Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Самарқанд иқтисодиѐт ва сервис институти


 Инвестиция фаолиятини кредитлашни расмийлаштириш


Download 2.08 Mb.
Pdf ko'rish
bet105/152
Sana15.11.2023
Hajmi2.08 Mb.
#1775374
1   ...   101   102   103   104   105   106   107   108   ...   152
Bog'liq
investitsiya

11.2. Инвестиция фаолиятини кредитлашни расмийлаштириш 
Режа 
1. Инвестиция фаолиятида ипотека кредити. Кредитни расмийлаштириш 
тартиби. Корхоналарнинг кредитга лаѐқатлилиги кўрсаткичлари.
2. Инвестиция фаолиятини кредитлаш фоиз сиѐсати. Асосий қарз ва ундан 
фойдаланганлик учун тўланадиган тўловни ундириш тартиби. Кредитдан 
фойдаланиши устидан банк мониторинги. 
 
Таянч сўз ва иборалар 
Инвестиция фаолияти, хўжалик юритувчи субъект, фойда, кредит, 
мақсадли тушумлар, ипотека кредити. 
 
1. 
Инвестиция 
фаолиятида 
ипотека 
кредити. 
Кредитни 
расмийлаштириш тартиби. Корхоналарнинг кредитга лаѐқатлилиги 
кўрсаткичлари.
Замонавий шароитда ипотека кредитлари, биринчи навбатда, Ўзбекистон 
иқтисодиѐтини ривожлантириш учун муҳим аҳамиятга эга, аммо афсуски у энди 
«оѐққа туриш» йўлидадир. Ривожланган давлатларда юқори даражада бўлган 
ипотека 
кредитлари 
бозор 
иқтисодиѐтининг, 
хусусан, 
инвестиция 
фаолиятининг муҳим элементи ҳисобланади. 
Ипотекада икки хил тушунча мавжуд: гаров ва ипотека. 
Гаров-мажбуриятларни таъминлаш усули эса шартнома ѐки қонундан келиб 
чиқади. Кредитор гаров берувчи қарздор мажбуриятини бажармаган ҳолда, 
гаровга қўйилган мулкни сотиш ҳуқуқига эга бўлади. 
Ипотека гаров турлилиги, ссуда олиш мақсадида, айнан кўчмас мулкни 
(асосан, ер қурилишини) гаровга қўйишдир. 
Ипотека учун қуйидагилар ҳарактерлидир: 
А) Мулк гарови битта мулкни гаровга қўйиб иккинчи,учинчи марта ипотека 
ссудаларини олиш имконияти мавжудлиги; давлат ва маҳаллий идоралар 
юритиладиган ер китобларида гаровни рўйхатга олиш мажбурийлиги. 
Қарздорнинг тўловга лаѐқацизлилиги ҳолатида гаровни рўйхатдаги навбати 
бўйича уни реализациясидан тушган тушум ҳисобидан кредитор талаби 
қондирилади. 
Б) Гаров предмети фақат бирор бир нарса бўлмасдан, балки якка мулкий 
ҳуқуқ ва талаблар ҳам бўлиши мумкин. Фуқароларнинг мулклари, бундан, 
мустасно. Чунки, амалиѐтда уй-жойни гаров объекти сифатида олиш мумкин 
бўлмайди. Чунки, у кўп муоммани келтириб чиқаради. Шунинг учун амалиѐтда 
бу усул унчалик кўп қўлланмайди. 
Ипотека кредитлари қуйидаги хусусиятларга эга: 
-ипотека кредити-қатъий белгиланган гаров асосидаги ссуда; 
-кўпгина ипотека ссудалари қатъий мақсадли вазифага эга; 
-улар қурилиш, уй-жой ва ишлаб чиқариш биноларини қайта таъмирлаш
шунингдек, ер майдонларини ўзлаштиришни молиялаштириш учун 
фойдаланилади. 


174 
Ғарбда уй-жой ипотека кредитлари кенг тус олган, АҚШ да улар жами 
кўчмас мулк остидаги ссудалар жами ҳажмининг 60%идан ортиғини ташкил 
қилади, яъни: 
- ипотекакредитлариузоқмуддатгаберилади,одатда10-
30йилга.Ипотекакредитини 
олишда«заклодной»махсускредитбитимиҳисобланади.«Заклоднойлар»иккиламчи 
бозордамуомаладабўлиб,унинг вазифаси кредитлаш учун доимий ресурслар 
оқиминитаъминлашвакредитресурсларигаэҳтиѐжсезувчиҳудудларга,тармоқларга 
маблағларни йўналтиришни таъминлашдир. 
Ипотека иқтисодий инқирозни енгишга икки хил йўл билан таъсир қилади: 
- ипотека бизнесининг ривожланиши иқтисодиѐтнинг реал секторини 
ривожланишига таъсир қилади, қурилиш комплексидаги, қишлоқ хўжалигидаги 
ва бошқа тармоқдаги ишлаб чиқаришни тушиб кетишини тўхтатади. Бу уй-жой 
бозори ва фермер хўжалигининг ривожланиши билан боғлиқ. 
- ипотека кредитларининг ривожланиши иқтисодий инқироз сабаб бўлган, 
жамиятдаги тангликни енгишга ижобий таъсир кўрсатади. 
Ипотека кредитлари нисбатан кам рисклари билан банк операцияси 
ҳисобланади. Ипотека кредитлари рискнинг катта қисми қарздор ва инвестор 
зиммасига юкланади. 
Кредитни расмийлаштириш тартиби кредит олишга оид буюртманомани 
кўриб чиқишдан бошланади. Кредит буюртманомасида қуйидагилар 
кўрсатилади: 
• қарз олувчи тўгрисидаги маълумотлар (ташкилий-ҳуқуқий шакл, 
муассислар фаолиятининг асосий тури ва ҳ. к.); 
• сўралаѐтган сумма ссуданинг белгиланиши ва лойиҳанинг мақсади; 
• кредит бериш мудсати; 
• актив суммаси билан сўраб олинадиган кредит суммаларининг ўзаро 
мувофиқлиги; 
• кредитлаш объектининг қоплаш муддати; 
• кредит ва унга оид фоизларни ҳисоблаш ва сўндириш муддатлари; 
• агар кредит қимматликлар гарови остида берилаѐтган бўлса, 
кредитни таъминлаш сифатида гаровга қўйилаѐтган қимматликлар 
тўфисидаги маълумотлар;

қурилиш бўйича қурилиш ишларига маҳаллий ҳокимйят органлари 
рухсат беришига оид ҳужжатлар;

зарурат тугилганда банк инвестиция лойиҳасининг амалга оширилишини
ва қарз олувчини тўловга қобиллигини тасдиқловчи бошқа ҳужжатларни ҳам 
талаб қилиши мумкин. Бунда қарз олувчининг кредитга қобиллиги тўфисидаги 
хулоса банкнинг тегишли бўлинмаси томонидан корхона
• корхонанинг қарз маблағлари тўғрисидаги маълумотлар; 
• корхонанинг бошқа банкларда очилган банк ҳисоб рақамлари хақидаги 
маълумотлар, 
• корхонанинг бошқа корхоналарнинг капиталида қатнашиш ҳақида 
маълумотлар. 


175 
Агар молиявий ҳолат, кредитланаѐтган лойиҳанинг кредитга қобиллигини 
баҳолаш ва комплекс экспертиза қилинишини ўтказишни баҳолашни таҳлил 
қилиниши учун ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган объектларнинг 
қурилиши, қайта таъмирланиши ва техник жиҳатдан қайта жиҳозланиш 
кредитлаш объекти бўлиб ҳисобланса, қарз олувчи банкка қуйидагиларни 
тақдим этиши шарт: 
1) белгиланган тартибда тасдиқланган лойиҳанинг техник иқтисодий 
асосланмаси ва лойиҳалаш смета ҳужжатлари; 
2)қурилиш қийматининг йиғма молиявий смета ҳисоб-китоблари; 
3) қурилишнинг белгиланган тартибда тасдиқланган, йиллар бўйича бўлиб 
юборилган ҳолдаги манзиллар рўйхати; 
4) бажарилган ишлар учун ҳисоб-китоб шакллари кўрсатилган ҳолдагижами 
қурилиш даврига бўлган пудрат шартномалари; 
5) техник ускунани етказиб беришга оид контракт лойиҳаси; 
6) Давқумархитектқурилиш қўмитаси назорат экспертизаси хулосаси ва 
лойиҳалаш ҳужжатлари бўйича давлат экологик экспертизаси хулосаси; 
7) 
қарз олувчининг сўнгги 3 йил учун, унинг кредитга қобиллигини 
аниқлаб олиш учун (юридик шахслар учун) молиявий ҳисоботлари (молиявий 
ҳисоботнинг 1, 2, 2"а", 3,4, 5 сон шакллари), кредитнинг таъминланганлигини 
тасдиқловчи ҳужжатлар, объект жойлашган ер участкасига бўлган ҳуқуқини 
тасдиқловчй, янгйдан бошланаѐтган молиявий ҳисоботини кўриб чиқиш йўли 
орқали энг камида сўнгги 3 йил учун бўлган даврдаги асосий молиявий 
кўрсаткичларни таҳлил этиш асосида берилади?) 
Кредитланаѐтган лойиҳанинг комплекс экспертизаси қарз олувчи 
томонидан такдим этилган қуйидаги маълумотлар таҳлилига асосланади: 
техник экспертиза ўтказишдаги, яъни лойиҳада фойдаланиладиган 
ускуналар, асбоблар ва шу кабилар технологиялари ва техник тавсифларини 
ўрганилиши; 
маркетинг тадкиқотлари ва ахборот таъминотининг ўтказилиши, яъни 
ишлаб чиқарилаѐтган маҳсулотга бўлган талаб ва таклифнинг ўрганилиши, 
рақобатчилар ва лойиҳа маҳсулотининг ҳаракатланиш омилларини таҳлил 
қилиниши; 
молиявий иқтисодий экспертиза ўтказилиши, лойиҳанинг татбиқ этилиши, 
пул маблағлари оқимини лойиҳалаштирилиши ва молияллаш чизмаларини 
танлаш бўйича тавсияларни берилишини иқгисодий жиҳатдан мувофиқлилиги 
таҳлили; 

Download 2.08 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   101   102   103   104   105   106   107   108   ...   152




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling