Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


Туризм инфратузилмасидаги меҳмонхоналар таснифи


Download 2.43 Mb.
Pdf ko'rish
bet134/190
Sana16.11.2023
Hajmi2.43 Mb.
#1778155
1   ...   130   131   132   133   134   135   136   137   ...   190
16.3.Туризм инфратузилмасидаги меҳмонхоналар таснифи 
Меҳмонхона хизматларининг сифатини бошқариш масалаларини ҳал 
қилишда меҳмонхона корхоналарини шинамлик даражасига қараб таснифлаш 
катта рол ўйнайди. Шинамлик даражаси - комплекс мезон бўлиб, у 
қуйидагилардан таркиб топади: 

номерлар фондининг ҳолати: номерлар майдони (м
2
), бир ўринли (бир 
хонали), кўп хонали номерлар, апартамент номерларнинг улуши, коммунал 
қулайликларнинг мавжудлиги ва ҳоказо; 

мебел, инвентар, санитария-гигиена ашёлари ва ҳ.к.нинг ҳолати; 

овқатланиш корхоналари: ресторанлар, қаҳвахоналар, барлар ва 
ҳ.к.нинг мавжудлиги ва ҳолати; 

бинонинг, унга келадиган йўлларнинг ҳолати, меҳмонхонага ёндош 
ҳудуднинг ободонлаштирилганлиги; 

ахборот билан таъминлаш ва техник жиҳозлаш, шу жумладан телефон
йўлдош алоқаси, телевизорлар, музлаткичлар, мини-барлар, мини-сейфлар 
ва ҳ.к.нинг мавжудлиги; 


196 

айрим қўшимча бепул ва пуллик хизматлар кўрсатиш имкониятининг 
мавжудлиги. 
Санаб ўтилган мезонлар ҳозирги кунда дунёда мавжуд бўлган барча 
меҳмонхоналарни таснифлаш тизимларида қўлланилади. Бундан ташқари, 
ходимларга ва уларнинг тайёргарлиги: маълумоти, малакаси, ёши, соғлиги, чет 
тилларни билиши, ташқи кўринишига ҳам бир қанча талаблар қўйилади. 
Ҳозирда жаҳонда маълум 30 дан ортиқ, таснифлаш тизимлари замирида 
шинамлик даражаси ётади. Улар орасида қуйидаги таснифлаш тизимлари 
айниқса кенг тарқалган: 

Европа таснифлаш тизими ёки «юлдузлар» тизими» Франция миллий 
таснифлаш тизими асосида тузилган. Унинг замирида меҳмонхоналарни 1 
дан 5 юлдузгача бўлган тоифаларга ажратиш ётади, Бундай тизим Франция, 
Австралия, Венгрия, Миср, Россияда, Ўзбекистонда ва бошқа бир қанча 
мамлакатларда қўлланади; 

ҳарфлар тизими (А, В, С, D). Грецияда қўлланади; 

«тожлар» тизими. Буюк Британияда амал қилади; 

ҳинд тизими. 
Ривожланаётган мамлакатларда меҳмонхоналарни таснифлашнинг ҳинд 
тизими айниқса кенг тарқалган. Бу тизим ҳам меҳмонхоналарни беш 
тоифага: «бир юлдузли», «икки юлдузли», «уч юлдузли», «тўрт юлдузли», «беш 
юлдузли» тоифаларга ажратишни назарда тутади. Бу тоифаларни махсус 
комиссия баллар бўйича баҳолаш асосида белгилайди. Маълум тоифа 
меҳмонхоналарига тизим томонидан қўйилган талаблар балларда баҳоланади. 
Бунда ҳар бир банд бўйича мумкин бўлган максимал баҳо белгиланади. 
Комиссия ўз ихтиёрига кўра таснифлаш талабларида назарда тутилмаган ҳар 
қандай қўшимча хизматлар учун 15 баллгача баҳо қўйиши мумкин. Муайян 
тоифани олиш учун меҳмонхона айни тоифа учун белгиланган балларнинг 
минимал миқдорини тўплаши лозим. Бунда ҳар бир банд бўйича тўпланган 
баллар миқдори максимал баҳонинг 50% дан кам бўлмаслиги керак. Аммо 
охирги шарт алоҳида ҳолларда комиссия томонидан бир ёки икки банд учун 
мажбурий эмас деб топилиши мумкин, башарти меҳмонхона бунгача 
балларнинг зарур минимал миқдорини тўплаган бўлса. Меҳмонхоналарни 
таснифлашнинг ҳинд тизими умумий овқатланиш корхонасини «ресторан» 
тоифасига киритиш учун зарур талабларнинг алоҳида рўйхатини ўз ичига 
олади. Бу тоифага мансуб деб топишлари учун умумий овқатланиш корхонаси 
ҳам балларнинг минимал миқдорини ҳамда ҳар бир банд бўйича баллар 
максимал миқдорининг камида 50% ни тўплаши лозим. 
Мисол. «1 юлдуз» тоифаси: бу тоифага мансуб меҳмонхона яхши ҳудудда, 
меҳмонхона учун яроқли бинода жойлашган бўлиши керак (максимал баҳо 15 
балл); мижозлар билан алоқа қилувчи ходимлар инглиз тилини иш учун зарур 
ҳажмда билиши керак (максимал баҳо 5 балл) ва ҳ.к. «2 юлдуз» тоифасини 
олиш учун 150 балл, «3 юлдуз» учун - 210 балл, «4 юлдуз» учун - 250 балл, «5 
юлдуз» учун - 290 балл тўплаш керак. Ҳар бир давлатда меҳмонхоналарни 
таснифлаш мезони - шинамлик даражаси ҳар хил тушунилади. Мана шу ҳолат, 


197 
шунингдек, давлатларнинг маданий-тарихий ва миллий анъаналари билан 
белгиланган бир қанча омиллар жаҳонда меҳмонхоналарнинг ягона таснифини 
жорий этишга монелик қилади.
Бутунжаҳон туристлик ташкилоти (БТТ), Европа ҳамжамияти Меҳмонхона 
ва ресторан и қўмитаси, Халқаро меҳмонхоналар уюшмасининг бу 
йўналишдаги фаолияти ҳозирча самара бермаяпти. БТТ фақат жойлаштириш 
воситаларининг стандарт таснифини таклиф этган. Бу таснифда меҳмонхоналар 
ва шунга ўхшаш корхоналар тўрт катта гуруҳдан бирига киритилади. Европа 
меҳмонхоналар бозорида Европа ҳамжамияти Вазирлар Кенгаши томонидан 
1986 йил 23 декабрда қабул қилинган стандартлаштирилган ахборотнинг ягона 
тизими амал қилади.
Бу тизим кўп сонли пиктограммалар – шартли расмлардан иборат. 
Стандартлаштирилган ахборот тизимининг мақсади туристлар Европа бўйлаб 
саёҳат қилишларини, жойлаштириш корхоналари билан боғлиқ йўл 
кўрсаткичлар, каталоглар, проспектларни ўқишлари ва тушунишларини 
енгиллаштиришдан иборат. Бу тизим жуда қулай бўлиб, бир қанча 
устунликларга эга. 

Download 2.43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   130   131   132   133   134   135   136   137   ...   190




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling