Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Самарқанд иқтисодиѐт ва сервис институти
-мавзу. Инвестиция фаолиятини молиялаштириш манбалари ва
Download 2.08 Mb. Pdf ko'rish
|
investitsiya
- Bu sahifa navigatsiya:
- Таянч сўз ва иборалар Инвестиция фаолияти, хўжалик юритувчи субъект, фойда, кредит маблағлари, мақсадли тушумлар, акция, облигация.
- 1. Инвестиция фаолиятини молиялаштириш манбалари ва уларнинг таркиби.
- Инвестиция фаолиятини молиялаштиришнинг асосий манбалари таркиби
9-мавзу. Инвестиция фаолиятини молиялаштириш манбалари ва
усуллари 9.1. Инвестиция фаолиятини молиялаштириш манбалари Режа 1. Инвестиция фаолиятини молиялаштириш манбалари ва уларнинг таркиби. 2. Хўжалик юритувчи субъектларнинг ўз маблағлари (фойда, амортизация ажратмалари, мақсадли тушумлар ва бошқалар). Таянч сўз ва иборалар Инвестиция фаолияти, хўжалик юритувчи субъект, фойда, кредит маблағлари, мақсадли тушумлар, акция, облигация. 1. Инвестиция фаолиятини молиялаштириш манбалари ва уларнинг таркиби. Бозор муносабатлари шаклланган шароитда инвестиция фаолиятини молиялаштиришнинг асосий манбалари таркибини 9.1.1-чизмада кўриш мумкин. Давлат бюджетидан ажратмалар ва бюджетдан ташқари фондлар маблағлари ҳисобига Кредит маблағлари ҳисобига. Хорижий инвестициялар ва ХМИ кредит линиялари маблағлари ҳисобига. Қимматли қоғозлар ва заѐмлар чиқариш ҳисобига. Ўз маблағлари ҳисобидан. 9.1.1-чизма.Инвестиция фаолиятини молиялаштиришнинг асосий манбалари таркиби Инвестиция манбаларини мулкчилик шаклларидан қатъий назар қуйидаги гуруҳларга ажратиш мумкин: • инвесторларни ўз молиявий ресурслари (фойда, амортизация ажратмалари, пул жамгармалари, фуқаролар, ҳуқуқий шахсларни жамғармалари ва бошқа манбалар); • инвесторларни қарзга олган молиявий маблағлари (заѐм облигациялари, банк кредитлари); • инвесторларни жалб қилган молиявий маблағлари (акциялар ва бошқа қимматли қоғозларни сотишдан тушган маблағлар, фуқаро ва юридик шахсларни пайлари ва турли хил бадаллар; Инвестиция фаолиятини молиялаштиришнинг асосий манбалари таркиби 140 • давлат бюджетининг ажратмалари ажратмалар ва бюджетдан тақари фондлар маблағлари ҳисобига; • хорижий инвестициялар ва кредитлари. Иқтисодий таркибнинг қайта қурилиши фаол инвестиция сиѐсатини ўтказиш билан чамбарчас боғлиқдир. Инвестиция базасини ривожлантириш ва чуқурлаштириш ислоҳотлар стратегиясининг муҳим шартидир. Иқтисодиѐт тузилиши, қурилишининг белгиланган йўналишлари экспорт имкониятининг кенгайтирилишига, бақувват инвестиция сиѐсатини ўтказиш йўли билангина эришиш мумкин. Бунинг учун ўз сармояларимизни ҳам, ташқи кредитларни ҳам бевосита инвестициялар ва уларнинг барча манбаларини ҳам ишга солиш зарур. Бозор иқтисодиѐти шароитида инвестицион лойиҳаларни молиялаштириш инвесторлар томонидан ташкил этилган ҳар хил манбалар, шу жумладан, молиявий ресурсларни жалб қилиш йўли билан, кредитлар эвазига қонунчиликда белгиланган ҳолда қимматли қоғозлар ва заѐмлар чиқариш ҳисобига амалга оширилади. Умумий ҳисобга олганда, реал инвестицион лойиҳаларни молиялаштириш манбалари қуйидаги шаклларга бўлинади: 1) инвесторнинг ўз молиявий ресурслари; 2) инвесторнинг қарзга олган маблағлари; 3) инвесторни жалб қилган молиявий ресурслари; 4) давлат бюджети маблағлари (шу жумладан, маҳаллий бюджет маблағлари); ва бюджетдан ташкари фондлар маблағлари; 5) чет эл инвестициялари ва кредитлари; 6) Ноанъанавий молиялаштириш. (синдикатли кредитлаш, селенг, венчурли молиялаштириш ва бошқалар). Капитал молиялаштириш манбаларини икки гуруҳга ажратиш мумкин: а) марказлаштирилган қўйилмалар, улар қуйидагиларни ўз ичига олади: - давлат бюджети ва давлат бюджетидан ташқари фондлар маблағлари; - ташқи қарзлар лимитларидан келиб чиқиб ҳукумат кафолати остидаги чет эл инвестициялари ва кредитлари. б) марказлаштирилмаган капитал қўйилмалар ўз ичига, улар қуйидагиларни олади: - корхоналар маблағлари, шу жумладан, қўшма корхоналар, хорижий корхоналар ва хусусий корхоналарнинг маблағлари, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг норезидентларининг маблағлари; - давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари маблағлари, банкларнинг, шу жумладан, хорижий банкларнинг кредитлари; - аҳоли маблағлари. Реал инвестицион лойиҳаларни молиялаштириш турли шакл ва усулларда олиб борилади. Ҳозирги вақтда инвестицияларни молиялаштириш манбаларини шакллантириш, инвестиция фаолиятининг бош муаммоларидан бири ҳисобланади. Инвестицион лойиҳаларни молиялаштириш қуйидаги манбалар ҳисобига амалга оширилмоқда. 7. Инвесторнинг ўз молиявий ресурслари ва ички хўжалик резервлари (фойда, амартизация ажратмалари, махсус захира фондлари); 141 8. Инвесторнинг қарз маблағлари (банк кредити, бюджет кредити, облигация бўйича қарзлар); 9. Жалб қилинган молиявий ресурслар (акцияларни сотиш, меҳнат жамоасининг пай ва бошқа кўринишдаги бадаллари, юридик ва жисмоний шахсларнинг пай ва бошқа бадаллари); 10.Бюджетдан инвестицион ассигнациялари (маҳаллий, давлат ва бюджетдан ташқари фондлар маблағлари). 11.Чет эл инвестициялари (чет эл кредитлари, тўғридан-тўғри чет эл инвестицияси); 12.Лизинг ва селенг инвестицияси (инвестицион лойиҳаларни молиялаштиришнинг бир тури бўлиб, асбоб-ускуна, транспорт воситалари, бино ва иншоотларни ижарига олиш ѐки интеллектуал мулкдан фойдаланиш ҳуқуқини бериш тушунилади). Ушбу молиялаштириш шакллари ва манбаларининг ҳар бири ўзининг ижтимоий, сиѐсий ва иқтисодий жиҳатларига эга, шу сабабли инвестицион лойиҳаларни молиялаштириш шаклларини таҳлил қилиб, энг қулай шакл ва усул танланади. Download 2.08 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling