Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Самарқанд иқтисодиѐт ва сервис институти


Download 2.08 Mb.
Pdf ko'rish
bet94/152
Sana15.11.2023
Hajmi2.08 Mb.
#1775374
1   ...   90   91   92   93   94   95   96   97   ...   152
Bog'liq
investitsiya

турлари 
ва 
таснифланиши.
Бугунги кунда, жамиятдаги ишлаб чиқариш кучларининг ривожланиши 
қимматли қоғозлар бозорига муносабатни қайта кўриб чиқишни талаб 
қилаѐтган бир шароитларда ушбу тоифанинг долзарблиги кескин ўсди, чунки 
айнан қимматли қоғозларкўп жиҳатдан қийматнинг қайтиш ҳаракати 
самарадорлигини ошириш, мулкчилик шаклини алмаштириш, унинг хусусий 
мулк қилиб бериш, бозор муносабатларини ривожлантириш муаммоларини ҳал 
этиш томон йўл очиб беради
Қимматли қоғозларнинг иқтисодий моҳиятини очиб бериш учун эса бу 
қоғозларнинг ҳужжат уларсиз қимматли қоғозлар мақомига даъво қила 
олмайдиган хусусиятларини ҳисобга олиш зарур. Иқтисодий тоифа сифатида 
қимматли қоғозлар: 
 ишлаб чиқариш муносабатлари субъеклари ўртасида тақсимлаш ва 
қайта тақсимлаш жараѐнлари борасида реал иқтисодий муносабатларни акс 
эттиради; 
 маблағ жалб қилиш ва қайта тўлаш воситаси сифатида иштирок этади; 
 кредит ѐки мулкчилик муносабатларини акс эттиради
 ўз эгасига маълум бир даромад келтириш қобилиятига эга бўлади.
Қимматли қоғозлар бозорда бир пайтнинг ўзида бозор айланмаси объекти 
ва инвестициялар йўналишларидан бири ҳисобланади деб таъкидлаш мумкин, 
чунки улар мулкий ва бошқа ҳуқуқларни, шунингдек, томонларнинг 
мажбуриятларини белгилаб беради. 
Ўзбекистон қимматли қоғозлар бозори фаолият кўрсатаѐтганига нисбатан 
кўп вақт бўлмаганига қарамай, қонун ҳужжатлари ва амалиѐтда уларнинг ҳар 
бирини батафсил тавсифлаш, шунингдек, тадқиқ этилаѐтган объектларнинг 
ўзига хосликлари ва хусусиятлари, умумий жиҳатларни чуқурроқ ўрганишни 
таъминлайдиган илмий тадқиқот воситаси сифатида қўлланиши мумкин бўлган 
таснифлашни амалга оширишга имкон берадиган қимматли қоғозларнинг сифат 
жиҳатидан ҳилма-ҳил ва кенг тўпламини ишлаб чиқилган 


156 
Қимматли қоғоз - ўзи билан боғлиқ мулкий ҳуқуқларни акс эттирадиган 
ҳужжатдир, у даромад манбаи бўлиб ҳизмат қилади, бозорда муомалада 
юритилиши ва олди —сотди воситаси бўлиши мумкин. Жаҳон амалиѐтида 
қимматли қоғозларнинг ҳар ҳил турлари ишлатилмоқда. 
Қимматли қоғозлар бозори кредит муносабатлари билан биргаликда, ўз 
қийматига эга бўлган, сотиш, сотиб олиш ва тўловини амалга ошириш мумкин 
бўлган махсус ҳужжатларга (қимматли қоғозларга) эгалик қилиш билан ҳам 
бевосита боғлиқ. 
Қимматли 
қоғозлар ўзида 
мулкчилик 
ҳуқуқини 
мужассамлаштирган бозорда эркин айланадиган, сотиб олиш —сотиш ва бошқа 
битимларнинг объекти бўладиган, доимий ва бир марталик даромад олиш 
манбаи бўлиб ҳизмат қиладиган, пул капиталининг бир кўринишидаги 
ҳужжатдир. Қимматли қоғозлар турли субъектлар томонидан чиқарилиши 
мумкин. Умумий ҳолда бу эмитентлар 3 гуруҳга бўлинади: 

Download 2.08 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   90   91   92   93   94   95   96   97   ...   152




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling