Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти
Ўзбекистонда туризм инфратузилмасини ривожлантириш чора-
Download 2.43 Mb. Pdf ko'rish
|
16.4. Ўзбекистонда туризм инфратузилмасини ривожлантириш чора-
тадбирлари Кейинги йилларда республикамизда туризм инфратузилмасини замон талабига мослаштириш мақсадида кўпгина ишлар қилинмоқда. Айниқса, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1995-йил 2-июндаги «Буюк Ипак йўли» ни қайта тиклашда Ўзбекистон Республикасининг иштирокини авж олдириш ва республикада халқаро туризмни ривожлантириш борасидаги чора-тадбирлар тўғрисида» ги Фармони бу ишни юксак даражага кўтариш муаммоларини ҳал қилишда ўз ўрнига эга бўлди. Фармон ғоят муҳим халқаро туризм йўналиши «Буюк Ипак йўли» ни қайта тиклаш, бунга хорижий сармоядорларни кенг жалб этиш, шунингдек, замонавий туризм сиёсатини вужудга келтиришга асосий мақсадини қаратди. Бунинг учун эса қуйидаги ўта муҳим ва долзарб масалалар ўз ечимини топиши лозим. Масалан, «Буюк Ипак йўли» даги шаҳарлар - Самарқанд, Бухоро, Хива ва Тошкентда халқаро туризм бўйича махсус очиқ иқтисодий минтақалар ташкил этиш, мазкур шаҳарларнинг аэропортлари ва темир йўл вокзалларида туристлар учун божхона расм-русумларини халқаро меъёрларга мос соддалаштирилган тартиби, шунингдек, транзит туристлар учун махсус божхона зоналари жорий қилиш кузда тутилди. Ушбу шаҳарларда янги ташкил этиладиган туристлик ташкилотлар ва корхоналар барпо этилган пайтдан бошлаб, дастлабки фойдани олгунга қадар ўтадиган даврда, лекин рўйхатга олинган санадан кейин узоғи билан уч йил мобайнида барча турдаги солиқлардан озод қилиш имконияти туғилди. Шу мақсадда мазкур ташкилотлар ва корхоналар фойда (даромад) олган биринчи йили (даромад) солиғининг 50% ини, иккинчи йили 75 % ини, учинчи йилдан бошлаб 100 % ини тўлашлари белгилаб қўйилди. Шунингдек, туризм соҳасида қўшма корхоналар барпо этувчи хорижий 198 сармоядорлар, илгари берилган имтиёзларга қўшимча равишда, олиб кетадиган фойдадан 5 йил муддатга солиқ тўлашдан озод қилиниши бу борадаги имкониятларни янада кенгайтириш учун муҳим аҳамиятга эга бўлди. Айниқса, тижорат банкларига тадбиркорлар хусусий меҳмонхоналарини ва меҳмонхона инфратузилмаси иншоотларини барпо этишлари чоғида уларга камида беш йил муддат ичида тўлаш шарти билан кредитлар берилиши ҳамда «Ўзбектуризм» МК Ташқи Иқтисодий фаолият миллий банки билан биргаликда инвестиция банки - «Ўзсаёҳатинвестбанк» ни ташкил этишлари- нинг белгилиб қўйилиши соҳа ривожи учун олиб борилаётган давлат сиёсатининг нечоғли тўғри эканлигини яна бир бор исбот қилди. Шунингдек, халқаро туризмни ривожлантириш билан боғлиқ бўлган барча масалаларнинг ўз вақтида ҳал этиш учун жавобгарлик «Ўзбектуризм» МК, «Ўзбекистон ҳаво йўллари», «Ўзбекистон темир йўллари» компанияларининг, Ички ишлар ва Ташқи ишлар вазирликларининг, чегара ва божхона хизматларининг раҳбарлари зиммасига юклатилди. Мазкур фармонни амалга ошириш юзасидан республика Вазирлар Маҳкамаси 1995-йил 3-июнда «Ўзбекистон Республикасида халқаро туризмнинг замонавий инфратузилмасини барпо этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори эълон қилинди. Ушбу қарорда Президент фармонини тўлдириб, яна қуйидаги муҳим масалалар амалга оширилиши таъкидлаб ўтилди: тегишли ташкилотлар билан биргаликда туристларни авиа ва темир йўл транспорти орқали ташишда имтиёзлар бериш тартибини ишлаб чиқиш, махсус божхона ҳудудларини ташкил этиш, уларни замонавий назорат техникаси билан жиҳозлаш вазифаси юклатилди. Қарорда туризм тизимидаги хусусийлаштирилаётган объектлардан тушган маблағлар «Ўзбектуризм» МК бўлинмаларини қайта қуриш ва техника билан жиҳозлаш мақсадида «Ўзсаёҳатинвестбанк»ка ўтказиш белгилаб қўйилди. Валюта операцияларида имтиёзлар, Тошкент, Самарқанд, Бухоро, Урганч-Хива йўналишларида йўлларни ободонлаштириш, сервис хизматларини ташкил этиш дастурларини ишлаб чиқиш, шаҳардан ташқарида жойлашган туристлик объектлар учун коммуникация тармоқлари тўлови бўйича имтиёзлар бериш, туристлик иншоотлар қурилиши бўйича тендерлар ўтказиш, туристлар бўладиган жойларда амалий ва тасвирий санъат, халқ ижодкорлиги буюмлари, реклама маҳсулотларини тайёрлаш-сотишда шаҳобчалар ташкил этиш, хорижда туристлик ваколатхоналар очиш ҳам мазкур қарорда белгилаб қўйилган вазифалар эди. Download 2.43 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling