқуқий, 
экологик, тижорат иқтисодий, молиявий йўналишларини киритишимиз мумкин. 
Йирик масштабли лойиҳаларни амалга оширишда кўпгина иштирокчилар 
жалб қилинган бўлади: 
♦ лойиҳа ташкилотчилари; 
♦ ташкилотчилар таъсис этган лойиҳавий компания; 
♦ кредиторлар (тижорат банклари, банк консорсиуми); 
♦ пудратчилар (бош пудратчи, субпудратчилар); 
♦ асбоб - ускуналарни етказиб берувчилар;
♦ суғурта компаниялари
♦ лойиҳавий компания чиқараѐтган акция ва бошқа қимматли қоғозларни 
сотиб олувчи институционал инвесторлар; 
♦ молиявий маслаҳатчилар; 
♦оператор – компаниялар, объектни эксплуатация (ишлаб чиқариш) га 
киритгандан сўнг, унинг инвестицион фаолиятини бошқаради. 


135 
Инвестицион лойиҳаларни баҳолашда лойиҳанинг ишончлилигини 
таъминловчи қуйидаги мезонлардан фойдаланилади: 
♦ Техник - иқтисодий асосланганлик ва молиявий режанинг 
қониқарлилиги; 
♦ Лойиҳа томонидан ишлатиладиган маҳсулот ва хом ашѐ манбалари ва 
қийматларининг кафолатланганлиги;
♦ Лойиҳанинг маъқул нархларда ѐқилги билан таъминлаганлиги; 
♦ Лойиҳа маҳсулотлари ва хизматларини сотиш учун бозорнинг 
мавжудлиги ва бозоргача транспорт харажатлари маъқул нархларда 
мавжудлиги; 
♦ Қурилиш материалларини кутилган нархларда сотиб олишмумкинлиги;
Пудратчи, фойдаланувчи ва бошқарувчи персоналлартажрибали ва 
ишончлилиги; 
♦ Лойиҳа ишончсиз технологияларини ўз ичига олмаслиги; 
♦ Ҳамкорлар ва манфаатдорлар томонлар билан шартномавий келишувлар
тузилган, лицензия ва рухсатномалар олинганлиги; 
♦ Валюта рискларининг тақсимланганлиги; 
♦ Лойиҳа қўшимча таъминоти сифатида қимматли активларга эгалиги;
♦ Етказилаѐтган ресурс ва активларнинг тегишли сифатлари 
таъминланганлиги; 
♦ Тегишли суғурта тўловлари қараб чиқилганлиги;
♦ Форс — мажор ҳолатлари, тўхтаб қолишлар хавфи (етказиб беришда, 
қурилишда ва бошқалар) харажатларнинг ўсиши ҳисобга олинган ва уларнинг 
тақсимланганлиги;
♦ Лойиҳанинг инвесторларни қониқтирувчи кўрсаткичларга эгалиги;
♦ Фоиз ставкалари ва инфляциянинг ҳақиқий ҳолати ҳисобга олинганлиги. 
Ҳақиқий инвестицион лойиҳа ҳар доим ҳам юқорида санаб ўтилган барча 
мезонларга 
мос 
келавермайди. 
Юқоридаги 
мезонлар 
лойиҳавий 
молиялаштиришни муваффақиятли кечиши учун бешта аеосий тамойилларни 
белгилаб олишни тақозо этади. 
♦ Инвестицион лойиҳаларнинг хаѐтийлиги; 
♦ Лойиҳани амалга оширишда тажрибали, кучли ва виждонли 
ҳамкорларнинг иштироки; 
♦ Лойиҳа барча рискларининг ҳисоби ва тақсимоти; 
♦ Барча ҳуқуқий жиҳатларни тартибга солиб бориш; 
♦ Лойиҳани амалга оширишда сифатли бизнес - режанинг мавжудлиги ва 
аниқ мувофиқлашган ҳаракат режаларини ишлаб чиқиш. Тижорат банклари 
инвестицион кредитларининг асосий қисми инвестицион лойиҳаларни 
кредитлаш (ѐки лойиҳавий кредитлаш) асосида амалга оширилади. 

Download 2.08 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   152




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling