Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


 Туризм инфратузилмасида транспорт тузилмасининг ҳиссаси


Download 2.43 Mb.
Pdf ko'rish
bet133/190
Sana16.11.2023
Hajmi2.43 Mb.
#1778155
1   ...   129   130   131   132   133   134   135   136   ...   190
16.2. Туризм инфратузилмасида транспорт тузилмасининг ҳиссаси 
Ўзбекистонда туризмнинг ривожланишига Мустақилликка эришилгандан 
сўнг ташкил этилган «Ўзбекистон Ҳаво Йўллари» миллий авиакомпаниясининг 
ҳам ҳиссаси қўшилмоқда. Ҳозирга кунда миллий авиакомпаниямиз 
тасарруфида 12 та аэропорт мавжуд бўлиб, улардан бештаси - Тошкент, 
Самарқанд, Бухоро, Урганч ва Термиз аэропортлари халқаро мақомга эга. 
Тошкент аэропорти 2001 йилда қайта таъмирдан чиқарилган бўлиб, унда 
соатига 1000 йўловчига хизмат кўрсатиш имконияти пайдо бўлди. Ҳар йили 
Тошкент аэропорти хизматларидан 2 миллион киши фойдаланади. Тошкентдан 
дунёнинг аксарият йирик шаҳарларига, жумладан, Амрицар, Амстердам, 
Андижон, Анталия, Анқара, Ар-Риёд, Афина, Ашхабод, Баку, Бангкок, 
Бахрейн, Белград, Бирмингем, Бишкек, Бодрум, Бухоро, Ганое, Дакка, Деҳли, 
Доха, Душанбе, Екатеринбург, Ереван, Жидда, Зарафшон, Иркудск, Исломобод, 
Истамбул, Карачи, Киев, Краснодар, Красноярск, Куала-Лумпур, Лондон, 
Минск, Москва, Навоий, Наманган, Нижнекаменск, Нижний Новгород, 
Новосибирск, Нукус, Нъю-Йорк, Олма-Ота, Омск, Осака, Париж, Пекин, Перм, 
Сайгон, Самара, Самарқанд, Санкт-Петербург, Сеул, Симферопол, Рига, Рим, 
Ростов, Тбилиси, Тел-Авив, Термиз, Техрон, Токио, Тюмен, Урганч, Урумчи, 
Уфа, Фарғона, Франкфурт, Хабаровск, Челябинск, Чулпон-ота, Шаржа, 
Қарағанда, Қарши, Қозон шаҳарларига самолётларда етиб бориш мумкин. 
Тошкент аэропортида йўловчилар қулайлиги учун кенг ва қулай мебеллар 
билан жиҳозланган кутиш майдонлари, куни бўйи ишловчи паспорт, божхона, 
чегара назорати хизматлари, маълумотхона, юкларни конвеерда ташиш 


194 
хизматлари, халқаро телефон, чипталарни сотиб олиш ва бандлаш кассалари, 
duty-free дўконлари, ресторанлар, барлар, тамаддихоналар, валюта айирбошлаш 
пунктлари, ўта нуфузли меҳмонларга хизмат кўрсатиш VIP майдони, қулайлиги 
оширилган CIP майдони кабилар ташкил этилган. 
Тошкент 
аэропортида 
«Ўзбекистон 
Ҳаво 
йўллари», 
«Бритиш 
Медитеррениен Эйруэйс», «Азиана Эйрлайнз, ИНК», «Авиализинг», «Эрон 
Эйр», «Люфтганза», «Турк Ҳаво Йўллари», «Тбилавиамшени», «Уралские 
Авиалинии», «Стримлайн», «Ейр Казахстан», «Авиалинии Украину», 
«Точикистон», «Армянские авиалинии», «Белавиа», «Пулково», «Пермские 
авиалинии», «Кавминводавиа», «Татарстан», Компания -ЦС (Авиатион) 
Лимитед, «Аэрофлот — Российские авиалинии», «Аэрофлот — Дон», «Сибир», 
«Красноярские 
авиалинии», 
«Самара», 
«Трансаэро», 
«Домодедовские 
авиалинии», «Русаэро», «Имейр», «Тапо-Авиа» каби авиакомпанияларга хизмат 
кўрсатилади. 
Франция, Исроил, Скандинавия мамлакатлари, Англия, Жанубий Корея 
ўзларининг юк самолётлари учун транзит аэропорт сифатида Тошкент 
аэропортидан фойдаланишади. Тошкент аэропортида дунёда ишлаб 
чиқарилаётган барча самолёт турларини қабул қилиш мумкин. 
Самарқанд аэропорти соатига 400 йўловчига хизмат кўрсата олади. 
Самарқанддан Тошкент, Москва, Санкт-Петербург, Симферопол, Қозон 
шаҳарларига, шунингдек, Япония ва Европа мамлакатларига етиб бориш 
мумкин. Аэропортда VIP — ва CIP — майдонлари, кутиш майдонлари, она ва 
бола хонаси, тиббиёт пункти, авиакассалар, почта хизмати хонаси, халқаро ва 
шаҳарларо телефон хизмати, барлар, ресторан, валюта айирбошлаш шоҳобчаси 
бор, янги «Duty-free» дўкони очилиши устида иш олиб борилмоқда. 2004 йилда 
Самарқанд аэропорти МДҲ мамлакатларидаги йилига 100 мингтагача 
йўловчига хизмат кўрсатувчи аэропортлари орасидаги «Йилнинг энг яхши 
аэропорти» конкурсида ғолиб бўлган. 
Янги Бухоро аэропорти 1997 йилда ишга туширилиб, халқаро мақомга 
1999 йилда эришган, соатига 150 йўловчига хизмат кўрсатади. Унда кенг кўтиш 
майдони, буфетлар, дуконлар, медпункт, юкларни сақлаш хонаси, миллий 
анъаналарда безатилган VIP ва CIP-майдонлари мавжуд. Бухоро аэропортидан 
Тошкент, Москва, Санкт-Петербург шаҳарларига, шунинг МДҲ мамлакатлари 
ва бошқа давлатларга учиш мумкин. 
Янги Урганч аэропорти соатига 300 йўловчига хизмат кўрсатади. Унда 
кутиш майдони, тиббиёт пункти, барлар, кафе, валюта айирбошлаш шоҳобчаси, 
сувенирлар дўкони мавжуд, аэропортдан Тошкент, Москва шаҳарларига ва 
дунёнинг бошқа мамлакатларига учиб бориш мумкин. 
Ўзбекистон туризмининг ривожланишига «Ўзбекистон темир йўллари» 
давлат ҳиссадорлик темирйўл компанияси ҳам ўзининг ҳиссасини қўшмоқда. 
Бу ташкилот 1994 йилнинг 7 ноябрида ташкил этилган бўлиб, Ўзбекистон
ҳудуди бўйлаб 4000 километрга яқин узунликдаги темир йўлларга эга. 
Ташкилот томонидан Тошкент-Самарқанд орасида шинам тезюрар поезд 
қатнашининг ташкил этилиши туристлар учун катта қулайликлар яратиб берди. 
Ташкилот томонидан Самарқанддан Сурхондарё вилоятига ўтувчи темир йўл 


195 
тизими такомиллаштирилмоқдаки, бу ҳам Ўзбекистон туризмининг 
ривожланишига ўз ҳиссасини қўшиши шубҳасиздир. Шунингдек, мустақил 
Ўзбекистон асосий тармоғи бўлиб ҳисобланган халқаро Трасека лойиҳаси 
асосида Тошкентдан Фарғона водийси орқали қўшни мамлакатларга чиқиб
кетувчи темир йўлнинг қурилиши ҳам Ўзбекистонга келувчи халқаро турист-
лик оқимини орттириши мумкин. 
Тошкентдан Тошкент-Самарқанд, Тошкент-Москва, Тошкент-Қўнғирот, 
Тошкент-Шовот, Тошкент-Саратов, Тошкент-Термиз, Тошкент-Уфа, Тошкент-
Ҳарков, Тошкент-Андижон, Тошкент-Бухоро, Тошкент-Китоб йўналишларида 
қатновчи поездлар жўнатилади ва қабул қилинади, шунингдек, Ўзбекистон
ҳудудида Андижон - Бухоро, Қўнғирот - Бейнов, Душанбе-Астрахан, Кўлоб –
Астрахан, Ленинобод-Саратов, Душанбе – Конибодом, Конибодом-Қўргонтепа 
поездлари ҳам ҳаракатланади.
Айни 
пайтда 
юртимизда 
транспорт 
коммуникация 
тизимини 
ривожлантириш масаласига республикамизни жадал таррақий топтиришнинг 
асосий шарти ва мезони сифатида катта аҳамият берилмоқда. 
Сўнгги йилларда барпо этилган, умумий узунлиги 633 километрни ташкил 
қиладиган Навоий – Нукус, 233 километрлик Тошгузар – Бойсун – Қумқўрғон 
темир йўл магистраллари, Қамчиқ довони орқали ўтадиган тезкор автомобил 
йўлининг бу борадаги ўрни ва аҳамияти қанчалик беқиёс эканини ҳаммамиз 
яхши англаймиз. Бу йўллар мамлакатимизнинг барча ҳудудларини ягона 
транспорт тармоғига ишончли тарзда бирлаштириб, минтақамизда мавжуд 
бўлган бой минерал – хом-ашё ва табиий ресурсларни ўзлаштириш учун кенг 
имкониятлар яратди ва туризм инфратузилмасини ривожлантиришда муҳим 
омил бўлиб хизмат қилади. 

Download 2.43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   129   130   131   132   133   134   135   136   ...   190




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling