Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Самарқанд иқтисодиѐт ва сервис институти


Download 2.08 Mb.
Pdf ko'rish
bet102/152
Sana15.11.2023
Hajmi2.08 Mb.
#1775374
1   ...   98   99   100   101   102   103   104   105   ...   152
Bog'liq
investitsiya

Адабиѐтлар рўйхати 
1. Маmatov B.S., Xo’jamqulov D.Yu., Nurbekov O.Sh. Investitsiyalarni 
tashkil etish va moliyalashtirish. Darslik. Toshkent moliya instituti. – Т.: IQTISOD-
MOLIYA, 2014. – 608 b. 
2. Носиров Э. И., Маматов Б. С., Шоисломова Н. К., Шарифходжаева К. 
У. Инвестиция рискларини бошқариш. Ўқув қўлланма. – Т.: Фан ва техналогия, 
2015. – 148 б. 
3. 
Тошов 
О. 
Инвестицион 
фаолиятни 
молиялаштиришни 
такомиллаштириш. Монография. – Т.: Академнашр, 2016. – 168 б. 
4. Хашимов А.А., Маджидов Ш.А., Мўминова Н.М. Инвестицияларни 
ташкил этиш ва молиялаштииш. Ўқув қўлланма. – Т.: Шарқ, 2014. – 247 б. 
5. Ваҳобов А., Хожибакиев Ш., Мўминов Н. Хорижий инвестициялар. 
Ўқув қўлланма. – Т.: Молия, 2010. – 328 б. 
6. Каюмов Р.И. Организация и финансирования инвестиций. Учебник. – 
Т.: Фан ва технология, 2016. – 367 с. 
7. Бочаров В.В. Инвестиции. Учебник для вузов. 2-изд. СПб: Питер, 2008. 
– 384 с. 
8. Эргашева Ш., Узоқов А. Инвестицияларни ташкил этиш ва 
молиялаштириш. Ўқув қўлланма. – Т.: Иқтисод-молия, 2008. – 208 б. 


169 
11-мавзу. Инвестиция фаолиятини кредитлаш 
11.1. Инвестиция фаолиятини кредитлаш зарурияти 
Режа 
1. Хўжалик юритувчи субъектлар инвестиция фаолиятини кредитлашнинг 
объектив зарурияти.
2. Инвестиция фаолиятини узоқ муддатли кредитлаш. Хўжалик юритувчи 
субъектлар айланма маблағларини кредитлаш хусусиятлари.
Таянч сўз ва иборалар 
Инвестиция фаолияти, хўжалик юритувчи субъект, фойда, кредит, 
мақсадли тушумлар, акция, облигация. 
 
1. Хўжалик 
юритувчи 
субъектлар 
инвестиция фаолиятини 
кредитлашнинг объектив зарурияти
Инвестицияларни молиялаштириш айрим манбаларининг ўрни ва роли, кўп 
жиҳатдан, макроиқтисодий мувозанат ҳамда ўсиш барқарорлиги, мулкчилик 
шаклларининг ривожланиш даражаси ва ўзаро нисбатлари, банк-молия 
тизимининг ривожланганлиги ва бошқалар билан белгиланади. Инвестиция 
лойиҳалари бўйича қарорлар қабул қилишда иқтисодиѐтнинг молия 
секторининг ривожланишидаги объектив шарт-шароитларни, инвестиция 
қарорларини қабул қилишга аниқлик киритадиган ва таъсир қўрсатадиган 
молиявий воситачилик даражасини, улардан фойдаланиш воситалари ҳамда 
механизмларини ҳисобга олишга тўгри келади. 
Инвестицияларни молиялаштиришда банк кредити иштирокини мавҳум 
тарзда, иқтисодиѐтда жорий этилган хуқуқий меъерлар ва ўтказилаѐтган 
инвестиция сиѐсатидан, инвестиция фаоллиги даражаси, молиялаштиришда 
қўлланиладиган механизмлардан, амалдаги солиққа тортиш талабларидан
кафолатлар ва имтиѐзлар тизими ва банк-молия инфратузилмасининг 
ривожланганлик даражасидан айри ҳолда баҳолаб бўлмайди. Иқтисодиѐтнинг 
реал секторидаги инвестицияларни молиялаштириш манбаи тарзида банк 
кредитининг роли, асосан, жамғармаларнинг ўсиш суръатлари, пул, валюта 
ҳамда капитал бозорларининг ҳолати билан аниқланади ва белгиланади. 
Молиявий воситачилиқда рақобат муҳитининг мавжудлиги ва умуман 
Марказий банкнинг пул-кредит, фоиз сиѐсати ва банк институтлари 
стратегияси аниқловчи омиллар сифатида қаралади. 
Бу жиҳатдан жами инвестиция фаолияти самарадорлигини оширишдаги 
бош 
йўналиш 
молиялаштириш 
механизмини 
такомиллаштириш, 
қайтарилмаслик шарти билан бюджет ҳисобидан молиялаштиришдан 
инвестицияларни кредитлашга ўтишдан иборат. Банк кредити эвазига маблағ 
ажратишда эҳтимоли бўлган жами рисклар бир қадар тўлиқроқ ҳисобга 
олинади, уларни камайтириш йўллари белгиланади, кредитни қайтариш 
муддатлари, манбалари ва уларнинг фоизларини тўлаш чора-тадбирлари 
кўрилади. 


170 
Ссудаларнинг 
олдиндан 
белгиланган 
муддатларда 
қайтарилиши 
мажбурийлиги ва кредитнинг тўловлиги асосий капиталга сафарбар этиладиган 
инвестициялардан оқилона фойдаланишга кўмаклашади ва қарз воситаларидан 
самарали фойдаланиш, ишлаб чиқариш қувватларини ўз вақтидаишга тушириш 
ва ўзлаштириш масъулиятларини оширади. Иқтисодий асосланган ҳолда 
инвестицияларни кредитлашни ташкилқилиш уларнинг самарадорлигини 
кўтаришда алоҳида аҳамиятга эгадир. Биринчидан, кредитнинг иштироки 
капитал сарфларни иқтисодий субъектлар фаолиятининг пировард иқтисодий 
йўналишлиригаузвий боғланишини таъминлашга ѐрдам беради ва ўз навбатида, 
лойиҳавий 
қарорларининг 
энг 
тежамкорвариантларини 
танлашдан 
манфаатдорликни таъминлайди. 
Иккинчидан, қарзнинг асосий миқдорини ва убўйича фоизларни қайтариш 
манбаи бўладиган фойдаани ўстириш имкониятларини фаол излашни 
рағбатлантиради. Шу билан бирга, лойиҳаларни молиялаштириш учун банк 
кредитларини бериш, банк, кредит, фоиз ва бошқа рискларни, кредит 
ресурсларини қайтармаслик рискларини кўпайтиради. Бу эса банкларни ҳар 
томонлама ўйланган, «етти ўлчаб, бир кесилган» қарорлар қабул қилишга 
мажбур қилади. Банк кредитининг лизинг кредити каби муқобил шаклини 
қўллаш унинг таъминланганлик тамойилини кафолатлайди. 

Download 2.08 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   98   99   100   101   102   103   104   105   ...   152




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling