Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Самарқанд иқтисодиѐт ва сервис институти


Инвестиция фаолиятини узоқ муддатли кредитлаш. Хўжалик


Download 2.08 Mb.
Pdf ko'rish
bet103/152
Sana15.11.2023
Hajmi2.08 Mb.
#1775374
1   ...   99   100   101   102   103   104   105   106   ...   152
Bog'liq
investitsiya

2. Инвестиция фаолиятини узоқ муддатли кредитлаш. Хўжалик 
юритувчи субъектлар айланма маблағларини кредитлаш хусусиятлари.
Ҳозирги кунда кўпгина тижорат банклари узоқ муддатли кредитлаш 
жараѐнини ўзларининг ички кредит сиѐсатидан келиб чиққан ҳолда мустақил 
амалга оширадилар. 
Узоқ муддатли кредитлар - ишлаб чиқариш ва ижтимоий мақсадлар учун 
мўлжалланган объектларни, қурилиш, реконструксия қилиш, техник қайта 
жиҳозлашга оид харажатлар билан боғлиқ капитал қўйилмаларни молиялаш, 
техника, технологиялар ва ускуналарни ҳарид қилиш, асосий чорва, кўп йиллик 
ўсимликларни шакллантириш, шунингдек, бошқа инвестиция мақсадлари учун 
мўлжалланган кредитлардир. 
Узоқ муддатли кредит - 1 йилдан ортиқ, бироқ қоплаш муддатидан ортиқ 
бўлмаган муддатга бериладиган ссудалардир. 
Узоқ муддатли кредитлар билан хўжалик юритувчи субъектлар – юридик 
шахслар ва хусусий тадбиркорлар, шунингдек, қонун ҳужжатларида 
белгиланган тартибда рўйхатга олинган, юридик шахсни ҳосил қилмаган деҳқон 
хўжаликлари таъминланадилар. 
Кредитлаш учун қуйидаги шартларнинг бажарилиши чоғида ишлаб 
чиқаришга ихтисослаштирилган объектларнинг, шунингдек, қуйидаги 
объектларнингқурилиши, реконструксиялаш ва техник қайта жиҳозлаш 
объектлари қабул қилиниши мумкин: 
• амалдаги тартибга мувофиқ келишилган экспертиза қилинган ва 
тасдиқланган, лойиҳалаш-смета ҳужжатлари асосида белгиланган тартибда 
тасдиқлар билан таъминланган; 


171 
• қурилиш барча турларининг, унинг мулкчилик усули ва шаклларидан 
қатъий назар, юритилишига оид Давқўмархитектқурилиш қўмитаси назорати 
ѐки унинг маҳаллий инспексияларининг ѐзма рухсатномаси бўлган ҳолларда; 
• технологик ускуналар ва хом ашѐнинг етказиб берилишига оид 
шартномалар билан таъминланган; 
• давлат экология экспертизасининг хулосаси
• шартнома баҳолар ведемости; 
• қурилиш учун ажратилган ҳудудга шартнома; 
• инфляция жараѐнларини 
ҳисобга олган ҳолда пудрат ишларига оид 
контрактлари билан таъминланган; 
• қарз олувчи томонидан тақдим этилган иқтисодий қоплашга оид ҳисоб-
китобларнинг банк экспертизаси билан таъминланган объектлар. 
Инвестиция дастурига киритилган лойиҳалар бўйича Вазирлар 
Маҳкамасининг 2003 йил 12 сентябрдаги 395-сон Қарорида (тегишли 
иловалари) ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 8 ноябрдаги 
Фармонида, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 15 ноябрдаги 251 - 
сонли Қарорида назарда тутилган барча меъѐрий-ҳуқуқий талаблар ҳисобга 
олиниши зарур. 
Банклар ушбу қоидалар доирасида кредит ресурслари ѐки қарз (заѐм) 
маблағларидан самаралироқ фойдаланишни таъминлаган ҳолда қарз олувчилар 
билан 
муносабатларини 
тартибга 
соладилар, 
шунингдек, 
кредитлаш 
объектининг, 
кредит 
ѐрдамида 
амалга 
оширувчи 
тадбирларнинг 
самарадорлигини аниқлаш билан боғлиқ барча масалаларини мустақил равишда 
ҳал этадилар. Узоқ муддатли кредитнинг қайтарилишини таъминлашнинг 
асосий турлари бўлиб қуйидагилар ҳисобланади: 
• ҳукумат кафолатлари; 
• мол-мулк гарови; 
• банклар, бошқа кредит муассасалари ва суғурта ташкилотларининг 
кафолатлари; 
• учинчи шахслар кафиллиги; 
• қонунчиликка мувофиқ фаолият юритувчи суғурта компаниялари 
томонидан берилган суғурта полиси (гувоҳномаси) билан тасдиқланган 
кредитнинг қарз олувчи томонидан сўндирилмаслиги (риск) хатарининг суғурта 
қилиниши. 
Кредитни расмийлаштириш жараѐни ўз ичига: 
а) кредит олишга оид буюртманоманинг кўриб чиқилиши ва бўлғуси қарз 
олувчининг хуқуқий мақомини аниқлаш мақсадида унинг ўрганилишини; 
б) қарз олувчининг молиявий ҳолати таҳлилини ва кредитга баҳолашни; 
в) кредитланаѐтган лойиҳанинг комплекс экспертизасинингўтказилишини; 
г) кредит шартномасини расмийлаштириш ва тузишниолади. 
Бунда: 
- (а) ва (б) бандларида кўрсатилган кредит буюртманомасини кўриб чиқиш 
муддати банк қарз олувчига кредит буюртманомасига ѐзма хулоса берадиган 5 
банк иш кунидан ошмаслиги керак; 
- хўжалик юритувчи субъектларнинг кредит сўраб тақдим этилган 


172 
ҳужжатлар тўплами ва аризалари туман банк бўлимлари кредит комиссияси 
томонидан аризалар келиб тушган кундан бошлаб 10 кундан ошмаган, вилоят 
кредит комиссияси томонидан 15 кундан ошмаган муддатда ва Марказий идора 
кредит кўмитаси томонидан 30 кун давомида кўриб чиқилиб, кредит бериш ѐки 
бермаслиги тўғрисида ѐзма равишда хулоса беришлари лозим бўлади (кичик 
бизнес ва хусусий тадбиркорлик лойиҳаларига ва Марказий банкнинг тегишли 
меъѐрий ҳужжатлари асосида кўриб чиқиш мудсати ўрнатилган инвестийия 
лойиҳалари бундан мустасно). 

Download 2.08 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   99   100   101   102   103   104   105   106   ...   152




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling