Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Самарқанд иқтисодиѐт ва сервис институти


• хатарларни баҳолашнинг ўтказилиши ва лойиҳага таъсир этувчи  (рисклар) хатарларни пасайтириш омилларини ишланмалари;  •


Download 2.08 Mb.
Pdf ko'rish
bet106/152
Sana15.11.2023
Hajmi2.08 Mb.
#1775374
1   ...   102   103   104   105   106   107   108   109   ...   152
Bog'liq
investitsiya

хатарларни баҳолашнинг ўтказилиши ва лойиҳага таъсир этувчи 
(рисклар) хатарларни пасайтириш омилларини ишланмалари; 
қарз олувчи ва гаров таъминоти асосий фондларининг баҳоланишини, 
яъни бинолар, иншоотлар, ускуналар ва бошқа объектлар қийматининг 
баҳоланиши ва таҳлил қилинишининг ўтказилиши; 
капитал харажатлар қиймати ошишини реал кўрсаткичлар базасида 
шартнома нархларини тўғри баҳолаш; 
тегишли келишувлар билан тасдиқланган Ўзбекистондан ташқарида 
ускуна ва материалларни сотиб олиниши масалаларини ишлаб чиқиш ҳолати, 


176 
ускуналарни етказиб берувчилар билан шартномаларнинг мавжудлиги, 
маблағларнинг эркин алмаштириладиган валютада ундириб олиш борасида 
унинг тўланиши масалаларининг мавжудлиги; 
ускунанинг етказиб берилиши ва уларнинг монтаж қилиниши билан 
ишларни ва ишлаб чиқариш жадвалларидаги боглиқлик; 
лойиҳанинг ўзини-ўзи қоплашига таъсир этувчи бошқа омилларни 
ўрганилиши. 
Қурилиш объектларининг ҳукумат кафолати остида кредитланиши 
қурилиш пудрати шартномалари бўйича молиялашлар фақат қарз олувчилар 
томонидан пудрат ташкилотлари ўртасида тузилган объектларнинг қурилиши 
чоғида мажбурий суғурталаш ҳақидаги суғурта полиси ва шартноманинг 
нотариал тасдиқланган нушасидан банкка берилиши чоғидагина очилади. 
Жами ҳужжатлар пакетини таҳлил қилиб бўлгач, кредитлаш бўлими 
банкнинг кредит қўмитасига кредитлашнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисида 
ѐки бўлмаса кредит беришни рад этиш тўғрисидаги қарорни кўриб чиқилиши ва 
чиқарилиши учун хулосани такдим этади. 
Кредит қарорларидан сўнг банк қарз олувчи билан кредит шартномасини 
имзолайди. 
Кўриб чиқилаѐтган объектлар (корхоналар)нинг раҳбарияти билан кредит 
шартномаларини тузишга йўл қўйилмайди. 
Кредит шартномаси банк билан қарз олувчи ўртасидаги ўзаро 
муносабатларнинг асоси бўлиб ҳисобланади, олинган кредитлар, комиссиялар 
уларга оид фоизлар ва пенялар бўйича агар шартноманинг ўзида ўзгача ҳол 
назарда тутилмаган бўлса, улар имзолаган вақтдан бошлаб амал қилади. 

Download 2.08 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   102   103   104   105   106   107   108   109   ...   152




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling